Педагогик дастурий воситалар ва уларни
Download 148.14 Kb.
|
37446 Педагогик дастуий воситалар ва уларни яратиш технологиялари
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПЕДАГОГИК ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАР ВА УЛАРНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ПЕДАГОГИК ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАР ВА УЛАРНИЯРАТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИФАН ДАСТУРИ
Тошкент – 201_ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201_ йил “____” _________даги “____”-сонли буйруғининг ____-иловаси билан фан дастури рўйхати тасдиқланган. Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 201_ йил “___” ____________даги ___ - сонли баённомаси билан маъқулланган. Фан дастури Тошкент ахборот технологиялари университетида ишлаб чиқилди.
Фан дастури Тошкент ахборот технологиялари университети Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (201_ йил “__” ______ даги ___ - сонли баённома). КИРИШ Ушбу дастур Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”га мувофиқ ишлаб чиқилди. Замонавий илмий-техника революциясининг ўзига хос хусусияти ҳар хил кўринишдаги ахборот оқимлари ҳажмининг жадал суратлар билан ортиб бориши, ахборотларга бўлган талаб кўринишларининг шаклланиши, ҳар хил кўринишли ахборот қадрининг ортиши каби факторларга боғлиқдир. Реал борлиқни визуаллаштириш уч ўлчовли график ахборотларни пайдо бўлишига ва уларни қайта ишлаш технологияларининг такомиллашувига асос бўлиб хизмат қилади. Бу каби ахборотлар жамият ривожига, илм-фаннинг янги қирраларини очилишига, жамият аъзоларининг борлиқни бутунлигича ҳис қилишларига хизмат қилади. Ҳар томонлама шаклланган, маънавиятли шахсни тарбиялаб етиштиришда, унинг илмий дунёқарашини шакллантиришда муҳим рол ўйновчи компьютер графикаси ва дизайн соҳалар учун педагог кадрлар тайёрловчи «5111000 – Касб таълими (5330400 – Компьютер графикаси ва дизайн)» таълим йўналиши учун “Педагогик дастурий воситалар ва улани яратиш технологиялари” фанининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Ҳар бир фанни ўрганиш уни мақсадларига боғлиқ. Бу фан математик билимларга таянган ҳолда компьютер графика билан ишлаш тўғрисида етарли маълумотлар олиб ўқувчи талаба ўзининг илмий дунёқарашини кенгайтиришига, оламни борича визуаллаштиришига ва бу ахборотларга ишлов бериб истеъмолчига етказиши учун восита бўлиб хизмат қилади. Download 148.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling