Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Жамоа ривожланишининг иккинчи босқичи


Download 0.79 Mb.
bet61/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   97
Bog'liq
maruza

Жамоа ривожланишининг иккинчи босқичи. Ушбу босқич жамоа фаолининг ўқитувчи талабини қўллаб-қувватлаш ҳамда ўз навбатида унинг ўзи бу талабларни жамоа аъзолари зиммасига қўйиши билан тафсифланади. Эндиликда ўқитувчи жамоада пайдо бўлган ва у билан боғлиқ муаммо, масалаларни ёлғиз ўзи ҳал қилмайди. Жамоа фаоли билан махсус тарбиявий иш олиб бориш орқали бу ишга уни жалб этади. Ушбу босқичда жамоа ҳаётини ташкил қилиш усули мураккаблашиб боради, яъни, жамоа ўз-ўзини бошқаришга ўтади.
Ўқувчилар амалий фаолиятининг доимий равишда мурак-каблашиб бориши мазкур даврнинг муҳим хусусияти саналади. Иккинчи босқичда жамоанинг муҳим ишларини ўқувчилар томонидан мустақил режалаштирилиши, тадбирларни ўтказишга тийёргарлик, уни ўтказиш ҳамда фаолият натижаларини муҳокама қилиш жамоа фаолиятининг ижодий хусусят касб этишини кўрсатувчи омиллар саналади.
Жамоанинг ривожланиши бу босқичда тўхтаб қолиши мумкин эмас, чунки фаолият кўрсатаётган куч жамоанинг бир қисмигина холос. Борди-ю, жамоанинг ривожланиши ушбу босқичда тўхтатиб қолинса, жамоа фаолининг гуруҳнинг бошқа аъзолари билан қарама-қарши қўйиш хавфли туғилиши мумкин. Бу босқичда жамоанинг барча аъзоларининг алоҳида фаоллик кўрсатишга эришишлари зарур саналади.
Жамоа ривожланишининг учинчи босқичи. Жамоа фаолиятида бу босқич анчагина сермаҳсул ҳисобланади. Бу даврда бутун жамоа «айрим ўзини четга олиб қолувчи, инжиқ шахс»ларга талаб қўя бошлайди.
Жамоа ишига ушбу босқичда фақат фаолгина эмас, балки унинг бутун аъзолари қизиқади. Жамоа ҳаётидаги учинчи босқич, ижтимоий фикр мавжудлиги билан ифодаланади. Ўқитувчи мазкур йўналишда мақсадга мувофиқ ва изчил иш олиб борган шароитдагина ижтимоий фикрни шакллантиришга эришиши мумкин. Шу мақсадда у ёки бу тадбир режаси, жамоанинг биргаликдаги фаолияти ва унинг аъзолари хатти-ҳаракати жамоа бўлиб муҳокама қилинади, турли мавзуларда суҳбатлар ва маърузалар уюштирилади, ўқувчилар ўртасида самарали ахборот воситалари ёрдамида ижтимоий-ғоявий, ахлоқий, эстетик, экологик, ҳуқуқий, иқтисодий ва ҳоказо билимларнинг тарғиботи ташкил этилади. Ўқитувчи жамоа аъзоларининг биргаликдаги фаолиятини ташкил этар экан, жамоа аъзоларининг ижодий тажрибасига ҳисса қўшиш имконини берадиган ўзаро муносабатларини шакллантиришга таъсир кўрсатадиган шакл ва методлардан фойдаланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling