Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet3/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Адабий кеча – ўқувчиларни адабий асар мазмуни ва ёзувчилар ижоди билан таништиришга қаратилган оммавий, синфдан ва мактабдан ташқари тадбир.
Адабий ўйинлар – ёзувчилар ижоди ва адабий асар ҳақидаги маълумотларни аниқлашга қаратилган адабий-дидактик ўйинлар.
Адабий ўқиш – 5-9 синфларда ўқиш ва адабий асар таҳлилига асосланган адабиёт ўқитиш тизими.
Адабли – одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қиладиган; тарбияли, ахлоқли. Адабли бола. Адабли бўлмоқ.
Адабсизлик – одоб ахлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган иш, одоб-ахлоқ доирасига сиғмайдиган ҳатти-ҳаракат.
Адаптация – ўқув жараёни, ўқув фаолиятига мослашув.
Адекват (лотинча adequatus - тенглашган, мос, айнан бир, ўхшшаш ) – билиш назариясида нарса ва ҳодисаларнинг хоссалари ва алоқаларини уларнинг объектив мазмунига тўғри келадиган аниқ ва мос илиб олиш. Инсон онги объектив борлиқни ижтимоий амалиёт асосида адекват эттира боради.
Адекватлик – илмий тадқиқот иши натижасининг тадқиқот объекти кечиши, яъни объектнинг функционал вазифаларини (ўзгариш, ишлаш қонуниятларини ва ҳ.к.) айнан акс эттиришини назорат қилиш.
«Адолат ўлкасига саёҳат» методи – дидактик ўйин тури.
Адъюнкт – олий таълим ёки ИТМнинг адъюктурасига белгиланган тартибда қабул қилинган ва ҳарбий йўналишдаги алоҳида дастур асосида маълум мутахссислик бўйича номзодлик диссертацияси устида илмий иш олиб бораётган мутахассислик ёки магистрлик дипломига эга бўлган олий маълумотли изланувчи.
Академик (сифат) – 1) академиянинг илмий муассаса ёки олий ҳамда ўрта махсус ўқув юрти маъносидаги тушунчаларига тааллуқлиликни билдиради. 2) Ўзбекистон ва МДҲда етук ижрочилик жамоалари, театрларга бериладиган фахрий ном.
Академик нашр – Фан, адабиёт ва санъат асарларининг илмий асосда тайёрланган нашри. Асосан мутахассислар ва илм аҳлига мўлжалланади, илмий тадқиқот мақсадини кўзда тутади.
Академизм – 1) илмий тадқиқот муассасалари ва ўқув юртларида; қуруқ назарияга берилиб кетиш, амалиётдан узилиб қолиш, қуруқ назарияга таянишдан иборат.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling