Педагогик атамалар луғати


Иерархия – бир бутун нарса ёки ҳодисалар айрим қисмлари ёки элементлари. Ижод


Download 0.99 Mb.
bet30/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Иерархия – бир бутун нарса ёки ҳодисалар айрим қисмлари ёки элементлари.
Ижод – ўқувчи ва талабанинг яратувчилиги, кашфиёти.
Ижодий изланиш – педагог бошчилигида қўйилган муаммолар, масалаларни ечиш йўлларини фаол излашни ташкил этишга хизмат қиладиган усули.
Ижодий изланиш методи – педагог бошчилигида қўйилган муаммо ва масалаларни ечиш йўлларини фаол излашни ташкил этишга хизмат қиладиган методлар.
Ижодий ўзлаштириш даражаси – ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини турли ҳолатларда тадбиқ эта олиш, масала ечишнинг турли йўлларини излаш имконини берадиган ўқув материалларини ўзлаштириш даражаси.
Ижодкор – мустақил яратувчилик хусусиятига эга бўлган ўқувчи ёки талаба.
Ижодкорлик – янги моддий ва маънавий қадриятларни яратиш билан натижаланадиган фаолият тури.
Ижоднинг ривожлантирувчи функцияси – таълим- тарбия жараёнини ўзаро узвий боғлаб олиб бориш учун хизмат қилиб, шахснинг интелектуал, сезгирлик ва ўз хоҳиши билан интилиш каби жиҳатларига эришганлик даражаларини ўз ичига оладиган ҳодиса.
Ижтимоий марказлашган педагогик технология – бола ҳаётий фаолиятининг ижтиомий-педагогик шарт-шароитлари, параметрларини ривожлантириш ва ўзгартиришга қаратилади.
Ижтимоий педагогика 1) жамоатчилик тарбия институтлари ҳақидаги фан; шахсни шакллантиришга йўналтирилган таълим-тарбия тизими; 2) шахсни ижтимоийлаштириш, жамият ҳаётига тайёрлаш муаммолари билан шуғулланадиган педагогика фанининг алоҳида тармоғи.
Ижтимоий педагогик адаптация – замонавий педагогик ва инновацион технологияга ўқитувчи ва ўқувчиларни мослаштириш жараёни.
Ижтимоий педагогик фаолият – болаларни ижтимоийлаштириш, уларга халқнинг ижтимоий маданий тажрибаларини сингдириш орқали, жамият ҳаётига тайёрлашга йуналтирилган фаолиятдир.
Ижтимоий перцепция – ижтимоий нарса ва ҳодисаларни таълим олувчилар томонидан идрок қилиниши ёки тушунилиши.
Ижтимоий психология – одамларни жамиятдаги биргаликдаги иш фаолиятлари натижасида уларда ҳосил бўладиган тасаввурлар, фикрлар, эътиқодлар, ҳиссий кечинмалар ва ҳулқ-атворларини ўрганувчи психология фанининг алоҳида тармоғи.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling