Педагогика ва умумий психология” кафедраси


Таълим-тарбия жараёнида Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарини ўрганиш асосида ёшларда маънавий маданиятни ривожлантириш


Download 65.17 Kb.
bet5/5
Sana06.02.2023
Hajmi65.17 Kb.
#1169203
1   2   3   4   5
Bog'liq
ГИЯСОВА ДИЁРА

3. Таълим-тарбия жараёнида Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарини ўрганиш асосида ёшларда маънавий маданиятни ривожлантириш

Ўсиб келаётган авлод бугунги эзгулик йўлидаги бунёдкорлик ишларининг давомчисидир. Миллий маънавиятимиз қирраларини келажак авлодимиз шуурида мукаммал шакллантириш ва юксалтириш учун барчамиз масъулмиз.


“Юксак маънавият – енгилмас куч” асарини узлуксиз таълим тизимида ўрганишдан мақсад – ёшларга инсон, миллат, давлатнинг барқарорлиги, тараққиётга эришиш ва бу йўлдаги қийинчиликларни енгишда энг ҳал қилувчи куч ва таянч нуқта юксак маънавият, айни пайтда юксак маънавият - енгилмас куч, жамият тараққиётининг асосий воситаларидан бири ва инсон камолитининг йўлчи юлдузи эканлигини талабалар онгига сингдиришдан иборат.
Асосий вазифалар:
Ёшларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда миллий тарбия модулини яратиш, талаба – ёшларда маънавий таъминланганликни шакллантириш ҳамда инсон манфаатларининг халқ, миллат, давлат ва жамият манфаатлари билан уйғунлигини таъминлашни, маънавият инсоннинг улғайиши ва куч-қудрат манбаи эканлигини, маънавий тикланиш ва юксалишда албатта мустақилликнинг зарурлигини, маънавиятимизга ҳар қандай таҳдид ўзлигимиз ва келажагимизга таҳдид эканлигини, ушбу таҳдидларга қарши курашишга доимо ҳушёр туриш зарурлигини, маънавий баркамол, ғоявий курашчан инсон Ватанимиз тараққиётининг пойдевори эканлигини талабаларга тушунтириш лозим.2
“Юксак маънавият-енгилмас куч” курси ўқув режасидаги Фалсафа, Миллий ғоя ва мафкура, Маънавият асослари, Тарих, Сиёсатшунослик, иқтисод ва бошқа фанлар билан ўзаро алоқадордир.
Асарнинг ҳар бир ғояси ёш авлод ва унинг тарбияси, бу авлод тарбияси билан чамбарчас боғланган тизимлар ҳамда бу тизимларда хизмат қилаётган инсонларга қаратилган. Айнан уларнинг бу борадаги вазифалари белгилаб берилган. Булардан келиб чиқилган ҳолда асарнинг мактаблар, академик лицейлар, касб – хунар коллежлари ва олий ўқув юртлари ўқувчилари ва талабалари томонидан ўрганишини йўлга қўйилиши ҳам асарнинг бугунги кун учун аҳамияти ва асардаги вазифаларнинг муҳим ва зарурлигидандир.
Президент асарининг 2008 – 2009 ўқув йилида олий таълим муассасаларида ўрганилиши тажрибалари ҳам унинг мазмун – моҳияти, ундаги ғоялар талаба ёшларимиз учун нақадар кераклигини, уни ўрганишни янада кенгайтиришни, дарсларни турли янги услублар ва йўналишлар асосида олиб бориш лозимлигини, айниқса асарни ўрганиш жараёнидан хеч ким четда қолмаслигини, унинг ҳамма учун бирдек зурурлигини кўрсатди.
Шу боис, биз дарс жараёнларида барча талабалар диққатини бир жойга тўплайдиган, уларни ўйлашга, фикрлашга, мушоҳада этиб, жавоб топишига қаратилган бир таълим – тарбия услубидан фойдаландик ва имкон қадар шу йўналиш асосида асар мазмун – моҳиятини талабалар онгига сингдиришга ҳаракат қилдик. Шунингдек талабаларнинг ҳозирги глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидларни билиши, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя билан кураш олиб бориш лозимлигини, инсон қалбига йўл топиш, маънавий камолот эканлигини ва мамлакат равнақи йўлида фидоилик жасорат эканлигини англаб етиши, ҳамда ғоявий курашиш усулларини ҳаётда қўллай олишлари керак.



  1. И.А.Каримов. Юксак маънавият - енгилмас куч. - Т.: Маънавият. 2008.

  2. И.А.Каримов. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –Т: Ўзбекистон, 2011.

  3. И.А.Каримов. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз. 8-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2000.

  4. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Мамлакатимизда демокрктик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”ни ўрганиш мажмуаси. Т.:и ТДИУ, 2011.

  5. Каримов И.А. “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш - бизнинг бош мақсадимиздир”. –Тошкент, Ўзбекистон, 2012,




1 И.А.Каримов. Юксак маънавият - енгилмас куч. - Т.: Маънавият. 2008.



2 И.А.Каримов. Юксак маънавият - енгилмас куч. - Т.: Маънавият. 2008.


Download 65.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling