“pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal 021, Maxsus son issn 2181-6883


“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/200
Sana05.04.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1275590
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   200
Bog'liq
PM. MS. Sport

“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son 
155 
- ўзининг саломатлиги ҳолатидан (стресс оқибатларини ва бошқа негатив эмоционал ҳолатларни 
бартараф қилиш ҳисобига); 
- атрофдагилар – ота-оналари, дўстлари, раҳбарият (таълим муассасаси ўқитувчилари ва 
маъмурияти) билан ҳамда гуруҳдошлари билан муносабатидан (эмоционал фонни нормаллаштириш 
ҳисобига). 
Талабаларда шахсий саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига риоя қилиш даражаси, 
уларни қуйидагилардан қониқиши даражаси билан боғлиқ: 
- ўзининг саломатлиги ҳолатидан; 
- умуман ўз турмуш тарзидан; 
- тиббиёт хизмати соҳасидан; 
- ўзининг маълумотидан. 
Талабалар томонидан маълум бир режимга риоя қилиш, уларда қуйидагилардан қониқишни 
оширишга кўмаклашади: 
- ўз турмуш тарзидан; 
- саломатлиги ҳолатидан; 
- ўқитувчилар билан муносабатидан (кеч қолишлар ва дарсни қолдиришларни минималлаштириш 
натижасида бўлса керак). 
Тўлақонли дам олишнинг мавжудлиги талабаларда қуйидагилардан қониқишни ортишига 
кўмаклашади: 
- дам олишни ўтказишдан; 
- таътилни ўз ихтиёрига кўра ўтказишдан; 
- ўзининг саломатлиги ҳолатидан. 
Талабалар томонидан тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилиш, уларни қуйидагилардан 
қониқишларига қулай шароит яратади: 
- саломатлиги ҳолатидан; 
- хизматлар соҳасидан (овқатланишнинг жамоатчилик тизими назарда тутилса керак); 
- моддий ҳолатидан (молиявий имкониятларнинг катталиги тўғри овқатланиш учун имконият 
яратса керак). 
Талабалар томонидан гигиена тамойилларига риоя қилиш, уларнинг қуйидагилардан 
қониқишлари билан боғлиқ экан: 
- шахсий ҳаётидан; 
- ота-оналари билан муносабатидан; 
- уй-жой ва турмуш шароитларидан (бу, уларни амалга ошириш учун шароит яратса керак). 
Шундай қилиб, мазкур тадқиқотларнинг натижалари қуйидаги хулосаларни қилиш имконини 
беради: 
- талабалар соғлом турмуш тарзининг параметрлари (унинг компонентлари ва элементлари) бир-
бирини ўзаро белгилаши орқали, ижтимоий адаптация тавсифлари билан яқиндан боғлиқ; 
- талабаларнинг соғлом турмуш тарзи билан ижтимоий адаптацияси жиҳатларидан – ўз 
саломатлигидан ва умуман турмуш тарзидан қониқиши анча яқин боғлиқликка эга; 
- талабаларни ўз ҳаётининг ҳар хил жиҳатларидан қониқишларига СТТнинг амалий (фаоллик) ва 
когнитив (ахборотга эга бўлиши) энг катта таъсир кўрсатади;
- талабаларнинг ижтимоий адаптацияси параметрларига энг сезиларли даражада соғлом турмуш 
тарзининг ҳаракат фаоллиги ҳамда саломатликка зарарли таъсир кўрсатадиган одатланишлардан воз 
кечиш ва ўзини ўзи бошқаришни қўллаш каби элементлари таъсир кўрсатади. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling