Бит-дарс – таркибида суҳбат, ўйин ва ижодий машқларни қамраб олувчи мусобақа характеридаги қизиқарли дарс.
Боб - дарслик, қўлланма ва бадиий асарнинг тугал мазмунга эга бўлган қисми.
Бодибилдинг, культуризм (инг. Body-Bulding – тана тузилиши) – спорт тури; тана мушакларини гантель, штанга, тош ва ҳ.к.лар ёрдамида ривожлантириш, уни чиройли ва бақувват қилишга қаратилган машқлар тизими.
Бола ҳуқуқи – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари Конвенцияси томонидан тасдиқланган умумий, меъёрий қонун қоидалар мажмуи.
Болалар адабий ижодкорлиги – болаларнинг бадиий сўз санъати ёрдамида ўз туйғулари, фикрлари, борлиқни бадиий-образли идрок этиш ва уни ифодалаш имкониятлари.
Болалар боғчаларидаги машғулотлар – мактабгача таълим ёшидаги болалар билан болалар боғчаларида ўтказиладиган таълимий ишлар.
Болалар боғчаси – мактаб ёшигача бўлган болаларни тарбияловчи муассаса. Биринчи марта 1837 йил Германияда немис педагоги Ф.Фребель томонидан ташкил этилган. Болалар боғчаси халқ таълими тизимининг дастлабки бўғини ҳисобланади. (қ. Мактабгача ёшдаги болалар тарбияси). Ўзбекистонда одатдаги Болалар боғчаси 3-7 ёшли болаларга мўлжалланган.
Болалар боғчаси тарбиячиларининг методбирлашмалари – болалар боғчаси тарбиячиларининг педагогик малака ошириш ва тажриба алмашиш орқали методик ишларни ташкил этишга кўмаклашадиган уюшмаси.
Болалар боғчасида конструкциялаш – “конструктор” ёрдамида турли ўйинли қурилиш материалларидан ҳар хил объектлар, масалан уйча, машина, кема, кўприкча кабиларни ясашга қаратилган ўйин ва машғулотлар.
Болалар ва ўсмирлар гигиенаси – гигиенанинг бир соҳаси; гўдакликдан бошлаб то 17-18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларнинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади.
Болалар жамоаси – муайян умумий мақсади ва фаолият турига кўра бирлашган болалар гуруҳи.
Болалар журналлари – болаларнинг ўқишига мўлжалланган даврий нашр.
Do'stlaringiz bilan baham: |