Дидактик материал – ўқувчиларга таълим-тарбия беришга йўналтирилган махсус ўқув материаллари.
Дидактик талаблар уйғунлиги – ўқитувчиларни ўқувчилар ўқув фаолиятини бошқариш, машғулотларни уюштириш ва ўтказиш жараёнига уйғунлик тарзда ёндашуви.
Дидактик тизим – таълим мазмуни, уни ташкил этишнинг шакл, метод, жараёнлари ва ўқитиш мақсадларидан иборат тизим.
Дидактик эксперимент методи – борлиқни ўзгартириб, унинг ички қонуниятларини ўрганиб, унга таъсир этишнинг самарадор усулларини аниқлашга қаратилган тадқиқот методи.
Дидактик ўйинлар – таълим олувчиларларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга қаратилган махсус таълимий ўйинлар.
Дидактик адабиёт – 1) ахлоқий-таълимий, илмий-фалсафий, диний билимлар ва ғоялар бадиий талқин қилинган панд насиҳат йўналишидаги китоб. 2) Ўқув адабиёти.
Дидактик бирлик – қўшиш, кўпайтириш, конспектлаштириш, сана ва сўзларни эсда сақлаб қолиш, тест ўтказиш, оптималлаштириш усуллари.
Дидактик марказлашган педагогик технология – бола шахсига мутлақ бефарқ муносабатни ифодаловчи технология.
Дидактик материал – кўргазмали ўқув қўлланмаларнинг махсус турлари.
Дидактика – 1) педагогиканинг таълим назарияси билан шуғулланадиган тармоғи; 2) таълим назарияси.
Дидактизм – педагогиканинг таълим ва унинг методлари ҳамда ташкилий шакллари ҳақидаги бўлими.
Диктант – ўқувчиларга имло ва тиниш белгиларига доир қоидаларни ўргатишда ҳамда бу қоидалар юзасидан ҳосил қилинган малакаларини текшириш мақсадида ташкил этиладиган ёзма иш тури.
Диний ўқув юрти – руҳоний тайёрловчи мактаблар.
Диплом – 1) шахснинг олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тугутганлиги ёхуд илмий даража, илмий унвонга эга эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат; 2) бирор ҳуқуқ ёки мукофот берилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома.
Диплом иши – Ўзбекистон Республикасида олий ҳамда ўрта махсус касб-хунар ўқув юртлари битирувчиларининг ўқув тадқиқот характеридаги якунловчи иши.
Диспут – 1) ўқувчи ёки талабалар ўртасида ўтказиладиган илмий мунозара; 2) илмий даража олиш учун ёзилган ишни ўз ҳамкасблари, маслакдошлари ўртасида очиқ муҳокама қилиш жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |