Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
Ўқларинг кўнглума тушкач, куйда ҳам кўз,
ҳам бадан Ким, “Куяр ўлу қуруғ чун найистонға тушти ўт” Яна: Лаълини севдум, кўзининг қатлидин қайғур- мағум, Не ғам ўлмактин, киши бўлса Масиҳо бирла дўст. Юқоридаги байтлар “ўт” ва “дўст” радифли ға- заллар таркибидаги байтлар бўлиб, эътиборлиси шуки, уларда кўз тимсоли мавжуд. ошиқ хитоби: “Ўқларинг кўнглума тушкач”, биргина кўз куймай балки бутун бошли бадан ҳам куйиб кул бўлди. Байтнинг иккинчи мисрасида чиройли ирсоли ма- сал келтирилади: “Ўрмонга ўт кетса, ҳўлу қуруғ тенг ёнади”. Кейинги байтда тағин ошиқ ҳитоби жаранглайди: “Лаълини севдум” – лаълига ишқим тушти, кўзи мени қатл этишга шай, лекин бундан қайғурмайман, боиси ўлсам не ғам, ахир мен на- фасимга тириклик бахш этувчи Масиҳо (Исо) ми- сол жонон ила дўст тутинмоқдаман. Алишер Навоий ғазаллри таҳлилига доир ку- затувлар орасида адабиётшунос Ботирхон Акрам хизматлари ҳам анча эътиборли 1 . Ботирхон Ак- рам шарҳларида кўз тимсолига ҳам диққат қара- тилади: “Яна бир ғазалда “пок кўз” биргина “пок юз” билан таносиб усулида келиб, поклик ғояси нафақат янги тасвир обеъкти – “юз” ташбеҳи ор- қали бадиий ривожлантирилади, балки бизга та- ниш “кўз” тимсолининг янги шеърий қирралари чизилади. Байт: Чун керакдур пок кўз манзури бўлмоқ пок юз, То юзинг бор – ўзга юз кўрмак эмас имкон кўз! Аввало, “пок кўз” инсоннинг инсонга, хусусан, яқин дўст – анис, маслакдош, ёр – маҳрам кишига мутлоқ самимият ва яхши ният кўзи билан, тоза қалб нигоҳию, руҳ солимлиги (соғломлиги) билан назар солиш демакдир” 2 . Кейинги байтда: “Барчадин кўзга пинҳон бўлдингу жон ичра аён, Ваҳ ниҳон дейму сени, йўқса аён дейму сени?! Тажоҳули орифона (донолар ҳайрати – билиб билмасликка солиш) усулида шаклланган бу байт Навоийнинг соҳирона мушоҳада тарзидан, сўз 1 Акрам, Ботирхон. Фасоҳат мулкининг соҳибқирони. – Тошкент: Ўзбекистон, 1991. – 244 б. 2 Акрам, Ботирхон. Шу манба. – Б.62 фасоҳатидан намунадир... ўзгалар учун “кўзга ниҳон”, ошиқ учун “жон ичра аён” бўлиб кўриниш (биринчи мисра) – зоҳрий ва ботиний маъно қир- ралари, не ажабки, ўзаро ўрин алмашгандай, таъ- бир жоиз бўлса, ўрин талашаётгандай таассурот қолдиради: уларнинг қай бир суврат (ошкор аён- лик аломати)ни, қай бири сийрат (яширин – сир- лилик аломати)ни билдиради” 3 . Бошқа бир ғазал байтида туш ила кўз тимсо- ли воситасида ошиқ аҳволи баёни келтирилади. Байт: Ваҳ эмди тушка ҳам кирмас висолинг, неча- ким, Кўздин андоғким, учрар васлинг, ўчубтур уйқу ҳам. “Шоирнинг қаҳрамони – ошиқ кўнглидаги бе- зовталик – ҳажр изтироблари шу даражага етган- ки, бу ҳол кўнгилнинг кўзгуси қоронғулаштирил- ган, шунинг учун “кўз уйи”ни маҳбубанинг хаёлий тимсоли – ғойибона “васли” тарк этган” 4 . Ботирхон Акрам шарҳларида теранлик анча устувор: “Баъзан орзу қилинган маҳвашнинг сув- рати нигоҳ етмас самовий олисликдан юлдуз- мисол тажалли этса-да, моҳиятда ошиқ учун бу озорли эмас. Байт: Кўз тутар эрдим қалам киприкларимдин боғ- ла деб, Гар азалда кўрсам эрди, сувратинг наққоши- ни. Байт замирида бундай шоҳий ҳусн соҳибаси – маҳбуб сувратини чизишга қалам ожиз, бунга ис- теъдоди, маҳорати етадиган сувратчи дунёда йўқ деган. Ифрот (керагидан ортиқ ҳаддан оширмоқ – Ш.Н.) санъати билан музайян (зийнат ила бе- затилган – Ш.Н.) этилган фикр зуҳур этади. Байт- нинг жозиба – оҳанрабоси шундаки, бу гал ошиқ- нинг дард-ҳасратлари эмас, балки камоли ҳайрат ва фидойилик туйғулари ифодаланади, бундай оғриқсиз кайфият мардона руҳий ҳолат, айниқса, биринчи мисрадаги нозик нуктадан лирик лавҳа- да ёрқин аксини топган: “Кўз тутар эрдим, қалам киприкларимдин боғла деб” 5 . Бошқа бир ўринда яна ўқиймиз: “Ғазалларнинг бирида маҳбуба тим- соли ошиқнинг “кўзлари боғи”да намоён бўлиши хаёл қилинади. Бунинг учун шоир мувозана (ён- дош, ёнма-ён – Ш.Н) санъатини қўллайди – ин- сон ҳолати табиий манзара орқали кўрсатилади. Байт: Шўхликтин буки боғ ичра тиларсен ўйнамоқ, Кўзларимнинг боғи серобинда бир ҳам ўйна- ғил. 3 Акрам, Ботирхон. Шу манба. – Б. 85. 4 Акрам, Ботирхон. Шу манба. – Б. 91–92. 5 Акрам, Ботирхон. Шу манба. – Б. 156. 97 Адабиётшунослик • Литературоведение • Literature Инсоннинг кўзи – нафақат ташқи муҳит, унинг нарса ҳодисаларини, моддий дунёнинг турфа аносир (унсурлар, тўрт унсур: сув, тупроқ, олов, ҳаво – Ш.Н) ва аломатларини туйиш, мушоҳа- да этиш, идрок қилишнинг табиий ва айни чоғда мўъжизакор, ғаройиб восита. Шу билан баробар инсон кўзларидан унинг руҳий оламини – кўз тас- вирини махсус кузатиб, таҳлил қилиб маълум та- саввур ҳосил қилиш мумкин” 1 . Алишер Навоий ғазалиёти таҳлили олимла- римиз томонидан узоқ йиллардан буён илмий изланишлари давом этиб келади, улар амалга оширган тадқиқот ишлари ўзининг салмоғи ила қиммати беқиёс уфқларни намоён этади. Ушбу тадқиқотлар ичида адабиётшунос Эргаш Очи- лов изланишлари диққатлидир, унинг изоҳлари, шарҳлари, кузатувлари Алишер Навоий ғазаллар ғоявий мазмунини, ботиний ва зоҳирий мағзлари- ни англашда, билишда, сезишда ўрни ўзгачадир. Э.Очилов шарҳларидан баъзиларига мурожаат қилдик: Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling