Питер Келдер


ИККИНЧИ БОБ Ким ўз танасининг қули бўлса


Download 409.5 Kb.
bet9/12
Sana23.01.2023
Hajmi409.5 Kb.
#1112823
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
oko uz birinchi kitob

ИККИНЧИ БОБ


Ким ўз танасининг қули бўлса,
у озод одам эмас.
––Луций Анний Сенека.
Генри Брэдфорднинг Ҳиндистондан қайтиб келганига деярли уч ой ўтди бу вақт ичида кўпгина воқеа ходисалар бўлиб ўтди шахсан мен “Тикланиш дебочаси” ни полковник у тўғрисида гапириб берган куннинг эртаси кунидан амалий жиҳатдан бошладим натижалар тезда аён бўла бошлади. Мен хаддан зиёд хурсанд эдим. Полковник ҳар доим ўз ишининг йўлга қўйиш ўзи йўқ вақтда узилган алоқаларни тиклаш ва янги бизнесни йўлга қўйиш билан банд эди чунки иш учун унинг куч қудрати кераклисидан ҳам кўп эди. У билан “Тикланиш дебочаси” амалиёти мазмуни ҳақида эшитган ўша эсда қоларли кундан кейин биз анча вақт кўриша олмаган эдик. ва ниҳоят сэр Генри менга қўнғироқ қилгач, мен хурсандчилик билан унга бир неча ҳафталик амалиёт туфайли менинг энергетик ҳолатим ва психологик статусим қай даражада ўзгарганини гапира кетдим.Мен яна натижалар мени жуда ҳам қониқтирганлиги ҳамда “Тикланиш дебочаси” самарадорлиги тўғрисидаги охирги иккиланишларим ҳам менинг идрокимда изсиз йўқ бўлиб кетганлигини эълон қилдим.
Мен шу даражада руҳланган эдимки, ёрдам бериши мумкин бўлган ҳар кимга ёшартириш манбаъи сирлари ҳақида бўлишишга тайёр эдим. Шунинг учун суҳбатимизнинг охирида мен полковникка қуйидаги саволни бердим.:
-Қулоқ солинг Генри, Лондонда хохловчилар учун “Тикланиш дебочаси” маросимий ҳаракатларни ўргатиш бўйича машғулотлар ўтказиш таклифига нима дейсиз?
-Ёмон фикр эмас,- жавоб берди у,-мен тўртта шартларга риоя қилинса хурсандлик билан бу ишни бошлардим. Биринчидан гурухда иложи борича жамиятнинг барча қатламларини ўз ичига олувчи, яъни интелектуал доиранинг юқори класс профессионалларидан тортиб уй бекалари ва қора ишчигача бўлган тенг миқдордаги эркак ва аёлларнинг бўлиши. Албатта, аристократлардан кимнидир жалб қилсак ёмон бўлмас эди, лекин гурухимизнинг бундай табақаланишида буни ташкил қилиш осон бўлмайди албатта. Иккинчидан гурух ёш эллик ёшдан кам бўлмаган шахслардан иборат бўлмаслиги лозим. Ёш цензининг юқори чегараси ўрнатилмайди; агар сиз юз ёшли қарияни топишга эришсангиз мен бундан бағоят хурсанд бўлар эдим. тўғри, “Тикланиш дебочаси” амалиёти гарчи ёшларга ҳам жуда яхши таъсир кўрсатади албатта, лекин мен биринчи гурухимиз кўргазма сифатида хизмат қилгани учун иккинчи шартнинг бажарилишини талаб қиламан. Ва яна, ёшларга хали вақт бор. Улар ўйлагандай кўп бўлмасада, лекин... учинчидан биринчи гурух аъзолари сони ўн бешта одамдан ошмаслиги керак. Ва тўртинчидан ўрнатилган тўлов бўлмаслиги керак. Кимки машғулотлар учун пул тўлашни хохласа қанча лозим топса шунча тўлайверсин. Агар йиғилган миқдор хона ижараси ҳаражатларига етмаса, мен ўз маблағларим хисобига етмаётган қисмини компенсация қиламан, худога шукур менда маблағ етарли.
Тан олишим керакки полковникни учинчи шарти мени озгина аччиқлантирди. Ҳаёлда мен “Тикланиш дебочаси” қунд билан амалиётда олиб бораётган одам билан тўла жуда кенг зални кўришни хохлагандим. Лекин мен хеч нима қилаолмасдим ва менга полковникнинг барча тўртта шартларини қабул қилишга тўғри келди.
Тез орада сэр Генри талаб қилган барча талабларга жавоб берадиган гурухни йиғаолдим ва машғулотлар бошлаб юборилди. Бошланишидан бизнинг ўйлаганларимиз мувофақият қозонишга кўзим етди. Полковник ҳафтасига битта ўрнатилган машғулотлар ўтказар эди ва гурухнинг ҳар бир аъзосига унинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда “уйга вазифа берар эди”. Икки ҳафта ўтгач менга баъзи гурух аъзоларининг ҳолати яхшиланаётгандек бўлиб кўринди. Аммо полковник бир-биримиз билан эришилган ютуқларни мухокама қилмасликни талаб қилар эди, шунинг учун менинг ҳақлигимни текшириш учун имконият йўқ эди. Бир ойлик машғулотлардан кейин полковник бундан ноаниқликларда чек қўйди. Унинг таклифига кўра гурух йиғилишига ўхшаган йиғилиш ўтказилиши ва унда ҳар бир қатнашчи ўзининг кузатувини ўртоқлашиши ва уни қизиқтирган барча саволларга жавоб олиши лозим эди.
Гурухнинг ҳар бир аъзоси истисносиз ўз саломатлик ҳолати ва умумий кайфият (тонус) кўринарли даражада ўзгаргани ҳақида гапирар эдилар. Жуда кўпчиликнинг ташқи кўриниши сезиларли даражада яхши томонга ўзгарди. Лекин энг яхши натижа полковникнинг энг ёши улуғ ўқувчиларидан бири, яъни етмиш беш ёшли жуда хушфел чолга насиб этди. Машғулотларнинг ўнинчи ҳафтасида гурухнинг барча аъзолари бешта маросимий ҳаракатларни тўла хажмда яъни йигирма бир мартадан бажарар эдилар ва барчалари ўзларини нафақат соғломроқ балки ёшроқ сезар эдилар. Баъзилари хазиллашиб уларга ҳақиқатда неча ёш эканлигини энди хеч кимга айтмасликларини такидлар эдилар. Шу муносабат билан мен машғулотлар бошланган пайтда кимдир полковникдан неча ёш эканлигини қизиқиб сўраганлиги ва у шуғулланишларининг ўнинчи ҳафтасигача у бу ҳақда индамасликни маъқул топганлиги тўғрисида жавоб берди. Сэр Генри кўрсатган муддат келган бўлсада у халигача ўзининг ёши тўғрисида гурух аъзоларига хеч нима демас эди. Мен ҳам бу тўғрисида хеч қандай тасаввурга эга эмасдек ўзимни тутдим. Шунда кимдир ўзига виктарина ўтказишни таклиф қилди: ҳар ким варақ қоғозга унинг фикрига полковникка неча ёш эканлигини ёзиши ва кейин ҳақиқат маълум бўлгач биз кимнинг ўйлагани энг тўғри эканлигини кўрамиз. Биз худди шундай йўл тутдик сэр Генри Брэдфорд залга киргунча унинг тахмини ёши ёзилган варақлар йиғиб бўлинган эди.
Мен полковникка бу ўйлаган режамизни айтиб бергач, у мендан сўради:
-Пит илтимос бу вароқларни менга берсангиз. Жуда қизиқ одамларнинг менинг ёшим тўғрисидаги объектив таъсуротлар қандай эканлиги мени жудаям қизиқтиряпти. Кейин бўлса мен хаммага эшитадиган бўлиб ҳақиқатта неча ёшда эканлигимни эълон қиламан.
У қоғозларни олиб эшитадиган қилиб сонларни ўқий бошлади. Ҳар бир янги вариант айтилиши билан полковник юзидан хурсандлик белгилари намоён бўларди. Гурухнинг барча аъзолари полковникка қирқ ёки ундан кўпроқ ёшда деб эътироф қилишди.
-Шундай қилиб ледий ва джентелменлар менинг адресимга хушомад билан айтилган комплиментларга сизларга чуқур миннаддорчилик билдиришни ўзимнинг бурчим деб биламан, -деди полковник вариантларни эълон қилишни тугатгач. –Ва сиз мен билан бирга хаммангиз ҳақиқат томонида бўлганлигингиз учун менга ҳам яширмасдан сизга тўғрисини айтсам – бу йили мен етмиш уч ёшга тўламан.
Залда бирпас жимлик чўмди.
Етмиш уч ёшли чол, ўзидан ўз ёшига нисбатан икки баробар ёш кўринса? Ақлга сиғмайдиган гап! Кейин, биринчи шок ўтгач саволлар дўлдай ёғилди.
-Бу қандай гап, сиз эришган натижалар биз эришганимизга нисбатан бунчалик радикал фарқ қилса?-уларнинг аксариятнинг маъноси шундай эди.
-Биринчидан деди полковник “тикланиш дебочаси”ни мен амалиётда фойдаланаётганим биринчи йили эмас сизлар эса ўн ҳафта шуғулланмоқдасиз. Хаттоки сиз шуғулланаётган бу режимда ҳам икки йилда ҳам сиз ўзингизда улкан ўзгаришларни кўришингиз мумкин. Лекин бу хали хаммаси эмас. Ахир мен “тикланиш дебочаси” амалиёти ҳақида сизларга охиригача гапириб берганим йўқ сизлар соғлик саломатлик ва ҳаётий кучни тиклайдиган маросимий харакатлар ҳақида биласизлар. Маълум даражада улар инсоннинг ташқи кўринишини ўзгартириб уларга ўз ёшига нисбатан анча ёш кўринишига имкон беради. Лекин танани идеал холатга олиб келиш ва жуда ҳам ёшартириш учун яна бир олтинчи маросимий харакат мавжуд шу пайтгача у ҳақида мен сизларга хеч нима айтиб бермаганман чунки дастлабки бештаси ўзлаштирилмасдан ва аниқ натижаларни амалиётда олмасдан олтинчи маросимий харакатларни бажариш умуман мумкин эмас.
-Бундан ташқари олтинчи маросимий харакатлар катта чекланишлар бўлмагунча, яъни ҳаёт тарзини , хусусан жинсий ҳаётни тубдан ўзгартирмагунча натижа бермайди. Дарвоқе олтинчи маросимий харакатлар амалиётини бошлагач ва ўзининг кундалик хаёт тарзига зарур ўзгартиришлар киритгач инсон буни бутун хаёти давомида унга албатта риоя қилиб бориши шарт. Бешта маросимий харакатлар каби бунда ҳам машғулотлардаги танаффус бир кундан ошмаслиги лозим. Амалиётни тўхтатиб қўйиш эса жуда тез ва жиддий бузилиш оқибатларига олиб келади. Шунинг учун мен сизларга хозирнинг ўзида олтинчи маросимий харакатлар тўғрисида айтиб бермайман балки бир ҳафта давомида менинг огоҳлантиришлар тўғрисида таклиф қиламан. Ким ўқишни (таълимни ) давом қилдиришга қарор қилса кейинги машғулотга келаверсин. Бешта маросимий харакатлар билан чегаралашга қарор қилганлар учун таълим курси тугади.
Бир ҳафтадан кейин шуғулланиш залига уларнинг бештаси келди. Полковник деди гурухнинг учдан бири охиригача давом қилишга қарор қилиши бу жуда яхши натижа. Ҳиндистонда унда бундай яхши натижа бирон марта бўлмаган.
Кейин у тушунтирди, қўшимча маросимий харакат инсон жинсий харакатини қайта тахсимлайди ва кўринишини ўзгартиради. Буни натижасида бутун тана сифат жиҳатидан ўзгаради. Тўғрисини айтганда бунинг учун асосий кўпчилик одамлар кам хохлайдиган чекловлар, яъни ўзини жинсий ҳаётдаги идрокли чекловлар бўлиши керак.
Шундан кейин Сэр Генри “тикланиш дебочаси” амалиётининг олтинчи маросимий харакатлар қандай бажарилиши ҳақида гапириб берди.



Download 409.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling