Педагогик атамалар луғати


Ўқув - муайян ҳолат, шарт-шароитни яратувчи имкониятлар уйғунлиги, айрим ҳолат ва шарт-шароитлар. Ўқув альбоми –


Download 0.99 Mb.
bet121/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Ўқув - муайян ҳолат, шарт-шароитни яратувчи имкониятлар уйғунлиги, айрим ҳолат ва шарт-шароитлар.
Ўқув альбоми – муайян ўқув предмети дастурига кўра тегишли бўлимга тааллуқли бир қанча расм, портрет, жадваллардан иборат тўплам.
Ўқув ахборотини узатиш – тармоқларида, тармоққа хизмат кўрсатишни, хабарларни узатишни ва дастурларни бажариш билан боғлиқ қўшимча функциялар ёки вазифаларни бажарадиган ўқув воситалари.
Ўқув ахборотлари - ўз мазмунига кўра методик ёки инструктив тавсифга эга бўлган хабарлар.
Ўқув вақти – ўқувчиларнинг турли ўқув машғулотлари учун сарфланадиган вақти.
Ўқув географик карталари – педагог мақсадда ўқувчиларни географик билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш учун қўлланиладиган кўргазмали қўлланма тури.
Ўқув дастури – ўқув фани мазмунининг қисқача изоҳи.
Ўқув жадвали – муайян нарса-ҳодисанинг энг муҳим жиҳатларининг шартли ифодасини мужассамлаштирган қўлланма.
Ўқув жараёни – ўқувчи ёки талабаларга билим бериш, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш ҳамда тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён.
Ўқув йили – ўқув юртларида машғулот бошланишидан ёзги таътилгача бўлаган давр.
Ўқув коллекцияси – ўқитиш жараёнида кўргазмали материал сифатида қўлланиладиган бир турдаги таълим воситалари.
Ўқув конспектлари – ўзлаштирилган ўқув материалининг қисқа, изчил ва ўзаро ички алоқага эга бўлган ёзма баёни.
Ўқув логорифмик линейка, ҳисоблаш линейкаси – сонларни кўпайтириш, бўлиш, даражага кўтариш ва илдиздан чиқариш ва бошқа опреацияларини, шу сонларнинг логорифмлари устида опреациялар бажариш билан алмаштирадиган ўқув қуроли.
Ўқув логорифмик қоғоз – тўғри бурчакли тўр кўринишида графаларга бўлинган махсус қоғоз.
Ўқув макети (франц. мagueette – тарх, хомаки режа) – муайян объектнинг соддалаштирилган моделини ифодаловчи кўргазмали материал.
Ўқув маслаҳати – муайян муаммо бўйича ўқитувчининг талаба ёки ўқувчига берган изоҳи, маслаҳат бериши.
Ўқув материали – ўқув материаллари тизими (яъни, ўқув материали - бу ўқув материаллари тизими), у дидактик материалнинг моддий ёхуд моддийлашган моделларида акс этади ҳамда ўқув фаолиятида ишлатиш учун мўлжалланади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling