Педагогик ва бошқарув мулоқоти. Reja


Раҳбарнинг кўрсатмалари виждонан бажарилишига эришишнинг асосий қоидалари


Download 99.86 Kb.
bet7/15
Sana08.02.2023
Hajmi99.86 Kb.
#1177694
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
Педагогик ва бошқарув мулоқоти.

4.7. Раҳбарнинг кўрсатмалари виждонан бажарилишига эришишнинг асосий қоидалари.

Айрим раҳбарларга ходимларингиз сизга доимо бўйсунадиларми, деб савол берсангиз улар йўқ, доим эмас, ходимларим билан тил топиша олмайман , деб жавоб қайтарадилар. Нима учун? Балки раҳбар ходимларини тўғри тушуна олмаётгандир. Демак, баъзи раҳбарларимиз тўғри кўрсатма бера олмайдилар. Касбий мулоқотни тўғри йўлга қўя олиш лозим. Бир-бирини тушуниш ходимларнинг умумий ақлий ривожланишига, маданиятига боғлиқ. Айрим ходимларга битта гап кам, иккита гап ортиқча бўлади, уларга 1,5 та гапни топиб кўрсатма бериш лозим. Ҳар бир ходимнинг интеллект даражасини ҳисобга олиб кўрсатма берилса, улар виждонан бажарадилар. Раҳбар ходимга мантиқий фикр бериши керак, жумладан, эртага бирорта материални тайёрлаб олиб киринг дейиши мумкин. Ходимда жон дили билан раҳбарни эшитиш эмас, балки тинглаш, чуқур идрок қилиш кўникмаси бўлиши лозим. Ходимнинг диққатини тўплаб олишига имкон бериши керак. Бир-бирини тушуниш учун қуйидаги 5 та шартни айтиб ўтиш жоиз:


— биргаликдаги касбий тилга эга бўлиш;
— интеллект даражасини ҳисобга олиш;
— ахборотнинг тўлиқ бўлиши;
— мантиқан баён этиш;
— диққатни бир жойга тўплай олиш. (Панасюк. А.Ю. Управленческое обҳение: практические советў. М. 1990.21-бет).
Бошқарув мулоқотининг Биринчи ”қонуни”га биноан, ходимларингиз ишга вақтида келиш, ишлаш, ишни муддатида тугатишни билиши керак. Тушуниш-бу ишни қабул қилиш дегани эмас. Ишни сиз кутганчалик бажарамаётган ходим тушунмаётганидан эмас, балки қабул қила олмаётганидан шундай бажаради. Муаммони ҳал қилишда ходимнинг бажарган ишига қарши бормасдан масалага тўғри ёндошиш керак. Амалий тавсиялар бериш лозим. Чунки нима қилиб бўлса ҳам ходимни бу ишни бажаришга рози қилиш керак. Бу-иккинчи қоида. Биз кимнидир эҳтиёжини, талабини қондириш учун ишлашимиз мумкин. Бу ишга қизиқиш бўлмаслиги ҳам мумкин. Чунки бу иш раҳбарни қониқтириши мумкин. Раҳбар ишни топшираётганида ходимни қизиқтириши керак. Шахсий қизиқиш билан ишга доир қизиқиш бир-бирига мос келиши керак. Раҳбар ходимларининг психологик хусусиятларини яхши билиши жамоани ишини ривожланишига олиб келади. Ходимга иш беришдан аввал унинг шу ишга қобилиятини ҳисобга олиб, уни шу ишни бажаришга ишонтириб кейин топшириш керак.
Ўтказилган ижтимоий-психологик тадқиқотда: психолог қўлига тоза оқ қоғозни олиб ходимларга кўрсатиб :“шу оқ қоғозми”, деб сўраган, улар :”ҳа”, деб жавоб берганлар. 15-20 кишидан 2-3таси эса ҳар сафар шу савол берилганда, улар : “йўқ, қаранг, қоғоз сарғиш, ёки кўкиш рангда”, деб жавоб берганлар. Демак, ҳар қандай вазиятда ҳам тортишиш аҳамиятга эга эмас экан. Агар уларнинг яқин дўсти бу саволни берганида балки бундай тортишиб ўтирмас эди. Демак, биз бир киши учун кўнгилдагидек ишласак, бошқа киши учун шунчаки ишлашимиз мумкин. Раҳбар умумий топшириқ (барча учун) бергандан кўра, шахсий (бир кишига) топшириқ берса яхши натижага эришиши мумкин.

-

-




+

+

-

-










+

+

+


































+
















Бошқарув мулоқотининг иккинчи ”қонуни”-бошқалар билан тенг шароитда кишилар тезда қабул қиладилар, айниқса ўзи ёқтирадиган кишига нисбатан, ва аксинча, ёқтирмайдиган кишининг топшириғини қийинчили билан қабул қиладилар. Демак, кишилар учун руҳий муҳит яхши бўлиши керак, иш шароитига нисбатан. “Севги кўр” дейдилар, биз ёқтирган кишимиз учун нималар қилмаймиз. Шундай қилиб, жамоада шахслар бир-бирига нисбатан симпатияга эга бўлса иш яхши бўлади.

Download 99.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling