- Бизнинг Иштихон туман 2-сон касб-ҳунар мактабимизда ҳам иш берувчиларга малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида ўқувчиларнинг ўз билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида, анъанавий синфларда камроқ вақт ўтказиб кўпроқ вақтларини ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларда олиб бориш учун ўзаро ҳамкорлик шартномалари тузилмоқда.
- Ўқувчиларга нафақат янги маълумот ва кўникмаларни ўргатиш, балки ўқувчиларнинг ўзлари ишлаётган соҳага қизиқишини уйғотиш, ўқувчиларнинг табиий қизиқувчанлигини рағбатлантириш орқали ҳам касбларга йўналтирилмоқда.
- Ишлаб чиқариш амалиётларини сифатли ташкил этиш мақсадида ишчи ўқув дастурлари ишлаб чиқариш корхоналари билан биргаликда тайёрланиши мақсадга мувофиқдир:
Бугунги кунда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида рўй бераётган ўзгаришлар корхона ва ташкилотлар учун малакали ишчи ва мутахассислар тайёрлашнинг таълим ҳолати, мазмуни, ташкил этилиши ва натижаларида ўзига хос тарзда намоён бўлмоқда.
Ишлаб чиқариш амалиётларини ишлаб чиқариш корхоналаридаги етакчи мутахассислар раҳбарлигида олиб борилишини ташкил этишдан асосий мақсад ишлаб чиқариш корхоналари ва уларнинг ҳомийлигидаги устоз ва шогирдлик анъаналари яхши йўлга қўйилади. Ўқувчилар томонидан олинган билимларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш, олинадиган мутахассислик бўйича зарур лаёқатга, кўникмаларга ва амалий иш тажрибасига эга бўладилар. Ишлаб чиқариш амалиётларини ишлаб чиқариш корхоналаридаги етакчи мутахассислар раҳбарлигида олиб борилишини ташкил этишдан асосий мақсад ишлаб чиқариш корхоналари ва уларнинг ҳомийлигидаги устоз ва шогирдлик анъаналари яхши йўлга қўйилади. Ўқувчилар томонидан олинган билимларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш, олинадиган мутахассислик бўйича зарур лаёқатга, кўникмаларга ва амалий иш тажрибасига эга бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |