Ўпка ва бошқа органлар саратони пайдо бўлиши хавфини оширади
Download 106.42 Kb.
|
ЧЕКИШ ЧЕКИШНИНГ СОГЛИКГА ЗАРАРЛИ АЛКОГОЛИЗМ АЛКОГОЛИЗМ
Алкоголизм – тиббиёт нуқтаи назаридан спиртли ичимликларни доимий истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган сурункали касаллик; ашаддий ичкиликбозлик. Кенг маънода – спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ ичишнинг кишилар соғлиғи ва меҳнат қобилиятига, маънавий ва маиший ҳаётига, шунингдек, жамият фаровонлигига етказадиган зарарлари мажмуи. Алкоголизм шахсий ва ижтимоий ҳаётнинг ҳамма шаклларига таъсир қилади. Ичкилик таъсирида одамлар жамият ва давлат олдида масъулият сезиш ҳиссини йўқотиб қўяди, безорилик ва қонунни бузишга алоқадор бошқа хатти-ҳаракатларни қилиши мумкин. Алкоголизм ишлаб чиқаришга зарар етказади, меҳнат интизомининг бузилиши ва унумдорлигининг пасайиши, одамларнинг хасталаниб қолиши ва ҳатто бевақт ҳалок бўлишига олиб келади. Мастликда одамнинг мувозанатни яхши сақлай олмаслиги, диққати чалғиб, атрофдаги вазиятни аниқ била олмаслиги бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлади.
Алкоголизм ривожланишида бошланғич, ўрта ва сўнгги босқич аломатлари кузатилади. Бошланғич босқич – асосан, алкоголга нисбатан ҳаддан ортиқ майлнинг пайдо бўлиши ва унга бўлган чидамлилик (толерантлик)нинг ошиши, қайт қилиш ҳимоя рефлексининг йўқолиши, яширин ёки ёлғиз ичиб маст бўлиш, ичаётган алкогол миқдорини назорат қила олмай қолиши, перфорацион амнезия, фақат ичиш итагининг мияга ўрнашиб қолиши, алкоголдан ўзни тийганда ҳолсизланиш (астения) ҳолатининг юзага чиқиши билан ифодаланади. Ўрта босқичда – алкоголга бўлган чидамлилик жуда ошади, «алкогол очлиги» – хумор (абстинент) ҳолатининг юзага келиши, алкоголга боғланиб қолиш, сохта майзадалик (псевдозпой), алкогол психозлари ва шахснинг руҳий жиҳатдан тубанлашуви кузатилади. Сўнгги босқич эса алкоголга чидамсизлик (интлерантлик), муттасил ичишнинг даврий тус олиши, чин майзадалик, руҳий ва жисмоний заифлашиш, нерв ва ички аъзолар фаолиятининг издан чиқиши, диспептик ҳолат, ўткир ва сурункали алкогол психозлари, хотира ва эс-ҳушнинг айниши билан ифодаланади. Алкоголизм одам организмидаги ҳамма тизимлар ва аъзолар фаолиятига путур етказади. Ичкиликбоз одам ўзи ичаётган ичкилик миқдорини билмай қўяди, марказий ва периферик нерв тизими фаолияти бузилиб (психик касалликлар, невритлар ва бошқа(лар) пайдо бўлади), ички аъзолар фаолияти издан чиқади. Ичкиликнинг заҳарли таъсири моддалар алмашинуви, айниқса, витаминлар алмашинувининг бузилишига олиб келади. Ичкиликбоз одам қўл бармоқлари, кўз қовоқлари, тил учининг титраб туриши, шунингдек, ҳар куни бажариб юрган одатдаги ишини бажара олмай қолиши мумкин. Кўп ичадиган Одамда кўз хиралашиб, баъзан қулоқ ҳам оғирлашди. Ичкиликнинг меъдага таъсири натижасида шу аъзонинг барча фаолиятлари бузилади. Ичкилик, айниқса, жигарга зарарли таъсир кўрсатиб, жигар циррози юзага келади. Алкоголизм панкреатит, қанд касаллиги, стенокардия ва миокард инфаркти касалликларига ҳам сабаб бўлиши билан бирга ички секреция безлари ва биринчи галда жинсий безларга зарар етказади, мижоз сусайиб, жинсий заифлик пайдо бўлади. Аёллар ичкилик таъсирида тез сўлиб қолади, пушти сусайиб, ҳомиладорлик вақтида ҳар хил асоратлар кўп учрайди. Доимий ичкиликбозлик кишининг барвақт қариб, ногирон бўлиб қолишига олиб келади. РЕФЕРАТ МАВЗУ: ЧЕКИШ ЧЕКИШНИНГ СОГЛИКГА ЗАРАРЛИ ГИЁХВАНДЛИК АЛКОГОЛИЗМ БАЖАРДИ:___________________________ ТЕКШИРДИ:__________________________ Download 106.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling