ДУШМАН УЧУН ПИРОГ МУАЛЛИФ: ДЕРЕК МАНСОН Менинг энг яқин дўстим Стенлилар хонадони атрофига Джереми Росслар хонадони кўчиб келмагунча ёз жуда ажойиб ўтаётган эди. Джереми менга бир қарашда ёқмади чунки у мени янги хонадонларига таклиф этмади дўстим Стенлини эса таклиф этди. Олдинлари, бизнинг туманимизга Джеремилар хонадони кўчиб келмагунча менинг душманим йўқ эди. Лекин дадамнинг айтишича, менинг ёшим пайтида уларнинг ҳам душмани бўлган экан. Ва шуни таъкидладиларки, улар қандай қилиб душмандан ҳалос бўлиш йўлини билар эканлар. Жавондаги китобларни кўздан кечиратуриб китоблар орасидан бир парча вароқни олдиларда- “душман учун пишириқ (пирог)”-дея мамнуният билан таъкидладилар. Менимча, сизга ҳам душман учун пишириқ (пирог) қандай тайёрланиши қизиқ бўлса керак. Лекин дадамнинг айтишича ушбу пишириқни тайёрлаш ўта сирли бўлиб ҳатто унинг сирини менга ҳам кўрсата олмас эканлар. Ва шуни таъкидладиларки-“Том сенга шуни айтаман”-“Душман учун пишириқ (пирог)”- душмандан қутулишнинг энг ишончли йўлидир”.
E’tiboringiz uchun rahmat!
Do'stlaringiz bilan baham: |