Педагогиканинг умумий асослари


Нутқ шаклига кўра назорат методлари


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Нутқ шаклига кўра назорат методлари 
Танланган нутқ шаклига кўра назорат икки турли бўлади: оғзаки назоратда қўйилган 
савол, топшириқ, мустақил ишга оғзаки жавоб изланади. Шунингдек, ўрганилган ўқув 
материали мазмунини оғзаки баён этиш, сўзлаб бериш ҳам оғзаки назоратдир. Оғзаки назорат 
ўқувчилар миқдорига кўра индивидуал, табақалашган, ялпи бўлиши мумкин; ёзма назоратда 
савол, топшириқ, мустақил ишларга ёзма жавоб қайтарилади. Диктант, баён, иншо, масала ва 
мисолларни бажариш, босма асосли дастурлаштирилган материаллар, тестлар билан ишлаш 
ёзма назорат методларидир. Оғзаки имтиҳон, синов турлари ҳам мавжуд. 
Кўринадики, ўзаро таъсир натижасини назорат этиш методлари ниҳоятда ранг-барангдир. 
Ҳозирги пайтда тестлар, дастурлаштирилган материаллар воситасида назорат қилиш республикамиз 
ўқитувчилар тажрибасида кенг ўрин олмоқда. 
Тест нима? Тест берилган альтернатив жавоблардан тўғрисини танлашга оид назорат 
топшириғидир. Ўқув фани бўйича тузиладиган назорат тестлари, бошқа ўқув топшириқларига 
ўхшаб, тўрт хил элементлардан таркиб топади; мазмун, мақсад, функция, метод. Бошқача 
айтганда, тест маълум ўқув материали асосида тузилади, билимларни назорат қилиш 
мақсадига қаратилади, фаолиятда билимларни текшириш вазифасини бажаради, берилган 
жавоблардан тўғрисини ёки энг тўғрисини ажратиш методи билан бажарилади. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. И. А. Каримов “Баркамол авлод орзуси” Т., “Шарқ” 1999 й
2. Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” Т., 2000 й
3. Ў. Асқарова, М. Нишонов, М. Хайитбаев “Педагогика” Т., “Талқин” 2008 й
4. А. Тўхтабоев, А. Эралиев “Ташкилий хатти-харакатлар” Андижон., “Хаёт” 2001 й
5. О. Мусурмонова “Маънавий қадриятлар ва ёшлар тарбияси” Т., “Ўқитувчи” 1990 й
6. Р. Мавлонова “Педагогика” Т., “Ўқитувчи” 2004 й 
8-мавзу ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ.
Режа
1. Таълимни ташкил этиш шакллари ва турлари ҳақида тушунча. 
2. Таълимни ташкил қилишни анъанавий синф дарс шакли. 
3. Дарс типлари ва тузилиши. 
4. Таълимни ташкил қилишинг ноанъанавий шакллари 
5. Дарсдан ва мактабдан ташқари дарс шакллари 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling