Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош 1 / 59 Маҳмуд Олақош ПЕШОНАМДАГИ НУР Кўз олдимга инсонларни келтирдим. “Миясиз” яшаётганлар кўп эди, бироқ барибир миялари бор эди уларнинг. Ҳеч ишлатилмаган “яп-янги” миялари!.. Мен алжирай бошлагандим. Энди ётиб ухлашим лозим... Меҳмонхонадан кундузги соат ўн бирлар атрофида чиқдим. Энг аввал уйга бориб болаларимни кўришни ўйладим. Ичимга чироқ ёқса ёришмас даражада ғамгин эдим. Бу ҳолатда болаларимга кўринишни истамасдим. Шу боис аввал дўхтирга боришни маъқул кўрдим. Кечагига нисбатан анча сокин ҳолатда эдим. Дўхтиримнинг сўзларини диққат билан тингладим. Миямдаги шиш пешона тарафимда экан. Шиш ўта қалтис ерда жойлашганидан, уни оператсия қилиш имконсиз эмиш. Ҳаттоки Оврўпа ва Америка тиббиёти ҳам бу муаммо қаршисида ожиз экан. Мен Оврўпагаям, Америкагаям бормадим. Аввал Истанбулга, у ердан Анқарага ўтдим. Бир ҳафта ичида мутахассислар ёрдамида рентген суратларини чиқартирдим. Барча профессорларнинг хулосаси Закийбекники билан деярли бир хил эди... Шундай қилиб, бир ҳафта давом этган югур-югурларимдан кейинги фарқ, қолган олти ой умримдан яна бир ҳафтанинг камайгани эди!.. * * * Измирга қайтгач, соч-соқолимни тартибга келтиртирдим-да, бир даста гул олиб уйга йўл олдим. Оиламдагиларни касаллигимдан воқиф қилишни истамасдим. Закийбекни ҳам бу хусусда огоҳлантириб қўйгандим. Эшик олдига келганимда эса юрагимнинг ҳаяжондан потирлаб ураётганини янада қаттиқроқ ҳис қилдим. Ўзимни қўлга олишга уриниб бир муддат туриб қолдим, сўнг қўнғироқни босдим. Эшикни Ширин очди. – Ассалому алайкум!.. “Ассалому алайкум” дегач, “Хуш келибсиз, ҳаётим!..” дея секингина шивирлади. Жилмайдим. Қўлимдаги гулларни узатар эканман, “Хуш кўрдик!” дедим. Гулларни олаётиб кўзлари қувончдан порлаб кетди. У орамиздаги бундай илиқ муносабатлардан беҳад севинарди. Ва буни меҳр-муҳаббат ифшоси дея қабул қиларди. Ҳақиқатда ҳам шундай эди. Аёлимга бўлган севгимни шоирона ширин сўзлар билан ифодалашни уддалай олмаганимдан, менга ҳам гуллар воситасида изҳор қилиш осонроқ эди. Энди кечки овқатни ейиш учун тўпланиб ўтиришган экан. Биринчи бўлиб ўғлим Қутсал пешвоз чиқди. “Ассалому алайкум, полвон!” дедим. “Ваалайкум-ассалом, дадажон!” дея қўлимни ўпди. У билан шундай саломлашишни ёқтираман. Ўғлимда боболаримиздан мерос қолган урф-одатларимизни кўришни истардим. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling