Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Peshonamdagi nur
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
28 / 59 оғайнимни масжидга бормаган, бирор марта ҳам хутба ва маъруза эшитмаган, деб ўйладингизми? Бир муддат жим бўлиб қолди. Назаримда юзи сал ғамгин кўриниш олганди. Энди оғиз жуфтлаган эди ҳамки, чой келтиришди. Яна тўхтади. Чойларимизни олдик. Чойига икки қошиқ шакар солгач, курсисига суяниброқ ўтирди ва кўзларимга тикилганча сўзини бошлади: – Кеча биз жуда қисқагина тўхталган ширк масаласини барча имомларнинг, ёхуд воъизларнинг билиш-билмаслигидан хабарим йўқ. Мен билган ягона нарса, баъзи истиснолардан ташқари, кўплаб масжидларда бу ҳақиқатнинг тушунтирилмаслигидир. Шундай экан, ҳар қандай бир кишининг намозни бошлагандан сўнг масжидга бориши, динга оид ҳамма нарсани, айниқса, ширкка тааллуқли мавзуда тўлиқ тушунчага эга бўлди, дегани эмас! О-ла-а! Бу одам олдин мусулмонларни айблаётган бўлса, энди масжидларни ва ундаги имомлару воъизларни айблаётган эди! Аллоҳга ширк қўшишдек муҳим мавзулар хусусида масжидларда гапирилмас эмиш! Бир нафас ўйга толдим. Булар бир фирқа, гуруҳ бўлса керак! Масжидларда ўргатилмайди деган масалалари балки ўзларига оид масалалар, ўзларининг ташвиқотлари бўлиши мумкин! Ўз фирқаларига, гуруҳларига кирмаган кишиларни “кофир” деб атайдиганлар бор деб эшитгандим. Худди шундай бир фирқа бўлса керак булар! – Сизнинг фирқангизнинг номи қандай?– дея сўрадим. Кулимсираганча жавоб берди: – Бизнинг ҳеч қандай гуруҳ ёки фирқамиз йўқ!.. – Жуда соз, унда сизларни кимлар деб аташади? – Исломдан хабари бўлганлар бизни фақат мусулмон, дея атайди. Билмаганлар эса, турли номларни бизга ёпиштиришади. Масалан, “ ақидапараст” ёхуд “фанатик”лар сингари... Ҳа, мен шундай номларни эшитгандим. Демак, ақидапарастлар худди мана шулар! Чойдан бир ҳўплади-да, менга юзланди. Қисқагина бу суҳбатдан кейин безовта бўлиб, тараддудга тушганимни гўё сезгандек эди. – Кўнглинггизга бирор ёмон фикр келган кўринади? – ...Шундай десам ҳам бўлади. Сизлар ҳаққингизда турли миш-мишлар юради... Кулимсиради. – Бўлиши мумкин. Халқни олқишлаб, улар оққан оқимда оққанимизда, балки биз ҳақимизда яхши гаплар гапиришган, мақташган бўлармиди. Бизлар эса, фақат Ҳақни эътиборга олдик, Ҳақ томон бўлдик... – Ҳақ деганда нимани назарда тутяпсиз? – Авало Қуръони Карим, кейин ундаги ҳукмлар. Сўнгра эса, Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг суннатлари. – Мана энди тўғри гапирдингиз. Зеро бутун мусулмонларнинг фикри ана шундай. – Ўзларини Исломда деб билган ҳар бир кишининг Қуръон ва суннат ҳақида гапиришини биламиз. Агар сўзлаётган сўзларига амал қилиб яшасалар, албатта орамизда ҳеч қандай фарқ қолмайди. – Ҳамма сизга ўхшаб, ақидапараст бўлиши керакми? – Йўқ, фақат мусулмон! Бу кишининг мусулмон деган сўзни айтиш оҳанги менга умуман ёқмаётганди. Бу калимани |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling