Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Download 0.79 Mb.
bet67/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   97
Bog'liq
maruza

1. Тарбиянинг мақсад ва вазифалари. Тарбиянинг мақсад ва вазифалари. Мақсад нафақат методларни оқлайди, балки уларни аниқлаб беради. Мақсад қандай бўлса, унга эришиш методлари шунга мувофиқ бўлиши зарур.
2. Тарбия мазмуни. Унутмаслик керакки, айнан битта вазифа турли хил фикрлар билан тўлдирилган бўлиши мумкин. Шунинг учун методларни умуман мазмун билан эмас, балки аниқ фикр билан боғлаш ғоят муҳимдир.
3. Тарбияланувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш. У ёки шунга ўхшаш вазифалар тарбияланувчиларнинг ёши билан боғлиқликда ҳал этилади. Ёш бу оддийгина қанча яшаганлиги сон кўрсаткичи эмас. Унда эгалланган ижтимоий тажриба, психологик ва аҳлоқий сифатларнинг ривожланганлик даражаси ўз аксини топади. Айтайлик, масъулият туйғусини бошланғич таълим, ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларда ҳам шакллантириш мумкин. Бироқ ҳар бир босқичда мазкур сифатни шакллантириш борасида турли методлар қўлланилади.
4. Жамоанинг шаклланганлик даражаси. Ўзини ўзи бошқаришнинг жамоа шаклининг ривожланиши билан боғлиқликда педагогик таъсир кўрсатиш методлари ҳам ўзгармасдан қолмайди. Бизга маълумки бошқарувнинг мослашувчанлиги тарбиячининг тарбияланувчилар билан муваффақиятли ҳамкорлигининг зарурий шарти.
5. Тарбияланувчиларнинг индивидуал ўзига хосликлари. Умумий методлар, умумий дастурларнинг ўзи тарбиявий ўзаро таъсир этишнинг асоси бўла олмайди. Уларга индивудуал ва шахсий тузатишлар киритиш зарур. Инсонпарвар педагог ҳар бир шахс ўзига хослигининг ривожланишига, ўзига хослигини сақлашга, ўзининг «Мен»ини рўёбга чиқаришга имкон берадиган методларни қўллашга ҳаракат қилади.
6. Тарбиявий шарт-шароитлар. Унга моддий, психофизиологик, санитар-гигиеникдан ташқари синфда юзага келадиган муносабатлар: жамоадаги иқлим, педагогик раҳбарлик усули ва бошқалар тегишлидир. Маълумки, мавҳум шарт-шароитлар бўлмайди, улар ҳамиша аниқ. Уларнинг бирлашуви аниқ ҳолатларда кўринади. Тарбия амалга ошадиган шароит педагогик вазиятлар деб аталади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling