Педагогик дастурий воситаларини яратишда ахборот технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти с. Отепов


Download 417.96 Kb.
Pdf ko'rish
Sana27.02.2023
Hajmi417.96 Kb.
#1233856
Bog'liq
12.-Отепов С.



ПЕДАГОГИК ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАРИНИ ЯРАТИШДА 
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ 
АҲАМИЯТИ 
С.Отепов - 
ҚР ХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси 
Бу мақолада дастурий воситаларни яратишда амалий дастурларнинг 
яъни ахборот технологияларининг фойдаланишдаги аҳамияти ҳақида 
айтилади. 
Ахборот технологияларининг ютуқларини шахсий компьютерларнинг 
ихтиро этилишлари билан бежиз боғламайдилар. Бунинг сабаби ахборот 
технологияларининг масъули бўлган дастурий воситаларга бўлган зарурият 
шахсий компьютерларнинг пайдо бўлиши натижасида ортиб, кундалик 
эҳтиёжга айланиб бормоқда. Шахсий компьютерларнинг ўқув жараёнига 
тадбиқ этилишидаги муҳим ютуқларидан бири мультимедиа тизимининг 
(воситаларининг) яратилишидир. Ахборот технологияларининг масъули 
бўлган дастурий воситаларни қўллаш шахсий компьютерларнинг яратилиши 
билан боғлиқ бўлиб, таълим тизимига мультимедиа, яъни овоз, графика, 
анимация, видео воситаларини кенг масштабда тадбиқ этиш имкониятларини 
яратди. 
Булар 
сирасига 
виртуал 
кутубхона, 
виртуал 
ўқитиш 
технологияларини келтириш мумкин. 
Янги ахборот технологиялари ҳисобида бошқаришни автоматлаштириш, 
иш юритиш, молия ишларини автоматлаштирилган ҳолда бошқаришни 
таъминлаш каби ишларни бажариш имкониятлари туғила бошлади. Бундан 
ташқари янги ахборот технологиялари ҳисобида жуда катта имкониятга эга 
бўлган муҳаррирлар, бир тилдан иккинчи тилга таржима қилувчи дастурий 
воситаларни келтириш мумкин-ки, уларнинг ярартилиши таълим тизимида 
ҳам ўз самарасини бермоқда. Булар сирасига Macromedia Dream Weaver, 
Microsoft Front Page сингари HTML муҳаррирлари ва Microsoft Word, Adobe 
Photoshop, CorelDraw, Macromedia Flash каби бошқа дастурий воситаларни 


келтириш мумкин. Булардан HTML - гиперматнни белгилаш тили Интернет 
технологияларида ишлаш учун яратилган бўлиб, унинг ҳужжатлари (ASCII 
кодларида ёзилган) оддий матнли файллардан иборат. Улар махсус 
белгиланган кодларни ўз ичига олади. HTML - ҳужжатларни яратиш ва 
таҳрирлаш учун Microsoft Front Page, Macromedia Dream Weaver ва шунга 
ўхшаш бир қанча махсус ускунавий воситалар ишлатилади. Бундан ташқари 
HTML - ҳужжатларни қўйидаги оддий ускунавий воситалардан фойдаланиб 
ҳам яратиш мумкин: 

Microsoft 
Windows 
NotePad 
(блокнот), 
Windows 
Write 
таҳрирлагичлари; 

Microsoft Word таҳрирлагичи, Word Perfect ёки ASCII кодида ва 
бошқа матн режимида ишлайдиган ихтиёрий таҳрирлагичлар. 
Бундан кўриниб турибди-ки, HTML - ҳужжатни яратиш учун ихтиёрий 
(қандайдир) бир матнли таҳрирлагич керак. 
Microsoft Windows NotePad ёки Write таҳрирлагичида ишлаганда HTML 
-ҳужжат матни кўринишида сақлаш учун "Сохранить как" => "*.html" 
буйруғидан фойдаланиш лозим. 
Оддий матнли файлдан HTML - ҳужжатлар махсус белгилар коди (тег) 
билан фарқланади. Бу кодлар ҳужжатни форматлаш, тайёр макетни аниқлаш, 
бошқа ҳужжатларга таъаллуқли мурожаатларни ифодалаш ва бошқа кўпгина 
амалларни бажаради. HTML - кодлар одатда бош ҳарфлар билан ёзилади. Бу 
еса ўз навбатида уларни асосий матндан осон фарқлашни ва таҳрирлашни 
енгиллаштиради. 
Махсус кодларда ёзилган HTML - ҳужжатнинг натижасини кўриш 
браузер (brawser) деб номланувчи дастур орқали амалга оширилади. HTML -
ҳужжатлар учун энг кўп қўлланиладиган браузерларга Internet Explorer ва 
NetsCape Navigator-ларни мисол келтиришимиз мумкин. Браузерда HTML -
ҳужжжатни таҳрирлаш имконияти йўқ бўлиб, у фақатгина намойиш етади. 
Браузердан чиқмасдан туриб, ундаги буйруқлардан фойдаланиб, Microsoft 
Windows NotePad ускунавий воситаси ёрдамида HTML - ҳужжатни 


таҳрирлаш мумкин. 
HTML - ҳужжатларни оддий ускунавий воситалар (Microsoft Windows 
NotePad, Microsoft Write ва шунга ўхшаш оддий матн муҳаррирлари) 
ёрдамида махсус белгилар кодларини киритиб яратиш кўп вақтни ҳамда 
уларни жуда яхши билишни талаб қилади. Яна бир қийинчилик томони 
шунда-ки, HTML -ҳужжатнинг дизайнини чиройли ва объектларини оптимал 
жойлаштириш учун жуда кўп меҳнат талаб қилинади. 
HTML - ҳужжатни Microsoft Word таҳрирлагичи ёрдамида яратиш учун 
махсус белгилар кодини қўлда ёзиш шарт емас. Махсус белгилар кодини 
Wordда ёзган вақтимизда ҳам, у оддий матн сифатида қабул қилинади. Чунки 
Word HTML - ҳужжатнинг кодини киритиш учун мўлжалланмаган. Microsoft 
Word тақрирлагичида HTML - ҳужжатни яратиш учун тўғридан-тўғри унинг 
натижавий кўринишини, яъни браузер намойиш этадиган кўринишини ясаш 
ва хотирага - "*.html" форматида сақлаш керак. 
HTML - ҳужжатни Microsoft Word таҳрирлагичи ёрдамида яратишнинг 
қулай томони натижавий кўриниш ясалишидир. Махсус белгилар кодини 
унга мос равишда Microsoft Word -нинг ўзи яратади. HTML - ҳужжатни 
Microsoft Word таҳрирлагичи ёрдамида яратишнинг қулай бўлмаган 
томонларидан бири - унинг дискда эгаллайдиган ҳажмининг каттароқ 
бўлиши. 
Махсус дастурий воситалар ёрдамида HTML - ҳужжатни яратиш ёки 
таҳрирлаш катта имкониятларга ега. Чунки махсус дастурий воситалар бир 
вақтнинг ўзида HTML - ҳужжатнинг махсус белгилар коди ва натижавий 
кўриниши билан ишлаш имкониятини беради. Махсус дастурий воситалар 
ўзларининг имкониятлари билан бир-биридан фарқ қилади. Махсус дастурий 
воситалар ёрдамида яратилган HTML - ҳужжатнинг дискда эгаллайдиган 
ҳажми бирмунча кичик бўлади. Бу еса уни браузерда намойиш етиш учун 
қулай бўлиб, унда ташкил қилинган ичма-ич гипермурожаатлар бошқа 
каталогларга кўчирилган вақтда ҳам бехато ишлайди. 
HTML - ҳужжатларга тасвирларни ўрнатишда биринчи навбатда 


уларнинг форматига эътибор бериш лозим. Ҳар хил форматдаги тасвирлар 
турлича сифат ва ҳажмга эгадир. Масалан, BMP (Bit Map Page) форматли 
тасвирлар юқори сифатга ега бўлишига қарамасдан дискда катта жой 
эгаллайди. JPEG (Joint Photographic Expert Group) форматли тасвирлар сифат 
даражаси BMP-га яқин бўлиб, ундан деярли икки марта камроқ ҳажмга ега. 
GIF (Graphic Interchange Format) форматли тасвирлар жуда кам ҳажмга ега 
бўлиб, фақат унинг тасвир сифати BMP ва JPG-га қараганда анча паст. 
Бундан ташқари бу тасвирларнинг сифати қайси график таҳрирлагичда қайта 
ишланганлигига ҳам боғлиқ. 
HTML - ҳужжатни чиройли кўринишда расмийлаштириш учун 
анимация 
(тасвирга 
киритилган 
ҳаракат) 
лардан 
фойдаланилади. 
Анимациялар ҳар хил форматларга эга бўлиб, ҳозирда оддий ва кўп 
қўлланиладиганларидан 
бири 
GIF 
форматли 
анимациядир. 
GIF 
анимацияларни яратиш учун бир қанча махсус дастурий воситалардан 
фойдаланишади. Масалан, Ulead Cool 3D, Ulead Gif animator, Macromedia 
Flash ва бошқалар. Анимациялар яратишда бу дастурий воситаларнинг ҳар 
бирини ўзига хос ўрни бор. Матнларни анимация қилишда Ulead Cool 3D, 
Ulead Gif animator дастурий воситалари катта имкониятларга ега бўлиб, бу 
дастурий воситаларда барча анимацияларнинг намунаси ва уларнинг матн 
киритиш майдони берилади. Матнни киритгандан сўнг керакли анимация 
танланади. 
Тасвирларни анимация қилишда Macromedia Flash энг яхши дастурий 
воситалардан биридир. Бу дастурий восита ёрдамида нафақат GIF, балки 
SWF ва видео (avi) форматли анимацияларни ҳам яратиш мумкин. 
Аҳамиятли томонларидан бири шунда-ки, анимацияларни ихтиёрий 
форматларда сақлаш мумкин. Macromedia Flash биринчи навбатда 
анимацияни FLA форматида сақлайди. Бу форматдаги анимация фақатгина 
Macromedia Flash муҳитида ишлайди. Бу форматнинг фойдали томони 
шунда-ки, ихтиёрий вақтда анимацияни қайта таҳрирлаш мумкин.
Чунки SWF ва видео форматда сақланган файлларни таҳрирлаб 


(ўзгартириб) 
бўлмайди. 
Macromedia 
Flash 
дастурий 
воситасида 
анимацияларни HTML форматида чоп етиш мумкин, унинг базаси сифатида 
SWF форматли файл яратилади. SWF форматдаги анимациялар бошқаларига 
нисбатан ҳажми каттароқ бўлиб, уларга товуш, мусиқаларни киритиш 
имконияти мавжуд ва шунинг билан бир қаторда уларни бошқаришни ҳам 
таъминлаш мумкин. HTML - ҳужжатларда видео файлларни анимация 
сифатида ишлатиш мумкин, лекин видео файллар жуда катта ўлчамга ега 
бўлади. Бу еса, HTML - ҳужжатни браузерда намойиш етиш учун кўпроқ 
вақт талаб қилинади! - дегани. Macromedia Flash икки ўлчамли 
анимацияларни яратувчи енг яхши воситалардан бири. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Дротов В.А. «Java Script в Web –дизайне». СПб. «БХВ-Петербург», 
2002. – 880 стр.
2. Закирова Т.А., Ходиева Р.М. Основы HTML. Учебное пособие. ТГЭУ. 
Ташкент–2006.  
3. Орлов Л.В. «Web –сайт без секретов». 2-е изд. М.: ЗАО «Новый 
издательский дом», 2004. - 512 с. 

Document Outline

  • Фойдаланилган адабиётлар:

Download 417.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling