Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Peshonamdagi nur
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
37 / 59 Англаётганимни кўргач, сўзларини давом эттирди: – Илоҳлик ҳаққини тушунганингиздан кейин, иккинчи масалани ҳам билиб олишингизга тўғри келади. Яратган Раббимиз ана шу Илоҳлик ҳаққини ҳеч бир пайғамбарга, ҳеч қайси авлиёга, ҳеч кимга, ҳеч қайси жамиятга, ҳеч қанақа маъмуриятга на-да ҳеч бир давлатга бермаган! Инсонлар ҳамда жамиятлар устидаги ана шу Илоҳлик ҳаққи, фақат ва фақат Аллоҳга оид бўлган ҳақдир! Жуда аниқ ва лўнда гапирган Саид домлага қараб қолдим. Унинг айтганларини ғоят яхши англагандим. Инсонлар ҳамда жамиятлар устидаги Илоҳлик ҳаққи фақатгина Аллоҳга оид бир ҳақ эди! – Тушундим, устоз! – Агар тушунган бўлсангиз, шу саволимга жавоб беринг! Ҳар қандай бир инсон, ҳар қандай маъмурият, ҳарқандай давлат, Аллоҳнинг Илоҳлик ҳаққини ўзида кўрса, шундай ҳақ менда ҳам бор деса, ўзини кимнинг ўрнига қўйган бўлади? Дарҳол жавоб бердим: – Илоҳ ўрнига! – Тўғри, лекин улар илоҳми? – Албатта йўқ! Сўнг сўзлашдан тўхтади ва бошини қимирлатди. – Инсонларнинг илоҳиман, дея даъво қилаётган сохта илоҳлар мана шулардир! Аллоҳ таоло ҳукм қўйган бир масалада у ҳукмни инкор қилиб, ўзи ҳукм қўйишга уринадиган, Аллоҳ ҳаром деган нарсани ҳалол, ҳалол деганини эса, ҳаром дейдиган ҳар қандай инсон ёхуд давлат ёки ҳар қандай жамият билиб-билмай инсонларга илоҳлик қилишга уринган ҳисобланади! Мусулмоннинг бурчи ва мусулмон бўлишнинг шарти, ўзига илоҳлик қилмоқчи бўлган ҳар қандай кучни “Ла илаҳа” дея рад қилиши, Илоҳ ўлароқ фақат Аллоҳни қабул қилиши, ёлғиз Унга йўналашидир! Қотиб қолгандим. Ҳайратга тушдим ёки бошим шишди, демайман. Чунки, на ҳайрон қолган, на-да карахт бўлгандим. Балки, айтилганларни ғоят яхши тушунгандим, бироқ англаганларим муаллақ тургандек эди. Фикрларимни бир ерга жамлаёлмаётгандим. – Бир оз аниқроқ тушунтирасизми? – Албатта. Масалан, Раббимизнинг намоз мавзусидаги ҳукмларидан бири, дунёнинг қаерида, қайси бурчагида бўлмайлик, Каъбага йўналмоғимиздир. Энди ҳар қандай бир киши ёхуд ҳар қандай бир кенгаш, “Бундан кейин намоз ўқиётганда Каъбага эмас, Шветсарияга юзланасиз” деса, шундай бир қонун чиқарса нима қиласиз? – Нима дейишим маълум-ку, устоз! Уларга, сизни ҳам, қонунларингизни ҳам... Қўли билан ишора қилганча мени тўхтатди. Ва ўзи давом этди: – Қисқаси бундай ҳукмни, қонунни рад қиласиз. Бу мавзуда ҳукм қўйиш Раббимнинг ҳаққидир ва энг гўзал ҳукм қилгувчи Унинг Ўзидир, дейсиз. Шундай эмасми? – Ҳа, – дедим. – Муҳим бўлган нарса шуки, Аллоҳнинг ушбу ҳукмида кўрсатган мусулмонга хос қатъиятни, Жаноби Ҳақнинг қолган барча ҳукмларида ҳам кўрсатишингиздир! Чунки, Парвардигоримиз бизга фақатгина намоз ва рўзани буюрмаган. Ҳукм ва ҳикмат соҳиби бўлган Раббимиз, туғилганимиздан то ўлгунимизга қадар бутун бир ҳаётимизни қамраб оладиган ҳукмларни буюргандир. Бу ҳукмларнинг бир қисми муҳим, қолганлари аҳамиятсиз эмас! Намозга тегишли ҳукмлар қандай муҳим бўлса, уйланишга оид, оила ҳаётига алоқадор, ишимиз, тижоратимиз, жамиятдаги ўзаро муносабатларимизга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling