Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet4/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Академик лицей – муайян фанни чуқур ўргатишга йўналтирилган ўрта махсус таълим муассасаси.
Академия – 1) илм-фан ёки санъатни ривожлантириш учун тузилган олий илмий муассаса; 2) Баъзи бир олий ўқув юртларининг номи. Қишлоқ хўжалиги академияси. Ҳарбий медицина академияси.
Акмеалогия – инсонни ўз тараққиёти динамикасида, такомили ҳамда ҳаёт фаолиятининг турли босқичларида ўзидаги энг кучли қобилиятларини намоён қилишнинг комплекс масалаларини ўрганадиган фан тармоғи.
Акселерация – болалар ва ўсмирларда оғирлик ва тана ҳажмининг катталашуви, физиологик ўсишдаги жадаллашув, эрта жинсий балоғатга етишни ифодаловчи соматик ривожланиш.
Аксиология – қадриятлар тўғрисидаги фан.
Алгебра – математиканинг миқдорлар устида бажариладиган амалларининг умумий қонунлари ҳақидаги ўқув фани.
Алгоритм – кўрсатилган мақсадга эришиш ёки қўйилган топшириқ(масала)ни ечишга қаратилган вазифа(амал)лар кетма-кетлигини бажариш борасида ижрочига тушунарли ва аниқ кўрсатмалар бериш.
Алгоритмик характердаги даражаназарий билим, амалий кўникма ва малакалар мазмунини татбиқ қила олиш маҳорати, бир хил типдаги масалаларни ёзиш, еча олиш ҳамда эслаб қолиш фаолиятини амалга ошириш кўникмасини ифодалавчи даражалар.
Алифбо – эск. айн. алифбе.
Алифбе – бошланғич синф дарслиги. Биринчи синф ўқувчилари учун алифбе.
Алифбе дарслиги – 1- синф ўқувчиларига савод ўргатишга мўлжалланган ўқув китоби.
Аллома – фаннинг бир ёки бир неча соҳасини мукаммал эгаллаган, илмли, эрудицияли шахс.
Алмаий номидаги намуна иш мактаби – Тошкент шаҳрининг Бешёғоч даҳасидаги собиқ рус-тузем мактаби биносида маҳаллий аҳоли болалари учун 1918 йилда очилган мактаб. Мактабда ўқувчиларга меҳнат ва политехника таълимидан бошланғич тушунчалар сингдирилган.
Алогизм - (а - инкор қўшимчаси, logos – идрок) - илмий билишда мантиқий фикрлашнинг ролини инкор этадиган оқим.
Алфавит – тил, муайян ёзувнинг маълум тартибда жойлашган ҳарфлари мажмуи. Ўзбек алфавити. Алфавит тартиби. Алфавит кўрсаткичи

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling