Pedagogik kompyuter dasturlari режа


Ўқув адабиётларнинг шакллари


Download 11.64 Kb.
bet2/4
Sana09.04.2023
Hajmi11.64 Kb.
#1346218
1   2   3   4
Bog'liq
Pedagogik kompyuter dasturlari режа-fayllar.org

2. Педaгoгик дaстурий вoситaлaр тушунчаси.

Ўқув адабиётларнинг шакллари

Ўқув адабиётлари – муайян таълим тури (йўналиши ёки мутахассислиги) ўқув режасида қайд этилган фанлар бўйича тегишли ўқув дастурлари асосида зарур билимлар мажмуаси келтирилган, ўзлаштириш услублари ва дидактикаси ёритилган (шу жумладан, хорижий таржималар) манба бўлиб, икки хил шаклда тайёрланади:


  • Анъанавий (босма) ўқув адабиётлар- таълим олувчиларнинг ёши ва психо-физологик хусусиятлари, қоғоз сифати, маълумотлар ҳажми, шрифтлари, қоғоз сифати, муқова тури ва бошқа кўрсаткичларни хисобга олган ҳолда қоғозда чоп этиладиган манба;

  • Электрон ўқув адабиётлар- замонавий ахборот технологиялари асосида маълумотларни жамлаш, тасвирлаш, янгилаш, сақлаш, билимларни интерактив усулда тақдим этиш ва назорат қилиш имконятларига эга бўлган манба.

Ҳар бир ЭД алоҳида кўринишда бўлиши ва маълум бир стандарт талабга жавоб бериши лозим. ЭД – компьютерли ўқув услубини қўллашга ва фанга оид ўқув материалининг ҳар томонлама самарадор ўзлаштирилишига асосланган ўқув адабиёти бўлиб, концепцияга кўра тўрт тоифага бўлинган:



  • 1 тоифа: ўқув материалини фақат вербал (матн) кўринишда тақдим этадиган;

  • 2 тоифа: ўқув материалини вербал (матн), икки ўлчамли гафик шаклида тақдим этадиган;

  • 3 тоифа: «мультимедиа» (multimedia-кўп услубли) дарслиги, яъни маълумот уч ўлчамли график кўринишда, овозли, видео, анимация ва қисман вербал (матн) шаклида тақдим этиладиган мультимедиали ЭД;

  • 4 тоифа: материал овозли ва уч ўлчамли фазовий кўринишда бўлиб қолмасдан, тактик (ҳис қилувчи, сезиладиган) ҳусусиятли маълумотлар воситасида баён қилиниб, ўрганилувчи «экран оламида» стерео нусхаси тасвирланган реал оламга кириш ва ундаги объектларга нисбатан ҳаракатланиш тасаввурини яратадиган ЭД.

Download 11.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling