Pdf-xchange 0 Examples
«ГРИД» ВА «КЛОУД» ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА УНИНГ
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- «ГРИД» ВА «КЛОУД» ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
«ГРИД» ВА «КЛОУД» ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА УНИНГ
ХУСУСИЯТЛАРИ Юлдашев Х.Д. Андижон давлат университети Грид - ҳисоблаш (ing. grid — панжара, тармоқ) - бу тақсимланган ҳисобларни амалга оширувчи технология бўлиб, катта миқдордаги вазифаларни биргаликда бажаришга мўлжалланган, тармоқ орқали боғланган кучсиз алоқали гетероген компьютерлардан ташкил топган кластер шаклида тузилган “Вертуал суперкомпьютер”. Бу технология катта хажмдаги хисоблаш ресурсларини талаб қилувчи илмий, математик масалаларни ечишда қўлланилади. Грид-хисоблаш бундан ташқари тижорат инфраструктурасида иқтисодий башорат, сейсмо таҳлил, янги дори-дармон хусусиятларини ўрганиш ва ишлаб чиқишдек меҳнат талаб (мураккаб) масалаларни ечиш учун ишлатилади. 171 Тармоқни ташкиллаштириш нуқтаи назаридан қараганда Грид ўзи билан келишилган, очиқ ва стандартлашган муҳитни ифодалаб, бир виртуал ташкилот чегараларида бу муҳит қисми ҳисобланувчи ахборотларни ҳавфсиз, мослашувчан, сақлаш манбалари ва ҳисоблаш манбаларини координатланган ажратиш (бўлиниш) ларини таъминлайди. Grid-компьютерининг ғояси кенг тарқалган локал тармоқ (Gigabit Ethernet) ва оптик толали маълумот узатиш технологиялари (SONET, SDH и ATM) ҳамда интернетнинг ривожланиши билан юзага келди. Глобал тармоққа уланган фойдаланувчиларнинг мурожатлари сони ошганлиги ва турли хил ресурсларга бўлган талаби туфайли умумий холатда ушбу масалани ечиш мақсадида бир вақтнинг ўзида турли жойдаги ресрсларга мурожат қилиш имконини яратди. Ҳозирги вақтда грид тизимларнинг 3 асосий тури ажратилади: 1. Кўнгилли гридлар – шахсий компьютерларнинг бўш манбаларини кўнгилли тақдим этиш асосида ишлатилувчи гридлар. 2. Илмий гридлар – яхши параллелашувчи илова махсус кўринишда дастурланадиган (масалан, Globus Toolkit ишлатиш). 3. Талаблар бўйича ҳисоблаш манбаларини белгилаш асосидаги гридлар (тижорат гриди инглиз. enterprise grid) – оддий тижорат иловалари виртуал компьютерда ишлаб, ўз навбатида улар грид технология ёрдамида бирлашган бир неча физик компьютерлардан иборат. Cloud –технологияси. "cloud" тушунчаси интернет билан анча олдин пайдо бўлган тушунча хисобланади. Бу термин биринчи бўлиб телефонияга тегишли бўлган. Бунда фойдаланувчи унга керак бўлган сервер ёки хизматлар қаерда жойлашганини хам кўп холларда билмаган. Cloud computing хисоблаш тизимлари ва АТ инфраструктураси оптималлашуви ва стандартлашуви хамда динамик тақсимланган ресурсларга мос келади. Аналог холатда cloud computing фойдаланувчи ўзи фойдаланаётган архитектура ва хисоблаш воситаларининг асосий хусусиятларини билиши мумкинлигини тахмин қилмайди. Cloud computing АТ сохасида индустриал жараёнларни ривожланиши хисобланади. Cloud computing – Бу кенгмаштабда жойлашган вертуал, динамик маштаблаштирилган, марказлашган холатда бошқариладиган компьютерларни, серверларни, хотира қурилмаларини, хизматларни масофавий мурожат қилувчи фойдаланувчига Интернет орқали тақдим этиш. Cloud computingнинг асосий ғояси шундаки, мижоз ўзининг хисоблаш марказини яратмаслиги ва дастурий таъминотни ўрнатмаслиги ҳамда тизимга хизмат кўрсатмаслиги керак. Бундан ташқари шуни айтиш жоизки, хисоблаш марказининг ресурслари етарли ёки фойдасиз бўлиши мумкин. Бунда ташкилотлар ўз ишчиларини доимий равишда администраторлик, маълумотлар баъзаси, хавфсизлик 172 бўйича малакаларини ошириб туриши лозим. Бундан ташқари АТ нинг ривожланиши билан иқтисоднинг динамикаси АТ ресурсларини ошишига ёки камайишига олиб келиши мумкин. Бу эса ортиқча маблағ талаб қилади. Айнан cloud computing ушбу муаммоларни динамик холатда еча олади. Download 6.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling