Патологик физиология


Ошқозон ости безининг ташқи секретор функциясини бузилиши


Download 1.57 Mb.
bet80/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Ошқозон ости безининг ташқи секретор функциясини бузилиши
Ошқозон ости безининг ташқи секрецияси бузилишига қуйидагилар сабаб бўлади 1) ахларгидрия туфайли секретин ишлаб чиқарилишини етишмовчилигида. 2) панкреасда аллергик реакцияларнинг ривожланиши. 3) қорин соҳаси жароҳати. 4) экзоген заҳарланишлар. 5) безни жароҳатдловчи ёки уни чиқарув йўлини эзиб қуювчи ўсмалар. 6) 12 бармоқли ичакда яллғланиш жараенлари бўлганда у томонидан секретин ишлаб чиқарилиши камаяди. 7) Ўткир панкреатитиларда (болаларда кам учрайди).
Бола туғилгандан сўнг ҳаётнинг биринчи ойларида ошқозон ости безининг экзокрин функцияси яхши ривожланмаган бўлади, лекин у осон ҳазм қилинидиган овқатларни ҳазмланишида ёрдам беради. Шунингдек ошқозон шираси таркибида липаза бўлиши, сут ёғларини гидролизланишига ёрдам беради.
Овқатланиш режаси ва характери бузилиши ҳам ошқозон ости бези етишмовчилигига олиб келади.
Панкреаснинг ташқи секретор функцияси бузилганида унда ҳосил бўладиган ферментлар камаяди ёки (панкреатик ахилия) бутунлай тўхтайди. Бунда овқатни 12 бармоқли ичакда ҳазм бўлиши бузилади. Асосан ёғларни ҳазмланиши бузилиб ва 80%-гача ёғ ҳазмланмай ахлат билан чиқариб ташланади. Стеатория ривожланади. Оқсилни ҳазм бўлиши ҳам бузилади, 30-40% оқсил ахлат билан чиқариб ташланади. Карбонсув ҳазм бўлиши ҳам бузилади. Узоқ вақт ошқозон ости безининг экзокрин функцияси бузилиши, овқат ҳазм қилиш тракти етишмовчилигини келтириб чиқаради.


Ингичка ичакнинг секретор функциясининг бузилиши.
Ингичка ичакнинг секретор функциясининг бузилиши ичак шираси ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ бўлиб, у фермент етишмовчилиги ва ичак деворида ҳазмланишнинг бузилишига олиб келади. Ичак ферментлари активлиги овқатланиш характерига боғлиқ бўлади. Ичак секрецияси камайганда панкреас секрецияси компесатор равишда ошиш мумкин, лекин нормал овқат ҳазмланиши учун у етарли эмас. Нормада ичак ферментлари активлиги овқатланиш ҳарактерига боғлиқ (ферментатив мослашиш).
Патологияда ичак безлари томонидан овқат характерига қараб ферментлар ажратилиш бузилади.
Ичакнинг секретор функциясининг бузилиши энзимопатия, яъни ичак безлари томонидан ишлаб чиқиладиган ферментлар етишмовчилиги билан боғлиқдир. Энзимопатиялар туғма бўлиши мумкин (масалан туғма дисахароза, пептидаза, ферментларининг етишмовчилиги), ёки ортирилган бўлиши мумкин: у ичак яллиқланишида, ичак инфекцияларида, ичакдаги операцияларда, жигар ва эндокрин безлари патологиясида ривожланади. Қайси озиқ маҳсулотларига таълуқли фермент етишмаса шу маҳсулотни ҳазмланиши қийинлашади.
Болалар ҳаётнинг 1-йилида ферментининг етишмовчилиги уларда сут ҳазмлашининг қийинлашишига олиб келади. Парчаланмаган лактоза йўғон ичакка ўтади ва у ердаги микрофлора таъсирида сут, сирка кислотаси ҳосил қилиб парчаланади. Охиргиси осмотик актив мода бўлиб, йўғон ичакка кўп миқдорда сув йиғилишга сабаб бўлади. Бу ич кетиш ва метеоризмга олиб келади. Натижада овқат ҳазмланиши бузилиб, бу организмнинг ҳолдан тойишига олиб келади. Болалар ривожланиш ва ўсишдан қолади. Энтеропептидаза ферментларнинг туғма етишмовчилигида трипсиногендан – трипсин ҳосил бўлмайди. Натижада оқсиллар ҳазмланиши ва ўзлаштирили бузилади.
Энтеропептидаза етишмовчилиги орттирилган бўлиши ҳам мумкин. Орттирилган энзимопатиялар ичак шираси таркибида ёки бир неча ферментлар етишмовчилиги билан боғланган бўлиши мумкин. Бу эса шу ферментга таълуқли озиқни ўзлаштиримаслигига ва овқат ҳазм қилиш системаси етишмовчилигига олиб келади. Бу ҳолда метеоризм ва ич кетишлар кузатилади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling