Pedagogika va psixologiya fakulteti pedagogika kafedrasi
Фаннинг мақсади ҳамда вазифалари
Download 0.95 Mb.
|
Kurs ishi Abdumalikova
Фаннинг мақсади ҳамда вазифалари.
Педагоглар касбий маҳоратининг асосий компонентларидан бири ўқув тарбия жараѐнини тўғри ва самарали бошқара олишдир. Бунинг учун педагог техник ва услубий билимларни пухта эгаллагани етарли эмас. Педагог ўз иши, фаолияти натижаларини таҳлил қилиши, ўқувчиларда қийинчилик туғдираѐтган сабабларни ўз вақтида аниқлаши, бу қийинчиликларни ўқувчига индивидуал ѐндошиш жараѐнида бартараф қила олиши лозим. Ўқув тарбия жараѐнини бошқаришнибундай тарзда такомиллаштириш восита ва йўлларидан бири илмий жиҳатдан асосланган психологик-педагогик диагностикадир. Бугунги кунда психологик-педагагик диагностиканинг ўрни, ахамияти қанчалик катта эканини ҳеч ким инкор қилмайди. Индивидуал ѐндашиш, ўқувчи ва талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ўрганиш шарт эканлиги бир қанча давлат ҳужжатларида акс эттирилган. Педагогик диагностика педагогика ва психология фанларининг оралиғидаги соҳа бўлиб, ўқувчи шахсини, унинг индивидуал хусусиятлари, ривожланиш динамикаси ва уларга таъсир қилувчи омилларни ўрганади. Педагогика диагностика таълим самарадорлиги, иш мазмуни, олиб борилган педагогик фаолиятни таҳлил қилишда катта аҳамиятга эга бўлиб, илғор таълим муассасаларида бу иш услубий муваффақиятли тарзда амалга оширилмоқда. Шу асосда ютуқлар мустаҳкамланиб, йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни таҳлил қилиш асосида бош стратегик йўналишлар белгилаб олинмокда ва юқори даражадаги пировард натижалар қўлга киритилмоқда. Шу борада савол туғилади: – бола қобилияти, имконияти, билими, эгаллаган кўникмаларининг ўлчови борми? – боланинг билими ва кўникмаларини белгилашга ўқитувчи аралашгани маъқулми ѐки ўзига ўзи баҳо бергани афзалроқми? Манашу саволларга энг мақбул асосларда жавоб бериш педагогик диагностиканинг предметидир. Ушбу мақсадни рўѐбга чиқариш йўл-йўриқлари, методик механизмларини ишлаб чиқиш, жорий этиш муҳим вазифадир. Педагогик диагностиканинг тарихи педагогик фаолият тарихи билан деярли тенгдош. Бошқача қилиб айтганда, педагогик жараѐн минг йиллардан бери мавжуд бўлса, бу фаолиятнинг меъѐрлари ва натижаларини белгилаш ҳам шунчалик қадимийдир. Демоқчимизки, ўқувчи билимига баҳо қўйиш, уни синов ва имтиҳон қилиш, пировард иш натижаларини белгилаб олиш бошланган ерда педагогик диагностика ҳам мавжуд. Фақат буларнинг фарқи шундаки, ибтидоий ва ўрта аср педагогикасида бола билими ва иқтидорини диагностик таҳлил қилишнинг илмий асослари йўқ эди. Педагогик диагностикани илмий асосда таҳлил этиш ва йўлга қўйиш ХХ аср бошларида амалга оширилган. Шу боисдан, бу педагогик жараѐннинг номланиши ҳам турлича бўлган. Айримлар педагогик диагностикани таклиф этилган билимларни ўзлаштириш асоси дейишади. Бошқалар диагностикани ўқитишни жадаллаштирувчи ахборотдир, деб ҳисоблайдилар. Яна айримлар эса диагностика эгалланган билим сифатини назорат этишдир, деган фикрни илгари сурадилар. Таниқли педагог олим Мацерман педагогик диагностикани «Ўқувчи ўзлаштириши билан, ўқув материалини тўғри танлаш, мақсадни тўғри йўналтириш мезонидир» деб ҳисоблайди. Аслида педагогик диагностика ўқув материалини билиш жараѐнининг асосини ташкил этиб, мақбул педагогик хулосага келишга замин яратади. Шу боисдан ҳам, педагогик диагностика: Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling