Pedagogika va psixologiya fakulteti pedagogika kafedrasi


Download 0.95 Mb.
bet8/12
Sana07.05.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1438468
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Kurs ishi Abdumalikova

Баҳолаш нима?
Ўқув-билув жараѐнининг пировард мақсади баҳоланиш ва баҳолашдир. Ўқувчилар нимани билишини ва нималарни билмаслигини аниқлаштириш, уларни ўзлаштиришдаги камчилигини ва нуқсонларини аниқлаш ва кейинги ютуқ томонларига суяниб, заиф томонларини тўлдириш ва ривожлантириш ҳозирги даврда дидактиканинг асосий талабларидандир.
Баҳолаш жараѐнининг асоси – ўқув-билув жараѐнида ўқувчи фаолиятини кузатиб, таҳлил қилиб бориш. Агар таълим жараѐнида ўқувчининг фаолияти, қобилияти ривожланса, таълим жараѐнидаги иштироки, индивидуал хусусиятлари такомиллашади. Руҳшуносларнинг фикрига кўра, беш баллик баҳо қўйиш тизимининг асосий камчилиги боланинг психологиясига салбий таъсир кўрсатади. Ўқитувчилар болаларнинг баҳога бўлган салбий муносабатларини кўплаб кўздан кечирганлар. Ўқувчиларга баҳолар эълон қилинаѐтганда синфда пайдо бўладиган сукунат, ички норозиликлар бизга жуда таниш. Бунинг натижаси гоҳо ошкора хурсандчилик, гоҳо кўзѐшидир. Маълумки, кунда баҳо қўйишдан олдин назорат ишлари олинади. Улар: 1) оғзаки сўров (умумий гуруҳда ва якка тартибда); 2) ѐзма равишдаги ишлар (диктант, баѐн, иншо, мисол ва масала, машқлар ечиш); 3) зачѐт; 4) лаборатория ишлари; 5) амалий ишлар; 6) мустақил ѐзма ишлар; 7) имтиҳонлар.
Юқоридаги назорат дарслари ташкил этилгандан сўнг уларнинг фаолиятида учрайдиган типик хатоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун махсус мшғулотлар ташкил этилади. Ҳозирги кунда таълим муассасаларида ўқувчи-талабаларда ўз-ўзини баҳолаш, рейтинг, тестлар қўлланиб, хавотирлик, руҳий тинчлик, атрофдагилар билан ўзаро самимий ва дўстона муносабат, ижодкорлик, ҳамкорлик тушунчалари кириб келмоқда.
Таълимда баҳолаш шундай олиб борилмоғи керакки, у ўқувчи-талабанинг ўқишга бўлган қизиқишини, хоҳиш-истакларини, ички ҳис-туйғуларини уйғотиш ва оширишга хизмат қилсин. Дидактика мезонлари билан айтганда, уларда доимий мотивациялар ошиб бориши керак. Пировард натижада ўқувчи-талабанинг ўзига нисбатан ишонч кучи доимий ривожланишини кафолатламоғи лозим.
П едагогикадан маълумки, ўз-ўзини англаш, ўз-ўзига ишонч, таълим-тарбияда пировард натижага эришишнинг кафолатидир. Зеро дарс анъанавий ѐки интерфаол, илғор педтехнологик лойиҳа асосида кечадими унда қўйилган бош мақсад – болада мавжуд бўлган ижодкорлик ва мойилликка туртки беришдан иборат, яъни ўқувчи-талабада билим олишга иштиѐқ, хоҳиш-истакни, чаққонликни тарбиялаш бош масаладир. Бунинг учун таълим соҳаси ходимлари, амалиѐтчи ўқитувчилари баҳолашда педагогик диагностика нима? Тест нима? Рейтинг нима? Таълимда мониторинг нима? Улар қандай қилиб ўқув жараѐнига олиб кирилиши керак? деган саволларга жавоб беришга тайѐр бўлиши лозим.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling