Педагогик технологияларнинг турлари ва классификацияси


Download 1.13 Mb.
bet5/5
Sana01.04.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1315889
1   2   3   4   5
Bog'liq
Интерфаол метод 2

ЎТКАЗИШ УСУЛИ. Мунозарали саволларни аналитик-синтетик таҳлил қилиш ва объектив фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш учун талайгина методика мавжуд. Рўй бераётган воқеликни танқидий фикрлаш асосида баҳолаш қуйидаги босқичлардан иборат бўлиши мумкин:
1.Ўқувчининг ўз фикрини эркин ифодалаши.
Ўқувчига ечимини топиш учун таклиф этилган муаммо бўйича ўз ўрнини аниқлаб олиши учун имкон берилади. Мисол учун, Тошкентда 16 февраль воқеалари нима учун содир бўлганлиги тўғрисида. Муаммога ўқувчидан жавоб олиш учун қатор саволлар билан мурожаат қилиш мумкин: Сенинг фикринг қандай? Бу ҳақда сен нималарни ўйлайсан? ва бошқа.
2.Ўз фикрини ойдинлаштириш.
Ўқувчиларнинг билдирган фикрларини янада аниқлаштириш мақсадида уларга қўшимча тарзда қуйидаги саволлар берилади: Бу билан нима демоқчисан? Ўз фикрингни тушунтира оласанми? Бу нима дегани?
3.Ўқувчиларнинг фикрларини асосланганлигини текшириш.
Бу ерда қуйидагича саволларнинг берилиши ўринлидир: Нима учун сен айнан шундай деб ўйлайсан? Сенинг мавқеингни тасдиқловчи қандай асослар бор? Нима учун сенда шундай таассурот туғилди? қандай аргументларни билдирган фикринг фойдасига келтирасан? Сенинг фикрингни нима исботлайди? ва ҳоказо.
4.Бошқалар фикрини ўрганиш.
Инсон ўз фикрининг ожизлигини ҳар доим ҳам тан олавермайди ва суҳбатдошининг фикрига ҳурмат ва эҳтиром билан қаравермайди. Айниқса бу ҳолатни кўпроқ ўсмирларда кузатиш мумкин. Шубҳасиз, кўп ҳолларда бунинг аксини ҳам кўриш мумкин. Шу билан биргаликда қатор мураккаб муаммоларнинг ечимини топишда ўзгалар фикрини эшитиш ва тинглаш кўникмаси жуда асқотади. Бу кўникмани ўқувчиларда шакллантиришни хоҳласангиз, марҳамат, қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинг: Ўз фикрингизга муқобил бўлган ҳолатни баён қила оласизми? Бу ҳақда бошқалар нима дейин мумкин? Танқидга учрашингиз мумкинми?
5.Ўз ҳолатини ва ўзгалар фикрини таҳлил этиш.
Бу ҳақда нафақат ўсмирлар, балки катталар ҳам кўпинча ўйлашмайдилар. Ўқувчи хусусий фикри билан тўғри келмайдиган фикрларни ҳам ўзаро таққослаш, илмий асосланган ҳолатни аниқлаш учун фикрлар қарама-қаршилигини таҳлил этиши керак. Шу мақсад учун қуйидаги саволлар асқотиши мумкин: Ўз фикринг ожизлиги нимада? қарши томоннинг далил-исботи нима учун кучли ёки нима учун кучсиз? қандай фикрлар сизнинг мавқеингизни мустаҳкамлайди ёки уни кучсизлантиради?
Ўрганилаётган муаммо бўйича ҳар иккала фикрларнинг мантиқий оқибатларини ўрганиш учун саволлар: агар сизнинг ғоянгиз қабул қилинса, нималар рўй бериши мумкин? Бу жамиятга қандай таъсир кўрсатади? Унинг натижаси келажакка фойда берадими?
6.Муаммо бўйича ечим қабул қилиш.
Бу “танқидий фикрлаш” методининг сўнги босқичи ҳисобланиб, ўқувчилар томонидан билдирилган турлича фикрлар қайтадан баҳоланади ва мутаносиблик аниқланади. Бунинг учун: қайси натижа энг қулай ва ишончли? Кимнинг чиқиши мақсадга мувофиқ бўлди? Сиз баҳсга қандай нуқта қўйган бўлардингиз? ва ҳоказо.
ИЗОҲ: Бу метод кўпроқ ҳуқуқий билимларни ўзлаштиришда қўл келишини таъкидлаш жоиз. Ҳуқуқий таълим болаларга жамиятда, жамоада, оилада ўз ўрнини топишлари учун кўмаклашади, атрофда рўй бераётган воқеаларга танқидий кўз билан қараш ва объектив баҳолаш имконини беради. “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фани (9-синф) қатор қарама-қаршиликларни ва тафовутларни ўрганади.
Аслида қонунлар тафовутларни ечиш учун хизмат қилади. Ҳуқуқни ўрганиш ўқувчиларга жамиятда рўй бераётган тафовутли саволларни ўз ёшига мувофиқ чуқур ўрганишга, ўзини ўзбекистон фуқароси деб ҳис этишга ундайди.
“STEERT LAW” дастуридан жой олган яна қатор методларни (медиация, казусларни ўрганиш, визуалли материаллар билан ишлаш, хаёлий саёҳат, дунё суди ва бошқа) таржима ва таҳлил қилиш, тартибга келтиришни давом эттириш мумкин эди. Бироқ яқин келажакда бу дастур таржима қилиниб, алоҳида китоб шаклида нашр этилишга умид боғлаб қоламиз.
Бу методлардан дидактик жараённинг қайси босқичида фойдаланиш керак? Шубҳасиз, мавжудлик алгоритмида (МА) - ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини ташкил этишда - мустақил ўз-ўзини (синфдошин ) ўқитишда, якка тартибда, кичик гуруҳларда фойдаланилади. Уларни танлаш мезонлари эса ўқитувчига маълум: мавзудан кўзланган мақсадга, мазмунига мос келиши, ўқувчи ва ўқитувчининг имкониятлари, вақт ўлчови, мавжуд ўқув – моддий база ва бошқалар. Энг асосийси, якуний натижани таъминлайдиган ва кафолатлайдиган педагогик муҳит яратилиши лозим.


1 Ажур французча “ajour” с´зидан олинган б´либ “бир ё³дан иккинчи ё³³а ´тган, икки томони очи³” маъносини англатади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling