Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Download 0.79 Mb.
|
maruza
ХИХ аср охири ХХ аср бошларида, ақлий ривожланишида фарқи бўлган ўқувчиларни ўқитишда индивидуаллаштиришга аҳамият қаратиш масаласи айниқса долзарб хусусият касб этди. Шунга мос равишда танлаб ўқитиш шакли юзага келди (АҚШда Батов, Европада Мангейм тизими). Европа ва АҚШда ХХ аср бошида ўқувчиларнинг индивидуал, фаол, мустақил ўқув ишларини таъминлашга қаратилган кўплаб таълим тизимларининг самарадорлиги синаб кўрилган. 1905-йили Далтон шаҳрида (Массачусетс штати) ўқитувчи элена Парк Херст томонидан биринчи бор қўлланилган таълимнинг индивидуаллаштирилган тизими улар орасида энг радикал ҳисобланган. Бу тизим далтон-режа номи билан педагогика ва мактаб тарихига кирди. У баъзан лаборатория ёки устахоналар тизими деб ҳам атайдилар. Биринчи университетлар пайдо бўлиши билан таълимнинг маъруза-семинар тизими юзага кела бошлайди. У яратилган пайтдан бери ҳали деярли ҳеч бир катта ўзгаришларга эга эмас. Маъруза, семинар, амалий ва лаборатория ишлари, консултатсия ва танлаган касби бўйича амалиёт ҳозиргача лексия-семинар тизим сифатида ўқишнинг асосий шаклларидан бири бўлиб келмоқда. Лексия-семинар тизими ўзининг соф кўринишида олий ва олий мактабдан кейинги таълим амалиётида қўлланилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling