Педагогика ва психологияда инновациялар
Download 364.24 Kb. Pdf ko'rish
|
2255-Текст статьи-4595-1-10-20210731
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-чизма Коммуникатив компетентлиликда педагогнинг маҳорати
№SI-2 | 2020
892 8-қисм | Махсус сон Маълумки, олий ўқув юртининг биринчи навбатдаги вазифаси бўлажак ўқитувчини шахсга оид-инсоний хислатларини ривожлантириш ҳисобланади, бу айниқса, таълим ва тарбия фаолиятининг коммуникатив аспектларида кенг намоён бўлиши мумкин. Шундай қилиб, коммуникатив компетентлилик муҳим аҳамиятли тавсифлардан бири бўлиб, ушбу компетентлиликнинг шаклланиши эса бўлажак ўқитувчи шахсини талабларга мос равишда шаклланиши ва ривожланишининг алоҳида вазифаси саналади. Коммуникатив компетентлилик педагогда қуйидаги компетенцияларнинг мавжуд бўлишини тақозо қилади. (1-чизма). 1-чизма Коммуникатив компетентлиликда педагогнинг маҳорати Талабаларга маълумотлар мазмунини тушунарли тилда етказиш Танқидий маълумотларни ижобий ва конструктив нуқтаи назардан тақдим этиш Коммуникацияда инсонлар жамиятда қабул қилинган ҳамма қадрият ва тамойилларга риоя қилиш Мулоқотдаги шерикларга, уларнинг қадр-қимматини ерга урмасдан, уларга нисбатан агрессия намоён қилмасдан, эътиборли бўлиш Муҳокама мавзуси бўйича ўз нуқтаи назарини асосли ва ишонарли ҳимоя қилиш Суҳбатдошнинг шахсий сифатлари ҳақида сўзламаслик, балки бутун диққатни маълумотнинг мазмунига, муҳокама мавзусига қаратиш Коммуникация вақтини назорат қилиш, шеригига олинаётган маълумотга жавоб қайтариши учун имконият бериш Хулоса сифатида бўлажак ўқитувчида коммуникатив компетентликнинг мавжуд бўлиши, нафақат бирор бир маълумотни етказиш самарадорлиги, бой луғат захираси, нутқ маданияти, тил воситаларининг тўғри танлаганлигини белгилаши мумкинлигини, шу билан бирга турли-туман ижтимоий вазиятларда мулоқотни, шунингдек бошқа инсонлар билан мулоқот жараёнида, ўз шахсий маънавий-ахлоқий ҳолатини тартибга солишни бошқариш маҳоратини таъкидлаш мумкин. Бўлажак ўқитувчининг билиш фаолияти кўп жиҳатдан ўрганилаётган нарсаларнинг мураккаблиги, динамикаси, ностандартлиги, ижтимоий ҳодисаларни ажратиб турадиган чегараларнинг таъсири, уларни излаш, ноаниқлик билан белгиланади, бу эса кузатувчанлик, суҳбатдошнинг ички дунёсини моделлаштириш малакасини назарда тутади. Мазкур ҳолда ўз-ўзини тартибга солиш хусусиятлари ўз билим ва малакаларини доимо такомиллаштириш зарурати, бошқа одамларга қаратилган ўз ҳатти-ҳаракатини қатий мувофиқлаштириш уқуви билан тавсифланади. Download 364.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling