Pedagogika va psixologiya fakulteti pedagogika kafedrasi


II.BOB: Педагогик диагностикада методлар


Download 0.95 Mb.
bet9/12
Sana07.05.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1438468
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Kurs ishi Abdumalikova

II.BOB: Педагогик диагностикада методлар
2.1. Педагогик диагностикада сўроқлаш ва рейтинг методи
Педагогик диагностикада кузатув методи ўқувчи-талабанинг ўқиш талабини – муносабатини, масъулиятини, қизиқишини, билимга интилишини аниқлайди. Табиийки, ўқувчи-талабадаги бундай хислатларни белгилашда унинг характери, хулқ-атвори ва ижтимоий жиҳатларига катта аҳамият берилади. Чунки, ўқувчи-талабанинг билим, кўникма ва малакаларини аниқлашда шахсий, оилавий, ахлоқий кўрсаткичлар муҳим рол ўйнайди.
Баҳолаш шкаласи.
Баҳо малакаси ҳам ўқувчи-талаба шахсини, унинг ўқишга муносабатини тўғри белгилашдаги муҳим омилдир. Уни педагог олимлар турли даврда турлича ифодалаганлар. Масалан, ўқувчи-талабанинг машғулотлар пайтидаги қизиқиш даражасини 1978-йилда АҚШ олими Оини Фиттаку қуйидаги шкала бўйича аниқлашни тавсия этган эди.

Шунинг учун ҳам ўқувчи-талабаларнинг фойдали иш коеффиценти уларнинг олган баҳолари билан белгиланади. Паст кўрсатгич олган ўқувчи-талабага кўпроқ эътибор бериш лозим. Лекин асосий эътибор яхши ва аъло баҳо олганларга қаратилади.


Устига-устак ўсмир болалар, талабалар ўзига катталардек муомала қалишни талаб этади. Лекин ўқитувчиларнинг айримлари ѐшлардаги бундай психологик кайфиятларни ҳисобга олмай, унга бола, яъни субъект сифатида қарайдилар. Айнан мана шу сабабли ўқитувчи ва ўқувчи-талаба ўртасида ихтилоф ва келишмовчиликлар келиб чиқади.
ПЕДАГОГИК ДИАГНОСТИКАДА СЎРОҚЛАШ МЕТОДИ
Педагогик диагностикада сўроқлаш методи қадим-қадимлардан қўлланиб келинади. Бу метод деярли ўқиш, ўқитиш, ўрганиш жараѐни бошлангандан бўѐн мавжуд. Агар диагностиканинг кузатиш методида ўқувчи-талабанинг ахлоқий-маънавий тамойиллари, қизиқиши, муносабати, фикрлаш доираси, ҳамкорликка мойиллиги ўрганилса, Педагогик диагностиканинг сўроқлаш методи ўқувчи-талабаларнинг ўзлаштириш ва билим сифати ҳақида кўпроқ ахборот тўплаш имкониятини беради. Шу билан биргаликда у ѐки бу шахс тўғрисида объектив ѐки субъектив маълумотларни олиш имконини беради.
А хборотларни олиш, сақлаш – оғзаки, ѐзма, стандартлаштирилган, якка, жуфт, кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда бир ѐки бир неча бор сўраш асосида тўпланади ва қайта ишланади

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling