Питер Келдер
Таржимондан сўз боши ўрнига
Download 409.5 Kb.
|
oko uz birinchi kitob
Таржимондан
сўз боши ўрнига. «Бу буюк сир-вақт хамда касаллик, қийинчилик дебочасини очиб беради, ёшликни қайтаради хамда саломатлик ва ҳаёт кучини беради.» Питер Келдернинг бу китоби узоқ муддат ёшлик, саломатлик ва ажойиб хаёт кучи дарвозаларини очишга калит бўлиб хизмат қилувчи бешта қадимги тибет маросими амалиёти тўғрисида бебаҳо маълумот берувчи ягона манба ҳисобланади. Минглаб йиллар давомида бу маросимий амалиёт сир қилиб сақланган. Бу сир биринчи марта 1938 йилда, яъни Питер Келдернинг китоби ёруғ жаҳонга чиқиши билан очилди. Лекин ғарб хам бу маълумотни қабул қилишга тайёр эмас эди, чунки шарқнинг фантастик ютуқлари билан эндигина таниша бошлаган эди. Энди булса ХХ аср охирида, шарқнинг барча назарий ва амалий эзотерик билимлари тўғрисида маълумот планета узра тўфондай бўлиб учиб ўтганда инсоният тарихида фантастик янгиликлар янги бетларини очди ва бу билан назария ва фалсафадан энг самарали ва энг ноананавий услубларни ўз ичига олган амалиётга ўтиш зарурияти туғилди. Кун кундан эзотерик билимларнинг янги ва яна янги …асреклари.. устидаги сир пардалари кўтарилмокда ҳамда бу йўналишдаги ҳар бир янги қадам билан инсоният олдидаги макон ва вақтни (замонни)бўйсундиришга йўналтирилган жуда ва ҳамда улкан истиқболлар очилмоқда. Шунинг учун Питер Келдернинг унут бўлган бу китоби қайта юзага келиши хеч қандай хайрон қолдирарли иш эмас балки бу унинг вақти келганидир. Нега? Унинг асосий жиҳатлари нимада? Чунки бунинг бетларида акс эттирилган амалиёт хеч қандай мураккаб таъсурот қолдирмайди ва муаллифнинг ўзи ҳам бу амалиётнинг ҳамма учун ҳам эришиши мумкинлиги такидланмоқда. Ундай бўлса нега оддий амалиётни қабул қилиш учун куплаб йиллар талаб қилинди? Гап шундаки бунда сўз соғломлаштириш машқлари тўғрисида эмас, балки ички вақтни тескарисига айлантирувчи маросимий ҳаракатлар тўғрисида олиб борилади шундан кейин ҳам барча бизлар томондан кўрилган барча мўжизалардан кейинда у бизнинг онггимизга сиғмайди. Лекин факт фактлигича қолади услуб ишламоқда ва айнан шундай ишлайди. Нима хисобига? Ақлга сиғмайди! Шундай элементар нарсалар бўлиши мумкин эмас! Лекин «барча генмам нарсалар-ходда» деган сўзлар инкор қилинган эмас ва хулосалар қилишга шошилмайлик. Бу ҳолатда (ва барча ҳолатларда ҳам ) ҳақиқат мезони фақат амалиёт бўлиши мумкин . Ким буни амалга оширса ишончи комил бўлади чунки услуб тўла ишлайди. Нима хисобига эканлиги жуда ҳам муҳимми? Қадимгиларнинг бебаҳо хазинаси ҳар биримиз учун очилган. Ҳар кимнинг қўли етадиган. Ўзининг оддийлиги билан сирли кўринадиган. Қўл чўзиб олсангиз бас. Ҳар куни… 10-20 минут вақт ажратиб… ва шу билан мақсадга эришилади… бу шунчалик қийинми? Биз учун полковник Брэдфорднинг реал шахс бўлганми йўкми ёки ёзувчи Питер Келдер бу воқеаларни унга тибет ўкитувчиси томонидан етказилган ноёб амалиётни қизиқарли шаклда етказиш учун ўйлаб чиққанми йўқми унчалик аҳамияти йўк. Энг асосийси бизнинг чуқур миннадорчилигимиз бу муаллифнинг «Тикланиш дебочаси» яъни ёшлик ва хаётий кучнинг туганмас манбаи тўғрисида берилган амалий маълумот олинганидадир. Албатта биз муаллифга ушбу китобни ўқишга сарф килинган бир нечта яхши ўтказилган вақтларимиз учун хам миннадормиз. Лекин бу миннадорлик муаллиф олдидаги «Тикланиш дебочаси» яъни ёшлик ва хаётий кучнинг туганмас манбаи тўғрисида берилган амалий маълумот олдида солиштирганда хеч нима эмас. Бу имконият эса мана шу китоб туфайли кенг оммага етказилди. ––––––––––––––––––– *Чунончи кимки бунинг икир- чикиригача билмоқчи бўлса албатта ютади, чунки бунинг хаммасини ўз тажрибасида тадқиқ қилиш буюк имконият яратади. Барч, тағин ким билади? Бу инсониятнинг дунё тузилиш ҳақиқатларига янги қарашлар учун ўз сўзини айтишдир. Download 409.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling