Pedagogika va psixologiya fakulteti pedagogika kafedrasi
Download 0.95 Mb.
|
Kurs ishi Abdumalikova
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчидан
- 1. Аналитик
- 2. Ўз-ўзини диагностикалаш
- 4. Коррекциялаш
- 6. Ахборотлаштириш
Биринчидан, индивидуал таълим жараѐнини жадаллаштиради.
Иккинчидан, педагогик жараѐнда иштирок этувчиларнинг билими натижаларини ва таълим сифати даражасини аниқлаб беради. Учинчидан, ўқитиш ишлари жараѐнида йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликларни минимум даражага келтиришга ѐрдам беради. Тўртинчидан, ишлаб чиқилган таълимий мезон, критериялари орқали ўқувчининг синфдан синфга ўтишда, мутахассисликка қабул қилинишида минимал талабларга жавоб беришини белгилайди. Кейинги йилларда педагогик диагностика қуйидаги функцияларни ўз ичига олмоқда: 1. Аналитик – таълим-тарбия жараѐнларини олиб боришда таълимда яратилган шароит ва натижалари орасидаги ўзаро боғлиқликнинг сабабларини ўрганиш. 2. Ўз-ўзини диагностикалаш – ўзлаштириш даражасини, тарбия топганлиги, ўқувчининг ривожланиш компонентини аниқлаш. 3. Баҳолаш – педагогик жараѐн қатнашчилари фаолиятидаги миқдор-сифат баҳо кўрсатгичларни башорат қилиш. 4. Коррекциялаш – ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятида юз бериши мумкин бўлган камчиликларни минимум ҳолга келтириш. 5. Йўналтирилганлик – янги мақсадларни белгилашда ўқув жараѐнида юз бериши мумкин бўлган камчиликларнинг олдини олиш. 6. Ахборотлаштириш – педагогик жараѐн қатнашчиларини доимий равишда қўлга киритилаѐтган муваффақиятлардан хабардор қилиб бориш. Педагогик диагностика ѐрдамида таълим-тарбия жараѐни тўғри таҳлил этилади ва унинг самарадорлиги тўғри баҳоланади. Бошқача қилиб айтганда, педагогик диагностика орқали таълим объекти, таълимий тушунчалар қай даражада ўзлаштирилганлиги таҳлил этилади, ўқув курси ва ўқув дастурларининг ўзлаштириш даражаси баҳоланади. Педагогик диагностика таълимни бошқаришда муҳим аҳамиятга эга. У ўқув-тарбия жараѐнини яхшилашга хизмат қилади, таълимий фаолият натижасида эришилган самараларни холислик билан белгилаб беради, йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни бартараф этишга йўл очади, пировард натижада таълимнинг такомиллашиб боришига ижобий таъсир кўрсатади. Эгалланган малакани аниқлашга қаратилган педагогик диагностика ѐки диагностик фаолиятнинг айрим жиҳатлари: 1) таққослаш; 2) педагогик таҳлил; 3) аввалдан айта билиш (прогноз); 4) интерпритатция; 5) педагогик диагностика натижаларини ўқувчиларга етказиб бериш; 6) амалга оширилган турли диагностик методларни ўқувчиларга етказиш; 7) педагогик диагностика методларини тўғри танлай олиш. Педагогик диагностиканинг энг муҳим критерийлари эса: а) ҳаққонийлик (объективност, яъни объективлиги); б) ишончлилик (надежност); в) пухталик (валидност) га асосланади. Диагностик таҳлиллар қачон объектив бўлади? 1. Агар: синов натижалари турли текширувларда бир хил натижалар кўрсатса, ѐки курсаткичлар ўзаро бир-бирига яқин бўлса; 2. Агар: синов мезонлари, ўлчовлари бирлиги ҳамда унинг натижалари синовни амалга оширувчи, аниқловчининг шахси, хислати ва муносабатларига боғлиқ бўлмаса; 3. Агар: синов бир хил талаб, бир хил муносабат ва психологик кайфиятда амалга оширилса, ҳақиқий аҳволни аниқлашда объектив натижалар олиниши мумкин. Педагогик диагностика натижалари қачон узил-кесил тасдиқланади? Тажрибалар таҳлиллари шуни кўрсатадики, педагогик диагностика тест усуллари воситасида амалга оширилса, натижалар ҳаққоний бўлади. Чунки бунда тўрт хил хулоса бир хил натижа билан баҳоланади. Булар, – мазмуннинг тасдиғи; – ҳар хил усул билан олинган натижаларнинг бир хиллиги; – натижаларга кўра амалга оширилган таҳлилларнинг исботланиши; – лойиҳалашнинг тасдиқланиши, яъни лойиҳалаштиришдаги натижаларнинг олинган хулосаларга уйғунлиги. Хоҳлаган касбий фаолият соҳасида диагностика унинг таркибий қисми ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жараѐнида маҳсулот сифатини белгилаб беради. Бу ҳолатдан ўқитувчининг касбий-педагогик фаолияти, мактабнинг педагогик фаолияти ҳам истисно эмас. Ҳар бир ўқитувчи ўзининг ўқитиш ва тарбиялаш жараѐнининг натижаларини ўрганиб, текшириб боради, уларнинг бўш ўзлаштириш сабабларини таҳлил этиб боради. Аммо бу ҳали диагностика билан боғлангани йўқ. “Педагогик диагностика” бу кенгроқ тушунча бўлиб унинг ўзига хослиги қуйидаги ҳолларда намоѐн бўлади: Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling