Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.79 Mb.
bet58/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   97
Bog'liq
maruza

Тарбия тамойиллари – бу тарбиявий ишнинг йўналишига, мазмунига, методлари ва ташкил этилишига, тарбия жараёнининг иштирокчилари орасидаги муносабатларга қўйиладиган асосий талаблар ифодаланадиган дастлабки қоидалардир.
Тарбия жараёни қуйидаги тамойиллар асосида бошқарилади:
 мақсадга қаратилганлиги ва ғоявий йўналганлиги;
 тарбиянинг инсонпарварлашуви;
 тарбиянинг ҳаёт, меҳнат билан боғлиқлиги;
 тарбияга яхлит(комплекс) ёндашув;
 жамоада тарбиялаш ва жамоага суяниб иш кўриш;
 шахсга талабчанлик билан ҳурматни бирга қўшиб олиб бориш;
 ўқитувчилар, жамоат ташкилотлари ва оиланинг талаб ҳамда тарбиявий таъсирларининг бирлиги;
 тарбияланувчининг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш;
 тарбия жараёнининг тизимлигиги ва узлуксизлиги.
Тарбия турларининг умумий тавсифи. Тарбия турлари турли соҳаларга кўра тасниф этилади. Кўпроқ умумлашган тасниф ўзида ақлий, меҳнат, жисмоний тарбияни қамраб олади. Таълим муассасаларидаги тарбиявий ишларнинг турли йўналишлари билан боғлиқликда фуқаролик, сиёсий, байналмилал, ахлоқий, эстетик, меҳнат, жисмоний, ҳуқуқий, экологик, иқтисодий тарбияга бўлинади. Институтсионал белгиларига бўйича оила, таълим муассасаси, таълим муассасасидан ташқари, диний, болалар, ёшлар ташкилотларидаги тарбия, махсус таълим муассасаларидаги тарбияга бўлинади.
Тарбия ва тарбияланувчилар орасидаги муносабатлар услубига кўра авторитар, демократик, либерал, эркин тарбия; турли фалсафий контсептсиялар билан боғлиқликда прагматик, аксиологик, жамоавий, индивидуал тарбия фарқланади.



1. Кенг ва тор маънодаги тарбия тушунчаларига изоҳ беринг.
2. Тарбия мазмуни деганда нима тушинилади?
3. Тарбиянинг мақсади ва умумий вазифаларини баён этинг.
4. Тарбия жараёни қандай ўзига хос хусусиятларга эга?
5. Тарбия қонуниятларини шарҳлаб беринг.
6. Тарбия тамойилларини изоҳланг.
7. Тарбия турларининг умумий тавсифини баён этинг.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling