Pеспубликамиз иқтисодиётининг ривожланишида илмий-техник тараққиётининг жадаллиги муҳим рол ўйнайди


Download 14.29 Kb.
Sana21.06.2023
Hajmi14.29 Kb.
#1642153
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Pеспубликамиз иқтисодиётининг ривожланишида илмий-техник тараққиётининг жадаллиги муҳим рол ўйнайди. Илмий-техник тараққиётни жадаллаштириш учун қурилиш юқори технологик жараёнида айлантириш, завод шароитида тайёрланадиган қурилиш буюмлари ва конструкцияларини тайёрлашда юқори мустаҳкамликка эга бўлган ашёлар ишлатиш эвазига ва уларнинг сифатини ошириш, лойиҳавий ва қурилиш ишларининг нархини камайтириш ва техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда объектларни барпо қилиш муддатини қисқартириш талаб этилади. Замонавий қурилиш темирбетонсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Темирбетон кенг кўламда қўлланиладиган пойдеворлар, тўсин, устун ва тўсиқ конструкцияларини тайёлашда ишлатилади.
Ҳозирги даврда қурилиш конструкцияларини жадал суъратда ривожлантириш учун уларни ҳисоблашда ва лойиҳалашда усулларини такомиллаштириш талаб этилади. Завод шароитида тайёрланадиган қурилиш конструкцияларини лойиҳалашда замонавий электрон ҳисоблаш машиналардан фойдаланиш, 13 конструкцияларининг ишчи чизмаларини тайёрлашда замонавий дастурлардан фойдаланиш инженер-техник ходимларнинг ишини анча енгиллаштиради. Маълумки бетон сиқилишда яхши, чўзилишга эса ёмон қаршилик кўрсатадиган сунъий тош материали ҳисобланади. Бетоннинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги чўзилишга нисбатан 15-20 маротаба кўпдир. Бетоннинг чўзилишдаги қаршилиги кам бўлганлиги сабабли бетондан тайёрланган конструкциялар эгилишга кўп юк кўтара олмайди. Эгиладиган бетон элементнинг чўзилиш зонасига арматура жойлаштирилса, элеменетнинг мустаҳкамлиги кескин ошади. Арматура сиқилишга ҳам чўзилишга ҳам яхши қаршилик кўрсатганлиги туфайли чўзиладиган, сиқиладиган ҳамда эгиладиган элементларнинг юк кўтара олиш қобилятини оширади. Танасининг арматура жойлаштирилган бетон конструкциялар темирбетон конструкциялар деб аталади. Бетон ва темирбетондан тайёрланадиган конструкцияларининг қурилишдаги салмоғи бошқа материаллардан тайёрланган конструкцияларга нисбатан анча катта бўлганлиги сабабли унга катта эътибор берилмоқда. Темирбетондан тайёрланадиган конструкциялар такомиллаштирилмоқда. Олим ва инженерларнинг кенг кўламда олиб бораётган тақдиқиқотлари асосида темирбетон назаряси ривожланмоқда ва янги маълумотлар билан тўлдирилмоқда.
Темирбетон ҳамма соҳалардаги замонавий қурилишларда кенг қўлланилмоқда, чунки у чидамли, маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланиш мумкин, металл тежамли сарфланади, кўриниши салобатли ва турли шаклларга эга. Қурилишда қуйма, йиғма ва йиғма-қуйма темирбетон қўлланади. Қуйма темирбетон қурилмаси қурилишда лойиҳа кўринишида тайёрланади. Ундан кам такрорланувчи ва бўлиниши (ажратилиши) қийин бўлган иншоотлар бунёд этилади. Қуйма темирбетондан қурилган иншоотлатга ҳоҳлаган кўринишни бериш мумкин, улар мустаҳкам ва металл сарф бўлиши жиҳатданидан анчагина тежамлидир. Темирбетон конструкциялар бир неча турга бўлиниши мумкин: а) қўлланишига кўра – турар жой, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги қурилиши, транспорт, энергетик қурилиш ва бошқалар; б) материалига кўра – оғир бетондан, ғовак тўлдирувчили бетондан ва уясимон бетондан: в) бажарилиш усулига кўра – яхлит, бевосита қурилиш объектларида барпо қилинадиган; йиғма, завод ва полигонларда тайёрланадиган; йиғма– яхлит, бир қисми йиғма элементлардек тайёрланиб, қурилиш объектларида яхлит бетон ёрдамида лойиҳавий ўлчамларга етказиладиган конструкция;

г) арматуралаш усулига кўра – оддий арматурлаш (синчлар, турлар ва алоҳида стерженлар билан) ва юқори мустақамли арматуралар билан уларни олдиндан зўриқтириб арматураланади. Конструкцияларда арматуранинг бетон билан биргаликда ишлашини таъминлайдиган омиллар қуйидагилардан иборат: 1) қотиш жараёнида бетон ва пўлат арматура бир–бирига махкам ёпишади; 2) зич бетон пўлат арматурани занглашдан ва ёнғиндан асрайди; 3) арматура ва бетоннинг температура таъсирида чизиқли кенгайиш коэффициентлари бир–бирига жуда яқин (бетон учун бТ=(1…1,5)10–5 ; арматура учун эса бТ=1,2х10–5 . Бу омиллар темирбетоннинг ишлаб чиқаришда кенг қўлланишини таъминлайди. Ҳар қандай материал каби темирбетон ҳам афзалликлар ва камчиликларга эга.
Download 14.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling