Педагогика ва умумий психология” кафедраси


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 65.17 Kb.
bet2/5
Sana06.02.2023
Hajmi65.17 Kb.
#1169203
1   2   3   4   5
Bog'liq
ГИЯСОВА ДИЁРА

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси: Тадқиқот жараёнида муаммонинг назарий жиҳатдан ишланганлик даражасини ўрганиш касб-ҳунар коллежлари гурух рахбарларининг фаолияти, беъвосита амалга оширадиган ишлари, таълимий ва тарбиявий вазифалари ҳамда ўрта махсус таълим тизимида ўқувчиларни ҳар томонлама етук баркамол шахс сифатида тарбиялашнинг ўзига хос жиҳатлари бир гуруҳ педагог ва психолог олимларимиз томонидан етарли даражада тадқиқ этилганлигини кўрсатди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида М.Қуронов, Н.Файзуллаева, Ш.Шодмонова, Р.Мавлонова, Н.Раҳмонқулова, З.Исмаилова, О.Мусурмонова, Г.Очилова ва Г.Мусахоновалар гурух рахбарларининг ёшлар тарбиясидаги роли, маънавий-маърифий ҳар томонлама етук ва баркамол шахс бўлиб шаклланишидаги тутган ўрни, ўрта махсус касб-ҳунар таълими соҳасидаги изчил ислохотлари каби масалалари юзасидан бир қанча тадқиқотлар олиб борилган.
Шунингдек мазкур муаммо психолог олимлар Ғ.Б.Шоумаров, В.Каримова, Э.Ғозиев, Н.Сафаев, З.Нишонова, М.Маҳкамов ва бошқалар томонидан педагог ва ўқувчи-ёшлар ўртасидаги ўзаро психологик ҳамкорлик, ишонч нуқтаи назардан тадқиқ этишган.
Тадқиқот объекти. Касб-ҳунар коллежи гуруҳ раҳбарининг педагогик фаолияти ва маҳорати, тарбиявий иш усулларидан фойдаланиш жараёни.
Тадқиқотнинг предмети. Касб-ҳунар коллежи гуруҳ раҳбарининг педагогик фаолияти ва маҳорати, тарбиявий иш усулларидан фойдаланишнинг мазмуни ва моҳияти.
Тадқиқотнинг мақсади. Касб-ҳунар коллежларида гуруҳ рахбарларининг педагогик фаолияти ва унинг ўзига хос жихатларининг педагогик ва психологик имкониятларини очиб бериш.
Тадқиқотнинг вазифалари.
1. Касб-ҳунар коллежлари гуруҳ рахбарларининг ҳар томонлама баркамол шахсни шакллантириш бугунги кундаги долзарб муаммо эканлигини ёритиб бериш.
2. Касб-ҳунар коллежи гуруҳ раҳбарининг педагогик фаолияти ва касбий маҳоратини таҳлил этиш.
3. Касб-ҳунар коллежи гуруҳ раҳбарининг вазифалари ва ўзига хос жихатларининг классификацияси.
4. Касб-ҳунар коллежи гуруҳ раҳбарининг тарбиявий ишларини режа асосида ташкил этишининг муҳим аҳамиятини кўрсатиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг тузилиши. Курс иши кириш, 4 параграф, умумий хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.

  1. Юксак маънавият-енгилмас куч” китобининг Ислом Каримов асарлари орасидаги ўрни ва мавқеи

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов "Юксак маънавият-енгилмас куч” деган эзгу ғояни бежизга илгари сурмаган эдилар. Негаки, маънавият инсон онгига энг аввало, ота намунаси, онанинг оқ сути билан сингиши тайин. Шу жиҳатдан қуш уясида кўрганини қилади, деган ҳикмат ҳам топиб айтилган.


Истиқлол йилларида ушбу тамоил халқимизнинг, хусусан ёшларимизнинг онгу шуурида офтоб мисол порлагани рост. Таълим муассасаларида "Маънавият соат”лари ва шу йўналишдаги фанларнинг жорий этилиши юқоридаги фикрларимизни асослайди. Шу ўринда савол туғилади. Инсон қачон маънавиятли бўлади? Албатта, кўп илмий-оммабоп, бадиий адабиётлар мутолаа қилсагина дунёқараши шаклланади. Маданияти, маънавияти юксалади.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йил 12 январда имзоланган "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишининг эълон қилиниши соҳа тараққиётини янги босқичга олиб чиқишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Айни чоғда мазкур фармойиш ижроси доирасида жойлардаги билим даргоҳларида, корхона ва ташкилотларда илм-фан номоёндалари, зиёлилар, таниқли шоир ва ёзувчилар иштирокида ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда эркин мунозара учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Ғолиб руҳияти билан мағлуб руҳияти, озод халқ руҳияти билан мазлум халқ руҳияти, илғор мамлакат аҳли руҳияти билан қолоқ мамлакат аҳли руҳияти бир-биридан кескин фарқ қилади. Чунки мустамлакачилик сиёсати ҳар қандайига истибдодга суянади. Ҳар қандай истибдод мустамлака халққа зулм ўтказади. Зулм кўрган ҳар қандай халқнинг руҳи чўкади, қадди букилади, бели синади. Оқибатда у ўзини ожиз ҳис қилишга мажбур бўлади. Ҳар қандай ожизлик эса бора-бора қолоқликка олиб келади. Йиллар мобайнида шаклланган ана шу психология йиллар мобайнидагина бартараф этилиши мумкин. Халқ кўнглидан бу қўрқув, ишончсизлик, тушкунликни қувиб чиқариш учун эса кучли ғоя, асосли бир таълимот керак эди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов асослаган янги таълимот, хусусан, бу таълимотнинг миллий маънавият ва миллий ғоя билан боғлиқ барча жиҳатларини ўзида акс эттирган “Юксак маънавият – енгилмас куч” китоби мамлакат халқи учун ана шундай кучли манба вазифасини ўтади ва ўтаяпти.
Хуллас, Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китоби билан танишган киши яна мамлакатимизда маънавий ислоҳотлар борасида қай даражага етганимизни тўлалигича тасаввур қилиш имконига ҳам эга бўлади. Маънавият сўзи тилимизда аввалдан бор эди. Хусусан, у Навоий асарларида кўп учрайди. Ҳатто, буюк шоир одамларни иккига – с у в р а т а ҳ л ига ва м а ъ н и а ҳ л ига бўлади. Ёки Мавлоно Жалолиддин Румийнинг олти китобдан иборат дунёга машҳур асари айнан “Маснавийи маънавий”, яъни “Маънавият достони” деб номланади.
“Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида муаллифнинг ўтган аср 90-йилларидан буён ҳозиргача маънавият, миллий ғоя ва мафкура ҳақидаги қарашлари, нуқтаи назарлари, позициялари, хулосасалари, дурдона фикрлари, ўртага ташлаган шиорлари бир ерга жамланади, бир сидра таҳлилга тортилади, мантиқий тизимга солинади.
Бу китоб – ана шу маънавий ва мафкуравий таҳдидларга қарши қўйилган мустаҳкам қалқон янглиғ аҳамиятли асар. Чунки ундаги мавжуд тўрт бобнинг учинчиси бевосита “Маънавиятга таҳдид – ўзлигимиз ва келажагимизга таҳдид” деб номланади. Бобнинг “Глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар” ҳамда “Фикрга қарши – фикр, ғояга қарши – ғоя” деган икки фаслида халқ миллий руҳиятини асрашда ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган бу масала бугунги куннинг барча мураккабликларини тўла ҳисобга олган ҳолда таҳлил этиб берилади. Шу тариқа бир хулоса қатъийлашади: юксак маънавиятга эга халқни эса ҳеч ким ҳеч қачон енга олмайди!
“Юксак маънавият – енгилмас куч” асари Ўзбекистонимизда янги жамият қуришни, жумладан, таълим тизимида миллий ғоя ва маънавият тарғиботини йўлга қўйишнинг маънавий асосларини акс эттирилиши жиҳатидан мукаммал, фундаментал дастур ҳисобланади. Асарда моҳиятан комил инсон бўлиб шаклланиш йўл-йўриқлари кўрсатилган. Бу эса таълим тизими, жумладан, умумий ўрта таълим мактабларининг бош вазифасига киради. Модомики, мақсад ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш экан, мактаб учун миллий ғоя ва маънавият борасида бундан мукаммалроқ асар йўқ. Асар муаллифи жамиятда, жумладан, таълим тизимида маънавиятни юксалтириш мақсадини кўзлар экан, фақат қуруқ даъватлар ва назарий фикрлар билан чекланиб қолмайди. Бу масала шундай тарзда ўртага қўйиладики, миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларни доимий равишда, ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилган тизим асосида олиб бориш орқалигина инсон қалбига йўл топиш мумкин, деб ҳисобланади.
Китобда, жумладан, шундай сўзларни ўқиймиз: “...Биз бугунги кунда таълим-тарбия соҳасидан бошлаб, матбуот, телевидение, Интернет ва бошқа оммавий ахборот воситалари, театр, кино, адабиёт, мусиқа, рассомлик ва ҳайкалтарошлик санъатигача, бир сўз билан айтганда, инсоннинг қалби ва тафаккурига бевосита таъсир ўтказадиган барча соҳалардаги фаолиятимизни халқнинг маънавий эҳтиёжлари, замон талаблари асосида янада кучайтиришимиз, янги босқичга кўтаришимиз зарур. Айниқса, барча даврларда ҳам ғоят мураккаб ва масъулиятли бўлган бу ишларни ўз зиммасига олган, эски қолиплардан воз кечиб, бу соҳада янги йўлларни очиб бераётган, одамларнинг дунёқарашини янада бойитиш учун тинимсиз меҳнат қилаётган фидойи инсонларнинг бир қарашда кўзга ташланмайдиган, лекин катта қунт, билим ва тажрибани талаб қиладиган интилиш ва амалий ҳаракатларини кенг қўллаб-қувватлашимиз, уларнинг самарали натижаларга эришиши учун ҳар томонлама шароит яратиб беришимиз лозим”.1
Ислом Каримов жамият маънавиятини юксалишини ўқитувчи ва мураббийларсиз тасаввур этиб бўлмаслигини тўғри баҳолаб, шундай дейди: “Барчамизга аёнки, инсон қалбига йўл, аввало, таълим-тарбиядан бошланади. Шунинг учун қачонки бу ҳақда гап кетса, аждодларимиз қолдирган бебаҳо меросни эслаш билан бирга, ота-оналаримиз қатори биз учун энг яқин бўлган яна бир буюк зот – ўқитувчи ва мураббийларнинг олижаноб меҳнатини ҳурмат билан тилга оламиз. Ҳар куни, ҳар соатда фидойи бўлиш, ўзини томчи ва томчи, заррама-зарра буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий, кундалик фаолият мезонига айлантириш – ҳақиқий қаҳрамонлик аслида мана шу.
Биз юртимизда янги авлод, янги тафаккур соҳибларини тарбиялашдек масъулиятли вазифани адо этишда биринчи галда ана шу машаққатли касб эгаларига суянамиз ва таянамиз, эртага ўрнимизга келадиган ёшларнинг маънавий дунёсини шакллантиришда уларнинг хизмати нақадар беқиёс эканини ўзимизга яхши тасаввур қиламиз. Бу ёруғ оламда ҳар бир одам ўзининг меҳрибон ота- онасига, устоз ва муаллимларга нисбатан ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди. Инсон ўз умри давомида қандай ютуқ ва натижаларга эришмасин, қаерда, қандай лавозимда ишламасин, мактаб даргоҳида олган таълим-тарбияси унинг етук шахс ва малакали мутахассис бўлиб шаклланишида улкан аҳамиятга эга экани шубҳасиз” .
Шундай экан, жамиятда биз – зиёлилар, ўқитувчи ва мураббийлар, албатта, Президентимиз ишончини оқлашимиз, таълим ва тарбия жараёнида ҳар бир ёш авлодни юксак маънавият ва интеллект эгаси этиб тарбиялашимиз лозим. Бу йўлда ўқитувчи ва мураббийлар маҳаллага, ундаги нуроний оқсоқолларга, уларнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчиларига таянишимиз, улар билан ҳамкорликда иш олиб боришимиз лозим.
Чунки кейинги йилларда маҳалла тузулмаларида ҳам катта ишлар амалга оширилди. Буни китоб муаллифи алоҳида таъкидлаб, шундай ёзади: “Янги жамият бунёдкори бўлмиш янги инсонни тарбиялашда ҳозирги пайтда маҳаллаларимизда самарали фаолият олиб бораётган, бу ноёб тузилмани том маънода ўзини ўзи бошқариш идорасига айлантиришга катта ҳисса қўшиб келаётган маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари, фуқаролар йиғинларининг диний маслаҳатчиларининг хиссаси катта.
Бундай ноёб ва бебаҳо бойликни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг маъно-мазмунини фарзандларимизга етказиш масаласи барчамиз, биринчи галда, зиёлиларимиз, бутун жамоатчилигимиз учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлиши шарт, деб ҳисоблайман. Нега деганда, ўзимиз — бугун шу юртда яшаётган ватанпарвар инсонлар бу вазифани ўз зиммамизга олмасак, четдан келиб ҳеч ким ҳеч қачон бу ишни қилиб бермайди.
Маърифат ва маънавий-ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиларининг ижобий таъсири тобора ортиб бормоқда. Айнан ана шу инсонларнинг одамлар кўнглига йўл топиб, уларнинг дарду ташвишига шерик бўлиб, ўз вақтида бераётган амалий ёрдамлари, тўғри ва ўринли маслаҳатлари туфайли оила ва маҳалла муҳитида, бутун диёримизда тинчлик ва осойишталик, ўзаро меҳр-оқибат туйғулари кучайиб бораётганини эл- юртимиз юксак қадрлайди. Айниқса, ёш йигит ва қизларимизнинг мустақил ҳаётга кириб бориши, ёш оилаларнинг жамиятдан ўзига муносиб ўрин топишида бу фидойи ва меҳрибон, жонкуяр одамларнинг қанчалик муҳим роль ўйнаётганини ҳурмат билан эътироф этишимиз лозим”.
Таъкидлаш лозимки, ҳозирги пайтда ёш авлод маънавияти ва тарбияси масаласида ўқитувчи ва мураббийлар, маҳалла ва кенг жамоатчилик, маданият ва санъат аҳли баб-баробар ҳаракат қилмоғи керак. Шундагина биз ёш авлодни ҳозирги миллийлигимизга ёт бўлган иллатлар, жумладан, “оммавий маданият” сингари таъсирлардан асрай оламиз. Асарда ёш авлодга салбий таъсир этаётган иллатлар ҳақида яна шундай дейилади: “Биз учун ахлоқий жиҳатдан номаъқул, миллий қадрият ва қарашларимизга ёт бўлган, лекин ҳозирги вақтда ҳаётимизга кириб бораётган мана шундай кўринишларни бамисоли юқумли касаллик деб қабул қилишимиз лозим. Ва айни шу асосда бундай хуружларнинг ўта хавфли ҳолат эканини англашимиз зарур. Нега деганда, агар инсоннинг қулоғи енгил-елпи, тумтароқ оҳангларга ўрганиб қолса, бора-бора унинг бадиий диди, мусиқа маданияти пасайиб кетиши, унинг маънавий оламини сохта тушунчалар эгаллаб олиши ҳам ҳеч гап эмас. Охир-оқибатда бундай одам «Шашмақом» сингари миллий меросимизнинг ноёб дурдоналарини ҳам, Моцарт, Бетховен, Бах ва Чайковский каби дунё тан олган буюк композиторларнинг асарларини ҳам қабул қилиши қийин бўлади”.
Айтиш лозимки, “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида белгилаб берилган ғоя ва вазифаларнинг амалга оширилиши жамиятимизда, жумладан, таълим тизимида маънавиятнинг том маънодаги бунёдкор кучини кўрсатиш имкониятини вужудга келтиради ва ёш авлод вакиллари орасидан кўплаб маънавий жасорат соҳиблари етишиб чиқишини таъминлаб беради. Бинобарин, асар муаллифи маънавий жасоратни “энг буюк жасорат” деб ҳисоблайди.
“Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида мактабга “дунё иморатлари ичида энг улуғи”, ўқитувчилик ва мураббийликка эса “касбларнинг ичида энг шарафлиси” деб қаралади.
Кўриниб турибдики, бугунги кунда таълим тизимида ёшларимиз Ислом Каримов асарларини ўрганиш орқали Ўзбекистонда маънавиятга қаратилаётган эътиборни, мустақилликнинг аҳамиятини ва айни вақтда унга қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидлар ҳамда шу шароитда миллий ғоя ва миллий маънавиятни жамият ва шахс маънавий юксалишининг манбаи ҳамда Ватанимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори эканини мукаммал билиб олади. Натижада мазкур асарда кўтарилган ғоялар, уларнинг турли маънавий-мафкуравий таҳдидлар ҳамда уларга қарши курашувчи миллий ғоя ва миллий маънавиятимиз тўғрисидаги билимлари иқтисодий, сиёсий, маънавий асослар билан янада бойиб боради.



Download 65.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling