Педагогик қобилиятларни баҳолаш
Download 20.59 Kb.
|
pedagogik vaziyat
Педагогик қобилиятларни баҳолаш Олдингизда – мураккаб педагогик вазиятлар. Уларнинг ҳар бири мазмуни билан танишиб чиқиб, таклиф этилган муносабат вариантлари ичида сиз энг мақбул деб топганингизни белгиланг. 1-ВАЗИЯТ Сиз дарсингизни бошладингиз, аудиторияда тинчлик. Шу пайт бирданига бир талаба кулиб юборди. Сиз унга ҳайрат ва сўроқ нигоҳи билан қараганингизда, у Сизга шундай деди: “Сиз менга жуда кулгули кўринасиз, қачон Сизга қарасам кулгим келади”. Сиз унга қандай муносабат билдирасиз? Жавоб вариантларидан бирини танланг. 1. «Ана холос!» 2. «Нима, сени кулгинг келяптими?» 3. «Бемалол, кулсанг кулавер». 4. «Нима, ахмоқмисан?» 5. «Қувноқ одамларни ёқтираман». 6. «Сенда қувноқ кайфият уйғота олганимдан хурсандман». 2-ВАЗИЯТ Мазкур гуруҳда бир неча соат дарс ўтганингиздан кейин, талаба Сизга шундай деди: «Педагог сифатида Сиз бизга бирор нарсани ўргата оласиз деб ўйламайман». Сизнинг муносабатингиз: 1. «Сенинг вазифанг – ўқиш, ўқитувчига ақл бериш эмас». 2. «Сенга ўхшаганларга , албатта, мен ҳеч нарсани ўргата олмайман». 3. «Балки сен бошқа гуруҳга ўтарсан, ёки бошқа ўқитувчида ўқирсан?» 4. «Сен шунчаки ўқишни хоҳламайсан». 5. «Айтчи, нега сен шундай деб ўйлайсан? Буни билиш мен учун жуда қизиқ». 6. «Кел, шу ҳақда батафсил гаплашиб оламиз. Балки менинг хатти-ҳаракатларимда сени шундай фикрлашга мажбур қилган бирор нарса бордир». 3-ВАЗИЯТ Ўқитувчи талабага топшириқ берди. У эса топшириқни бажаргиси келмади ва шундай деди: «Мен буни бажаришни хоҳламайман!» Ўқитувчи қандай жавоб бериши керак? 1. «Хоҳламасанг – мажбур қиламиз!» 2. «Унда сен нега ўқишга келдинг?» 3. «Ўзингга ёмон, билмасвой бўлиб қолаверасан. Сенинг қилиғинг худди қасдан ўз бурнини кесишга аҳд қилган кишининг ишига ўхшайди». 4. «Бу қилмишинг қандай оқибатга олиб келиши мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрдингми?» 5. «Нима учун хоҳламаётганлигингни тушунтириб беролмайсанми?» 6. «Кел, бирга ўтириб таҳлил қиламиз, балки сен ҳақдирсан.». Download 20.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling