Патологик физиология
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14. 8. Лейкоцитлар тизимининг бузилиши
Қоннинг кўриниши. Бу анемияни ифодаловчи энг асосий аломат эритроцитларнинг миқдорини камайишидир. Булар эритроцитларни олд ҳужайралардан кўпайиши ва етилишини сусайиши билан боғлиқ, қон яратиш нормобластик (суяк кўмиги) типидан мегалобластик типга айланади, эритропоэзни самарадорлиги камаяди, эритроцитларнинг яшаш муддати қисқаради. Периферик қонда патологик регенерация ҳужайралари (мегалоцитлар, мегалобластлар) билан бирга дегенератив ҳужайралар ҳам яққол кўзга ташланади. Мегалобластларни мегалоцитларгача етилиши бузилади.
14. 8. Лейкоцитлар тизимининг бузилиши Лейкоцитларнинг патологик ўзгаришлари, уларни қон яратувчи органларда ҳосил бўлишини ҳам қонда лейкоцитларнинг миқдорий, сифат жиҳтадан ўзгаришлари билан намоён бўлади. Бу ўзгаришлар гранулоцитлар, лимфоцитар ва моноцитар қаторлари ҳужайраларининг бирламчи зарарланиши оқибатида бўлиши мумкин. бундай ўзгаришлар ҳар хил сабаб-омиллари таъсирида лейкоцитларни ҳосил бўлиш, етилиш даврларида, бўлиши мумкин. Шунингдек, уларни парчаланиши қон яратувчи органларда ва қон томирлар ўзанида содир бўлади. Лейкоцитларнинг иккиламчи ўзгаришлари организмнинг органлари, тўқималари, тизимларида кечаётган патологик жараёнларга организм қайтарган жавоб реакцияси, кўпинча ҳимоя реакцияси сифатида пайдо бўлади. Лейкоцитлар патологияси патогенезининг асосий звеноси бўлиб, организм реактивлигининг ўзгариши, шу жумладан иммунологик ва аллергик реактивликнинг ўзгаришидир. Булар лейкоцитларни нг функционал ҳусусиятлари билан боғлиқ. Улар фагоцитоз, антитела ҳосил бўлиши, биологик фаол моддалар (гистамин, серотонин, брадикининни фаолсизлантириш жараёнларида иштирок этадилар. Патологоик ўзгаришлар шу қисмларда трофик бузилишлар билан маҳаллий равишда микроциркулятор ўзгаришлар билан кечади. Бу ерда шуни таъкидлаш зарурки, лейкоцитларнинг функцияларидан бири регенерацияланувчи тўқималарни озуқа моддалар ва ҳужайралар бўлинишининг стимуляторлари билан таъминлаш ҳамдир. Гранулоцитлар вазофал моддалар (базофил, эозинофил)нинг ташувчилари бўлганлиги туфайли томир ўзгаришнинг ривожланишида иштирок этади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling