Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Download 372.76 Kb. Pdf ko'rish
|
Maxmud Olaqosh. Peshonamdagi nur
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
– Аллоҳ иккита-учта дейиш, якка бўлган Зотида Аллоҳга шерик қўшишдир. Масалан, “Аллоҳнинг хотини, боласи бор” дея Аллоҳга шерик қўшадиган христианларда шундай ширк бордир. Халқи мусулмон бўлган ўлкаларда ширкнинг бунақа кўриниши учрамайди. Бу ўлкаларда мавжуд бўлган ширк шундан иборатки, улар Аллоҳнинг Зотига эмас, Унинг сифатларига ҳамда ҳукмларига нисбатан шерик қўшишади. Чин дилдан “Аллоҳ бирдир, У якка ва ягона” дейдиган бир қанча киши бу ифодаси билан Аллоҳни Зотида битта деб қабул қилишларига қарамай, минг афсуски, ижтимоий ҳаётларидаги кўплаб йўналишда, эътиқодининг кўплаб ўринларида Аллоҳнинг сифат ва ҳукмларида Унга шерик қўшадилар. Бошим “шишиб” кетганди! Бироқ, айтилган сўзларнинг мағзини чақишни, маъносини англашни хоҳлардим: – Ҳозир гапирганларингизни яна бир марта қайтаринг, илтимос!.. Эътироз билдирмади. Гапирганларини яна бир бор яна-да тушунарлироқ қилиб такрорлади. Нималарнидир тушунгандай бўлдим, бироқ керагича англадим деб айтолмайман. Фақат шу нарсани биламанки, бу одам айтаётган сўзлар ниҳоятда муҳим эди, ҳар бир мусулмон билиши зарур бўлган нарсалар эди. Унинг гапларидан янги бир нарса ўрганиш билан бирга, олдиндан билган нарсаларимнинг ҳам ўзгарганини ҳис қилгандек эдим. Эътиборимни тортган бу киши билан кўпроқ, узоқроқ суҳбатлашишни истардим: – Бу ҳақда менимча, бемалолроқ ўтириб суҳбатлашганимиз яхши. Меҳмонимиз бўласизми? Ўйланганча юзимга қаради-да жавоб берди: – Мен қишлоққа қайтишим керак. Исмоил гапга аралашди: – Устоз Тўрвалига қарашли қишлоқда яшайди. Тўрвали Измир-Ойдин йўлида бўлиб, Измирга келиб-кетаётганда Ғозийамир устидан ўтиларди. – Янги фабрикамиз Ғозийамирда. Эртага Измирга қайтсангиз, кириб ўтишингиз мумкин,– дедим. Бир муддат ўйлади. Кейин жавоб берди.: – Иншаоллоҳ, соат ўнлар атрофида. Мен ҳам, “Худо хоҳласа”, дедим-да, фабриканинг қаерда эканини тушунтирдим. Сўнгра рухсат сўраб, кетишга чоғландим. Хайрлашдик. Исмоил мени эшикка кузатиб чиқди. Ундан сўрамасдан кетолмадим: – Исмоил, бу қандай киши? У кулимсиради: – Бу саволни эртага ўзинг жавоблайсан. Бироқ, унинг сўзларини диққат билан тингла!.. Бошимни қимирлатганча “Яхши” дея ишора қилдим ва қўшиб қўйдим: – Яхши қол!.. Соат тўққизларда фабрикага келдим. Кеча Саид домла билан бўлган суҳбатимизнинг маъносини чақишга ҳаракат қилган, нима қилишим лозимлигини анча ўйлагандим. Исломий мавзуларда етарлича билим ва тушунчага эга эмасдим. Бошида бирор устоз ёки шайхни суҳбатимизга чақиришни ўйладим. Чақирсам, келиши мумкин бўлган домлалар бор эди. Саид домла билан қиладиган суҳбатимизни шу домла 26 / 59 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling