Педагогика ва психологияда инновациялар
Download 388.04 Kb. Pdf ko'rish
|
2276-Текст статьи-4637-1-10-20210731
№SI-2 | 2020
1026 9-қисм | Махсус сон жараёнида янгича усуллардан фойдаланишни талаб этади. Медиапедагогика – янги педагогик технологоя ҳисобланади, у оммавий ахборот воситалари ёрдамида бўлажак ўқитувчиларни ижодий фикрлашга, тарбиялашга имкон беради. Медиапедагогика ресурсларига интернетдаги маълумотлар, телевидения, радио лавҳалари, кино, видео, аудио материаллари киради. Мультимедиали таълимнинг асосий хусусиятларидан бири бу таълим олувчининг қизиқишини ва билим самарадорлигини ошириш билан бирга узлуксиз таълим тизимини таъминлаш учун ҳам хизмат қилиши мумкин. Фараз қилайлик бирор фаннинг мультимедиали ўқув материалидаги барча мавзуларда уларни мураккаброқ ўрганиш учун бошқа бир мультимедиали дастурга гипермурожаат йўналтирилган бўлса таълим олувчи вақтдан ютган ҳолда ўзига керакли билимларни олишга мувофақ бўлади. Бунинг учун албатта мультимедиали ўқув материалларнинг миллий базаси ва сифати талаб даражасида бўлиши лозим. Ҳозирги кунга Республикамизда жуда кўплаб фанлар бўйича электрон дарслик ва ўқув қўлланмалар яратилган ва улардан ўқув жараёнида самарали фойдаланиб келинмоқда. Айниқса utube.uz, multimedia.uz интернет сайтларида жойлаштирилган электрон қўлланмалар билим олиш истагида фойдалаувчиларнинг доймий хизматида. Республикамизда 2013 йилда ташкил этилган “Мультимедиали умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази” электрон таълим материалларини ёзиш, таҳрирлаш, уларга ишлов бериш ва давлат таълим стандартларига мувофиқ турли фанлардан видеороликлар ишлаб чиқишни йўлга қўйган. Бугунги кунда таълим жараёнини оптималлаштириш йўлида асосий муаммо инсонни янги билимларни эгаллаш жараёнидаги ҳолатини баҳолаш ва яхшилашдир. Бунда мультимедиали электрон таълим ресурсларни яратишда ҳисобга олиниши лозим бўлган тўртинчи тамойил - таълим олувчининг шахсий ҳусусиятларига мослаштириш тамойилидир. Таълимда мустақил ишларни (мультимедиали электрон таълим ресурсларни қўллаган ҳолда) аҳамияти катта бўлишига қарамасдан, ўқув жараёнининг асосий субъектлари бўлажак ўқитувчи ва ўқитувчи ҳисобланади. Таълим фаолиятида бўлажак ўқитувчининг ўқитувчи билан баравар қатнашиши сифатли таълим шартларидан биридир. Мультимедиали электрон таълим ресурсларни яратишнинг юқорида ифодаланган тамойиллари электрон таълим воситаларини сифати ва самарадорлигини оширишга имкон беради.Виртуал таълим тизими – бу онлайн курсларни ўқитувчилар томонидан тузиш, бошқариш учун яратилган web тизим ҳисобланади. Бундай e- learn системаларни кўпинча “таълимни бошқариш системалари” ёки “виртуал таълим муҳити” деб ҳам аталади. Хулоса. Шуни айтиш мумкинки, инновацион технологиялар бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлигини такомиллаштиришда асосий ва самарали восита бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, инновацион технологияларнинг инновацион жараён, касбий фаолият ва методик тайёргарликни ривожлантирувчи восита сифатида тараққий этаётган тарих таълими йўналишига кириб келиши фикримизнинг ёрқин далилидир. Тизим таълимий веб-сайт ҳамда алоҳида онлайн курсларни яратиш инструментал муҳити бўлиб, тизимда компьютер тармоқларидан таълимда фойдаланиш назарияси ва амалиёти асос қилиб олинган. Ҳозирда Республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида ушбу тизимни жорий этилиши, билим самарадорлигини ошиши билан бирга мустақил таълим учун ҳам хизмат қилмоқда. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳозирги кунда замонавий таълим тизимида олий таълим муассаларида тарих фанини ўқитишда мультимедиа технологияларидан фойдаланиш ўзининг ижобий самарасини беради. Download 388.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling