Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Педагогнинг ижтимоий ва касбий позицияси


Download 0.79 Mb.
bet70/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   97
Bog'liq
maruza

Педагогнинг ижтимоий ва касбий позицияси илмий дунёқарашни шакллантиришнинг муҳим омили сифатида акс этади. Дунёқарашни шакллантиришнинг мувафаққияти кўпинча, ўқувчиларнинг ўқитувчига ишончига асосланади.
Ақлий тарбиянинг мазмун-моҳияти ва компонентлари. Ақлий тарбия таълим олувчининг интеллекти, билиш имкониятларини, иқтидор ва қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган. Унинг асосий вазифаси – таълим олувчиларнинг фан асослари бўйича билимлар тизими билан қуроллантириш. Уларни ўзлаштириш натижасида дунёқараш асослари шаклланиши зарур.

Ақлий тарбиянинг вазифалари қуйидагилар:
 белгиланган ҳажмдаги илмий билимларни эгаллаш;
 дунёқарашни шакллантириш;
 ақл кучи, иқтидор ва қобилиятларини ривожлантириш;
 билишга оид қизиқишни ривожлантириш;
 шахс салоҳияти имкониятларини ривожлантириш;
 билиш фаолиятини шакллантириш;
 доимий равишда ўз билимларини тўлдириш, умумтаълимий тайёргарлик даражасини ошириш эҳтиёжларини ривожлантириш;
 таълим олувчиларни билиш фаолияти методлари билан қуроллантириш;
 фикрлаш қобилияти, ижодий фаолият тажрибаларини шакллантириш.
Агар инсон одамлар орасида ижтимоий муҳитда яшар экан, унинг ақлий тараққиёти, интеллекти ҳақида гапиришга тўғри келади. Бу эса унинг жисмоний тараққиёти учун ҳам муҳим.

Ақлий ривожланишнинг нима эканлигини аниқлаш учун «фикрлаш» ва «ақл кучи» тушунчаларига тўхталиш лозим бўлади.


Амалий тажрибамимизда фикр сўзини жуда кўп учратамиз. Оддий қилиб айтганда, объектив оламдаги воқеа-ҳодисаларни онгимизга таъсир этиши натижасида ҳосил бўлган туйғу фикр деб аталади. Унинг туб моҳияти шундаки, фикримиз орқали биз кўзимиз бевосита илғамаётган, кўз ўнгимизда бўлмаган, бўлган тақдирда ҳам ўша нарсанинг ички хусусиятига алоқадор бўлган «сирли» жиҳатларини кўриш имконига эга бўламиз.
Фикрлаш эса, шахс билиш фаолияти жараёни бўлиб, воқеликни бевосита ва умумлашган ҳолда акс эттириш билан характерланади. Бошқача айтганда, у ақлий фаолият маҳсули. Энг қизиғи фикрлаш меросий тушунча, у барча инчонларга хос. Фалсафий, педагогик, психологик адабиётларда фикрлашнинг 20 дан ортиқ турлари ажратиб кўрсатилади: мантиқий; абстракт(мавҳум); умумлашган; назарий; техник; репродуктив; ижодий(продуктив); тизимли; категориал; индуктив; дедуктив; алгоритмик; танқидий; мустақил ва бошқалар.
Ақлий ривожланиш – инсон психикасининг индивидуал ўзига хосликларидан, у яшаётган ижтимоий-тарихий шароитлар билан боғлиқликда ҳаётий тажрибаларни ошиб бориши ва унинг ёши билан алоқадорликдаги интеллектуал фаолиятидан келиб чиқадиган миқдорий ва сифат ўзгаришларининг мураккаб динамик тизими. Инсоният тажрибасини қанчалик ўзлаштирганлик ақлий ривожланишда ҳал қилувчи омил сифатида акс этади. Амалий билимлар заҳираси ақлий ривожланишнинг тузилишига кирувчи таркибий қисмлардан бири сифатида қаралиши керак.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling