«педагогик фаолиятда акцентуация ва психодиагностика» Андижон давлат университети Ижтимоий-иқтисодиёт факултети
Download 22.9 Kb.
|
1 2
Bog'liqShaxs aksentuatsiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Типологик диагнозда
Симптоматик диагнозда дастури мавжуд ҳар қандай комютер технологичяси орқали бажариши мумкин бўлган тадқиқотда олинган натижалар қайта ишланади.
Этнологик диагнозда келиб чиқиш сабаблари бирор хусусиятнинг мавжудлигини эмас, балки унинг вужудга келиш сабаблари ҳам ҳисобга олинади. Типологик диагнозда синалувчи шахс тузилишида олинган натижаларнинг аҳамияти ва ўрни аниқланади. Психодиагностика психологиянинг илмий ва амалий жабҳаларидан ташқари унинг бошқа соҳаларида кенг қамровда қўлланилади. Масалан, тиббий психология, патопсихология, инженерлик психологияси, меҳнат психологияси каби инсоннинг психологик хусусиятларини билиш талаб қилинадиган барча соҳаларда фойдаланилади. Илмий ва амалий психодиагностика қайд этилган барча ҳолатларда ҳам ўзига хос муҳим вазифаларни ҳал этади. Амалий психодиагностикада вазифаларнинг ҳар бири алоҳида ёки комплекс тарзда олиб борилаётган тадқиқот мақсадига мувофиқ амалга оширилади. Психологик диагностика жараёнида шахснинг индивидуал-руҳий ҳолатлари, шахсий хусусиятлари ўрганилади; Аниқ диагностика маълумотлари шахснинг руҳий ҳолатини, унинг феълидаги хоссаларини, темпераментини баҳолашга имкон яратади. Ижтимоий-психологик диагностика - бу ўсмирларнинг ўзаро оилада, «кичик гуруҳларда, тўгаракда, спорт жамоаларида ва бошқаларда шаклланган ижтимоий-психологик хусусиятларини тўғри баҳолаш». Россиялик психолог Ю.М.Антонян диагностик тадқиқотлари деструктив фаолият деярли доимо узоқ вақт давом этадиган фрустрация ( лот. rustratio – алдов, беҳуда кутиш, эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ муваффақиятсизликлар натижасида юзага келадиган психик ҳолат) ёхуд норасолик ҳисси шаклланиши натижасида юз беришини исботлаган. Фрустрация натижасида келиб чиқадиган деструктив ҳаракатлар экстрапунитив характер касб этиши (ён-атрофдаги кишиларга, шу жумладан, фрустрация ҳолатига умуман алоқаси йўқ бутунлай нотаниш одамларга, алоҳида нарсабуюмлар ёки ижтимоий тузилмаларга йўналтирилиши) ёхуд интропунитив аҳамиятга эга бўлиши ( субъектнинг фрустрация сабаби ўзи эканлигини англаши ва жароҳатловчи вазиятдан алкоголизм, гиёҳвандик ёки суицид орқали чиқишга ҳаракат қилиши) мумкин. Албатта, ўзини ўзи намоён қила олмаган ва фрустрация холатида бўлган барча одам ҳам деструктив ҳаракатларни амалга оширавермайди. Бунда биологик омиллар билан бир қаторда турли ижтимоий омиллар, тарбия ва муҳитнинг шахс шаклланишидаги ўрни, инсоннинг турли деструктив, салбий психологик-манипуляцион таъсирларга тушиш хусусиятларини ҳам инобатга олиш зарур. К.Леонгарднинг шахс типологиясига кўра ўзини ўзи бошқаролмаслик, хоҳиш ва интилишлари юзасидан назоратнинг сустлиги, физиологик майлларнинг устуворлиги бу типдаги шахсларда уйғунлашиб кетади. Уларга инстинктивлик, импульсивлик, қўполлик, мижғовлик, бадқовоқлик, беадаблик, орсизлик, дағалликка мойиллик хосдир. Бундай кишилар турли низо ва мунозараларни келтириб чиқариб, уларнинг фаол иштирокчиси бўлишади. Сержаҳл, серзарда, жиззаки бўлиб тезтез иш жойларини згартириб туришади, жамоадагилар билан чиқиша олмайдилар. Мулоқотга киришувчанлиги, вербал ва новербал реакциялари, хаттиҳаракатлари суст. Қўзғалувчан типдаги кишиларнинг аксарияти болаликларида «қулоқсиз» бўлишган, хулқ-атвори талабга жавоб бермаган. Бошланғич синфларданоқ ўқишга ҳафсаласи бўлмаган. Бетўхтов назорат остида, истар истамас улар уй вазифаларини, топшириқларни бажаришган. Барча ёмон ёрлиқлар уларга ёпиштирилган. Ёлғизликда ўзларини ёмон ҳис қилишган. Ташкилотчилик хислатларининг етарли даражада шаклланмаганлиги уларнинг етакчи бўлишларига имкон яратмайди. Ўқишни тез ташлашади. Бирор ишдан улар завқ олишмайди, бошқа илож йўқлиги сабабли бу кишилар муайян фаолият билан шуғулланишади. Бир қарашда соғломдек кўринган ўқувчиларнинг диққат ,хотира, тафаккур, идрок жараёнидаги бузилишлар дарсни қабул қилиш чоғида тажрибали педагогка яққол кўринади. Адабиётлар; 1. Каримов И.А. Узбекистан стремится в XXI век, Ташкент .: 2001. 2.Петровский А.В. Психология, Ташкент 1992 г. 3.Каримова В.М. «Основы социальной психологии» - Т., 1994. 4.Гозиев Э. Психология. Т., Учитель, 1994 5.Баратов Ш. Методы изучения личности студента. Т., 1995 г. 6.Гозиев Е. Психология интеллекта. Т., Учитель, 1996 г. 7.Гозиев Э. и Б. Проблемы психологии. Т., Учитель, 1996 г. 8.Гозиев М. Высшая школа психологии, Т .: 1997. 9.Давлетшин М.Г., Психологический аннотированный словарь. Т., 1998 г. 10.Психология В.Каримова. Ташкент, 2002 г. Download 22.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling