Питер Келдер
ТЎРТИНЧИ МАРОСИМИЙ ҲАРАКАТ
Download 429 Kb.
|
oko uz birinchi kitob1
ТЎРТИНЧИ МАРОСИМИЙ ҲАРАКАТ.
-Мен тўртинчи маросимий ҳаракатларни ўзлаштиришга киришганимда, - давом қилдирди полковник,- у менга жуда ҳам мураккаб бўлиб кўринди. Аммо бир неча ҳафталик шуғулланишдан сўнг мен учун олдинги амалиётдагилардан енгил бўлиб қолди. -Тўртинчи маросимий ҳаракатларни бажариш учун полга ўтириш лозим бунда оёқлар товонлар билан тўғрига узатилиб, улар тахминан елка кенглигида жойлаштирилади. Умуртқани тўғрилаб, бармоқлар бирлаштирилган кафтларни ён томонга қўйинг. Қўл бармоқлари учи бунда олдинга қараган бўлиши лозим бошни олдига эгиб иякни кўкракка босинг. -Шундан кейин бошни орқага иложи борича юқорига кўтариб шундан кейин танани горизонтал ҳолатга келгунча кўтаринг. Охирги фазада сон ва тана битта горизонтал текисликда жойлашиши болдир ва қўллар эса вертикал стул оёқлари каби жойлашиши лозим. Бу ҳолатга эришгач тананинг барча мушакларни бир неча секундга қотириш лозим, шундан кейин бўшашиб дастлабки ҳолатга ияк кўкракка босилган ҳолатга қайтиб келиши лозим. * Шундан кейин барчаси бошқатдан такрорланади. -Бу ерда нафас олиш, асосий калит аспектларидан бири ҳисобланади. Олдин нафас чиқазиш лозим. Кўтарилаётиб бошни орқага ташланаётганда чуқур бир маросимий нафас олинади. Тана қотирилган вақтда нафас ушлаб турилади ва туширилгач тўлиқ чиқазилади. Такрорланишлар оралиғида нафас олиш ритими бир хил ўзгартирилмасдан сақланади. (*МХ4-расмга қара) -Ибодатхонани тарк қилишдан олдин,-ўз ҳикоясини давом қилдирди полковник, -лама устозлар менга олинган билимларни уни амалда қўллаш истагини билдирганларга бериш лозимлигини, лекин хеч қачон уни ўзимнинг бойиш манбаимга айлантирмаслигим лозимлигини айтишди. бу қачонлардир менга лама Кы тайинлаган гапга жуда тўғри келарди. Шунинг учун мен бироз вақт Ҳиндистон бўйлаб саёҳат қилишга ва экспримент тарзида бир неча йирик шаҳарларда хохловчи Ҳиндистоннинг ва ингилизлар учун “Тикланиш дебочаси” амалиёти бўйича машғулотлар ўтказишга қарор қилдим. Биринчи машғулотлардан бошлабоқ мен биринчи ўқитувчиларим билан бошланишида ечиб бўлмайдиган деб кўринган муаммога дуч келди. Ингилиз ва Америкалик ўқувчиларим ўн бештага яқин киши бўлиб мендан ўқиш учун қанча тўлашлари кераклиги тўғрисида сўраб бошлашди мен ўзимни етарли таъминланганим ва машғулотларни ўтказишим пул топиш учун эмас эканлигимни МХ4- расм айтганимда уларнинг баъзиларни менинг олдимга умуман келмай қўйишди. Қолганлар эса мендан ўқиш учун нарх қўйишимни тўхтамай талаб қилишарди. Бир қари джентелмен менга шуни тушунтирдики, унинг менда бепул шуғулланиши ўзини қарздордек сезишга ва доимо ички деканфурт ҳолатда юришга олиб келганини тушунтирди. Қолган барча менинг ўқувчиларим ҳам худди шундай ўзини ўнғайсиз сезишган бўлса керак мен чуқур саросимада эдим ва бу муаммони қандай ечиш мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмас эдим. Бу аҳвол бир куни кечқурун дарё бўйида айланиб юриб бир ҳинд йогасининг ўз ўқувчилари даврасида турганини кўргунча давом этди. Ана шунда бирданига бир фикр бошимга урилди: Анъаналар бу каби муаммоларни қандай ечишни ана ундан сўраш мумкин. Таржимон сифатида уни бир ўқувчиси орқали мен гуруга (Ҳиндистонда йога узтозларини шундай деб атайди) мурожаат қилдим ва менга бу масалада маслаҳат беришини сўрадим. ”Мен ўз олдимда доно одамнинг кўзини кўрмоқдаман,-деб жавоб берди гуру,- ва менга тушунарсиз нега сен бундай оддий масалани еча олмаяпсан. Сенинг устозларинг улар сенга берган билимларни боши манбаига айлантирмасликни талаб қилишган, лекин улар ўқиш учун тўлашни хохлаганлардан тўловни олишни тақиқламагандирлар? “Гуру - варта” ёки “гуру дакшина” деб донолар ўқувчиларнинг устозига у берган барча учун билим қандайдир тўлов орқали миннаддорчилик сифатида тортиқ қиладиган нарсаларга айтишган. Агарда устоз тортиқни қабул қилмаса, у ёки адолатсизлик қилмоқда ёки ўқувчисига бу билан унинг нимададир ишончини оқламаганлиги ва у кетиш мумкинлиги тўғрисида тушунча беради. Ҳар ким нимани хохласа, қандай миқдорда беришни лойиқ деб топса, олиб келаверсин. Шундай қилиб, у ўзини тўланмаган қарздорлик ҳисси қийналишидан қутилиб, ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда у олаётган билимнинг ўзи учун аҳамиятга қараб,ўзининг сенга миннаддорчилик билдириш эҳтиёжини қондиради. Кўрдингми ҳаммаси жуда оддий анъаналар шунақа ва уни бузмаслик керак.Агар сен ўзингни қўлингдагиларни бировларга бериш ҳуқуқинг бор деб ўйласанг сен уларга ҳам шундай ҳуқуқ беришинг керак. Йўқса адолатсизлик вужудга келади ва ҳарқандай адолатсизлик устоз ва шогирд кормасига жуда ёмон таъсир қилади. Лекин карма томонидан жуда озчиликка кўп бўлмаганларга хайрли бўлиш ҳуқуқи берилган, лекин ҳайр саҳоватлилар - улар танланганлардир. Мен гуруга миннаддорчилик билдирдим ва енгил нафас олиб меҳмонхонамга вараб кетдим. Шу кундан бошлаб тўлов муаммоси мен учун йўқ бўлди. Мен синфга ваза қўйиб қўйдим, унга хохлаган одам лозим деб хисоблангани ташлаши мумкин эди. Хеч ким хатто мен ҳам унга солганини билмас эдик. Менинг ўқувчиларим олиб келган пулларни эса мен машғулотлар ўтказиладиган хонанинг ижара ҳаққини тўлаш учун фойдаланар эдим. -Аммо энди тўртинчи маросимий ҳаракатларга қайтамиз,- деди сэр Генри. -Менинг гурухларимдаги қарияларнинг жуда кўпчилиги негадир тўртинчи маросимий ҳаракатлар бошланишидан тўла қонли бажарилмаса, хеч нима чиқмайди деб ўйлар эдилар. Мен уларга қандай чиқса шундай бажараверинглар деб уқтиришга жуда катта куч ва вақт сврфлар эдим. Қачонки улар талаб қилинган формага максимал яқинлашишга ҳаракат қилиш мувофақият қозониш кўп куттирмади.ва бир ой амалиётдан кейин, хеч кимда тўртинчи маросимий ҳаракатларни бажаришда муаммо вужудга келмади. -Эсимда бор Калкуттадаги бир гуруҳимнинг учдан иккиси қариялардан бўлиб чиқди. Уларнинг кўпчилиги тўртинчи маросимий ҳаракатда танасини нафақат горизонтал ҳолатгагина эмас балки қуймишни полдан зўрға узар эдилар. Гуруҳнинг қолган аъзолари ўрта ёшдаги эркак ва аёллар ҳамда ёшлар ушбу маросимий ҳаракатларни енгиллик билан бажарар эдилар бу эса ўзини тўлақонли деб ҳисобламаётган қарияларнинг аччиғини чиқарарди. Охир оқибат мен гурухни иккига бўлиб, қариялар ва бошқалар учун алоҳида машғулот ўтказишимга тўғри келди. “Катта гурухдаги” биринчи машғулотларданоқ уларга машқларнинг идеал бажаришим эмас, балки доимий равишда уларни бажаришга киришиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини уқтирдим. Мен уларга тўртинчи маросимий ҳаракатларни хеч ҳам чарчамасдан эллик марта бажаришга қодир эканлигимни айтиб, қуруқ гап бўлиб қолмасин деб шу заҳоти уларнинг кўз олдида бажардим. Шундан кейин ўзимнинг бу машқларни ўзлаштиришда уларнинг хеч биридан ҳам ортиқ бажармаганлигимни қўшиб қўйдим. Ва улар менга ишондилар. Шу кундан бошлаб ушбу гурух натижаларнинг яхшиланиш тезлиги бўйича энг зўр гурухлардан бири бўлиб қолди. -Ёшлик ва қарилик соғлом ва касаллик орасидаги ягона фарқ тўзонлар режим функцияларининг турли хил эканлигидадир. Тўзонларни жой-жойига келтириш билан қария яна ёшаради. Download 429 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling