Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари
Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақиллик тамойили
Download 0.79 Mb.
|
maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълимда кўрсатмалилик тамойили
- Таълимнинг ўқувчиларга мос бўлиш тамойили
Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақиллик тамойили ўқитишни шундай ташкил этишни назарда тутадики, бунда ўқувчилар илмий билимларни ҳамда уларни амалда қўллаш усулларини онгли ва фаол эгаллаб олишлари лозим. Билимларни онгли равишда ўзлаштириш қуйидаги омил ва шартларга боғлиқ: ўқув мотивлари, ўқувчиларнинг фаоллик даражаси, ўқув-тарбиявий жараённинг самарали ташкил этилиши, ўқитувчи томонидан қўлланувчи таълим методлари ва воситаларининг самарадорлиги ва бошқалар. Ўқувчиларнинг фаолликлари репродуктив ва ижодий характерга эга бўлиши мумкин. Мазкур тамойил ўқувчиларнинг ташаббускорликлари ва мустақил фаолиятларини назарда тутади.
Таълимда кўрсатмалилик тамойили ўқитиш жараёни сифатини оширади, ўқувчиларнинг билим олишларини осонлаштиради. Я.А.Коменский уни дидактиканинг «олтин қоидаси» деб атаган. Унга биноан таълимда инсон сезги оргаларидан фойдаланиш керак. «Агарда биз ўқувчиларда ҳақиқий ва аниқ билимлар пайдо қилишни истасак, унда биз умуман ҳамма нарсага шахсий кузатиш ва сезиб кўриш билан таълимга интилишимиз керак – деб таъкидлайди у – агарда қандайдир предметни бараварига бир неча сезги органлари билан қабул қилиш мумкин бўлса, майли улар бараварига бир неча сезгилари билан ўрганилсин». Тажрибалар асосида ўрганилаётган нарсани намойиш этиш ва жараён моҳиятини ҳикоя қилиб бериш ўзлаштириш даражасини бирмунча оширади. Хусусан, ахборотларни эшитиб қабул қилиш самараси 15%, кўриб қабул қилиш эса – 25%ни ташкил этади. Таълим жараёнида, уларни бир вақтда иштирок этиши натижасида маълумотларни қабул қилиш самарадорлиги 65 % гача ортади. Кўргазмалиликдан ўқув жараёни барча босқичларида фойдаланиш мумкин: янги материални ўзлаштириш, уни мустаҳкамлаш, машқларни ташкил қилиш ҳамда ўқувчиларнинг дастур материалларини ўзлаштиришларини текшириш ва баҳолашда. Таълимнинг ўқувчиларга мос бўлиш тамойили деганда ўқув материалларининг мазмуни унинг ҳажми, характери, у ёки бу синф ўқувчиларининг жисмоний ривожига, умумий тайёргарлигига – савияси ва имкониятларига лойиқ бўлиши тушунилади. Ёшига мувофиқ ёндашиш ўқувчиларнинг психик хусусиятлари, шахсий ривожланганлик даражаси, маънавий-ахлоқий сифатлари, ижтимоий етуклигини баҳолай олишни назарда тутади. Агарда қўйилаётган талаблар ёки таълимнинг ташкилий тузилиши ўқувчиларнинг ёши имкониятларидан ортда қолса ёки илгарилаб кетса, ўқув фаолиятининг самараси пасаяди. Индивидуал ёндашиш ўқувчиларнинг мураккаб ички дунёсини ўрганиш, юзага келган муносабатлар тизимини таҳлил қилиш ва шахс шаклланиши содир бўладиган кўп турдаги шароитларни аниқлашни талаб этади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling