Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet2/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

А


Абжадараб ҳарфларидан тузилган ва ҳар қайси ҳарфларнинг сон қийматини ҳамда қадимий араб алфавити сирасини эсда сақлаш учун ўйлаб чиқарилган саккизта сўздан биринчисининг ва шу саккиз сўз мажмуининг номи.
Абзац – 1) хат боши, сатр боши; 2) Иккита хат боши орасидаги матн.
Абитуриент – ўрта-махсус таълим муассасаси, академик лицей, касб-хунар коллежини битириб, олий ўқув юртига киришга талабгор.
Абстрактлаш – мавҳумлаштириш орқали назарий умумлашмалар ҳосил қилишдан иборат таълим методи.
Автомониторинг – ўқитувчининг ўз касбий фаолиятига қай даражада тайёрлигини назорат қилиш. Ўз-ўзини баҳолаш ва интеллектуал салоҳиятини мунтазам ривожлантириб боришни назорат қилиш жараёни.
Авторитар таълим–тарбия – ўқувчини ўқитувчига бўйсундиришдан иборат бўлган таълим тарбия усули.
Авторитар технология – 1) анъанавий таълим жараёнининг ифодаси бўлиб, ўқитиш жараёнида ўқувчи объект, ўқитувчи субъект сифатида фаолият кўрсатишига асосланган тизим; 2) ўқув-тарбия жараёнида ўқувчини бўйсундириш асосида бошқариш технологияси.
Автореферат – педагогик тадқиқотни амалга оширган муаллифнинг реферати. Диссертация автореферати.
Аграфия – (лот. ёза олмайман ) – нутқ фаолиятидаги камчилик туфайли ўқувчида ёзиш кўникмаларини шакллантириш мумкин эмаслиги.
Адабиёт – 1) ўқув фани; 2) ўқув адабиёти-таълим жараёнида муайян ўқув фанидан бериладиган таълим мазмунининг маълум бир қисмини ўзида мужассамлаган китоб.
Адабиёт Давлат таълим стандарти – адабиёт таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Адабиёт ўқитиш методикаси – 1) адабиёт таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) адабиёт ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси.
Адабиёт ўқув предмети – муайян доирадаги адабий асар намуналари, шунингдек адабиёт тарихи ва назариясини ўрганишга қаратилган ўқув предмети.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling