ПЎлат ишлаб чиқариш 1-мавзу: Қора металлургиянинг асосий тушунчалари


Download 1.68 Mb.
bet1/4
Sana14.11.2019
Hajmi1.68 Mb.
  1   2   3   4

ПЎЛАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
1-мавзу: Қора металлургиянинг асосий тушунчалари.

1-маъруза. Ўзбекистон қора металлургиясини ривожлантириш.
Таянч сўзлар: металлургия, темир, чўян, пўлат, оддий ҳаво билан пуфлаш, конвертер жараёни, мартен жараёни.
Қора металлар, умуман пўлатнинг халқ хўжалигида аҳамияти жуда ҳам катта. Халқ хўжалигида қора металл ишлатилмайдиган соҳа топилмайди. Ҳар қандай давлатни иқтисодий қудрати даражасини биринчи ўринда эритиб олинадиган пўлат миқдори билан аниқланади. Пўлатсиз кончилик, нефть ва газ тармоқлари, машинасозлик, транспорт, ҳатто қишлоқ хўжалиги ҳам ривожланмайди.

Темир қадимги Мисрда маълум бўлган эди. У ерда темирни соф ҳолатда (метеорит темири) топишган ва уни олтин билан тенг ҳисоблашган. Темирни маъдандан очиқ усулда ажратиб олиш шу соҳа саноатини тезлик билан ривожланишиги сабаб бўлди. Бу инсониятни ривожланишиги жуда катта ҳисса қўшди. Ушбу усул хом ҳаво билан пуфлаш деб номланди. Чунки бу ерда оддий қиздирилмаган ҳаво ишлатилган. Ушбу жараённинг моҳияти шундаки тошдан қилинган горнга писта кўмир ва темир рудаси жойлаштирилиб, горннинг тагидан ёниш учун керакли бўлган ҳаво юборилади. Ёнганда ҳосил бўлган СО гази (углерод оксиди) темирни тиклайди. Ёниб бўлган маъданни болға билан пачоқлаб, шлакдан тозалашган. Бундай ҳаво билан тозаланган темир бир хилда эмас эди. Вақт ўтган сари ушбу усул такомиллашиб, ьир мунча юқори ҳароратда куйдирилгандан сўнг, темир маъдани суюқ чўянга айлана бошлади.

XIX асргача пўлат жуда ҳам қиммат металл ҳисобланарди, чунки пўлат ажратиб олиш учун кўп миқдорда писта кўмир ишлатилар эди. Бу металлургик заводлар атрофидаги ўрмонларнинг тўлиқ йўқ бўлиб кетишига олиб келди. Бу муаммони ечиш мақсадида Пудинг жараёни кашф этилди. Пудинг жараёнида тошкўмир кокси ишлатилиб чўяндан хамир кўринишидаги темир олина бошланди. Печнинг ости темир окалинаси ва шлакдан тайёрланар эди. Лекин бу жараён ҳам кенг тарқалмади.

1864 йилда Француз инженери Пьер Мартен суюқ пўлатни алангали печда олишни ишлаб чиқди. Мартен жараёнида иссиқни бошқариш, металлдан олтингугурт ва фосфорни ажратиб олиш, кўп миқдордаги темир-терсакни қайта ишлаш имконияти бор. Бу жараён бутун дунёда кенг тарқалган.

Мартен жараёни билан биргаликда биринчи электр пўлат қуйиш печлари пайдо бўлди. Бундай печларда мураккаб, юқори легирланган пўлатни эритиш мумкин. Биринчи маротаба 1952 йилда Австралияда ва 1957 йилда Днепропетровскда инженер Мозгов Н.И. таклифи билан кислород-конвертер жараёни жорий қилинди.

XX асрда рангли металлар, айниқса алюминий ва мис ишлаб чиқариш бир неча маротаба кўтарилди. Лекин қора металл ишлаб чиқариш дунё ишлаб чиқаришида ўзгармай қолаверди. Масалан, 1997 йилда дунё бўйича пўлат ишлаб чиқариш йилига 1 миллиард тоннани ташкил қилди.

Пўлат қуйишнинг қўшимча омиллари кимё саноати, машинасозлик, нефть ва газ тармоқлари ва бошқа саноатларнинг масштабининг кенгайишини ривожлантирди. Пўлатнинг бошқа металлар билан қотишмаси янги конструкцион материалларни ишлаб чиқаришнинг илмий технологияларини ривожланишига олиб келди. Айниқса, пўлатнинг зангламайдиган турларини ишлаб чиқариш тез суратларда кўтарилди.

Пўлатни саноат аҳамиятига эга бўлган миқдорда олиш усуллари пўлат металлургияси дейилади.

Темирнинг углерод ва бошқа элементлар билан деформацияланадиган қотишмаси пўлат дейилади. Пўлит таркибига углерод, марганец, кремний, олтингугурт, фосфор киради. Махсус хусусиятла пўлат олиш учун металлга лигерлайдиган қўшимчалар қўшилади: хром, никель, молибден, фольфрам, мис, необий, ванадий ва бошқалар, ҳамда кўп миқдорда марганец ва кремний.

Темини соф ҳолатда олиш қийин ва қиммат жараён ҳисобланади. Соф ҳолатдаги темир жуда ҳам қиммат. У фақат махсус мақсадларда ишлатилади. Одатда техника ва хўжаликда пўлат ишлатилади.

Пўлат таркибига кирадиган асосий қўшимча бу углерод. Углерод кўп жиҳатдан пўлатнинг ҳусусиятини аниқлайди. Унинг миқдорига қараб углеродли темир қотишмаларини пўлат ва чўянга ажратилади. Темирнинг углеродли қотишмасида 1,7  2% гача углерод бўлса пўлат, ундан юқори бўлса (1,7 дан 2,83 % углерод бўлса пўлатли чўян, 3% дан юқори бўлса оддий чўян) чўян деб аталади.

Пўлат юқори ҳароратда пластик ҳолатда бўлади. Қиздирилганда болғаланувчан, прокатланувчан бўлади. Чўян бундай хусусиятларга эга эмас. Ҳозирги кунда 1,2% дан юқори бўлмаган углеродли пўлат, 3,54,5% углеродли чўян қуйилади.



Замоновий металлургик технологиянинг ривожланиш, эритувчи агрегатдан ёрдамчи агрегат ёки махсус жихозланган ковш ёрдамида юқори сифатли металл олиш билан характерланади. Эритувчи дастгоҳларнинг роли асосан аниқ бир таркиб ва ҳароратдаги суюқ ярим маҳсулот олишдадир. Сўнгги вақтларда йирик конвертер, мартен ёки электрёйли печларида сифатли пўлат олиш технологиясини сезиларли фарқи аниқланмоқда, айниқса агар ушбу агрегатларда қўшимчаларнинг оксидланиши ваннани кислород билан пуфлаш орқали амалга оширилса.

Турли ривожланган мамлакатлардаги баъзи заводларда суюқ пўлатнинг сифатини ошириш мақсадида агрегетлар конструкциясининг янги вариантлари яратилмоқда. Янги жараёнлар ва амалдаги жараёнларнинг турли хиллари пайдо бўлмоқда. Аммо, сифатли пўлат ишлаб чиқариш технологиясининг умумий принципи ягонадир.

Турли усуллар билан қуйилаётган пўлатлар орасидаги фарқ ўзгариб туради. Ҳоизрги вақтда қуйидаги асосий усуллар мавжуд: кислород-конвертерли (50% дан юқори), электр пўлат қуювчи (тахминан 20%) ва мартен печлари (30%дан кам).

Ҳоизрги вақтда, пўлатни металлургик ишлаб чиқариш схемаси икки босқичда амалга оширилади.

● темирни маъдан ёки бойитмадан домна печларида тикланиши;

● пўлат қуйиш агрегатларида C, Si, Mn, P ни оксидлаш, олтингугуртдан тозалаш, яъни чўяндан керакли таркибда пўлат олиш.



Хозирги вақтда темирни рудадан бевосита олиш технологияси кенг тарқалмоқда. Тўғридан-тўғри тиклаш қурилмалари асосан қуйидаги холатларда қурилади:

1) зарурат бўлганда кераксиз қўшимчалардан холи бўлган шихта олиш ва ундан жуда юқори сифатли пўлат эритиш;

2) зарурат бўлганда йириклаштириш қийин бўлган чанг кўринишидаги темир рудаларини ва ишлаб чиқариш чиқиндилари (калошник чанги, чангни ушлаб қолувчи қурилмалар ёрдамида йиғилган чанг ва бошқалар) қайта ишлаш;

3) кичик ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган домна цехларини қуриш иқтисодий жихатдан рентабель бўлмаганлиги учун унча катта бўлмаган заводлар (минизаводлар) қурилишида. Бундай таркибдаги минизаводлар таркибига : тўғридан-тўғри тиклаш қурилмаси, бир-иккита пўлат қуйиш агрегати (одатда ёйли электропечлар), тайёр махсулотни узлуксиз қуйиш машинаси. Бундай заводларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги одатда йилига 150-250 тоннани ташкил қилади.

Агар Тошкент вилояти Пискент тумани Бекобод шахрида бундай электропечларни ишлаётганини ва Тошкент вилоятининг Паркент туманида темир руда захиралари топилганлигини ҳисобга олсак, ушбу кўринишдаги схема айниқса бизнинг республикамиз учун жуда актуалдир.

4) юқори металлашган махсулот кукунидан фойдаланиб тўғридан тўғри деталь ва тайёр буюмлар олиш.

Хозирги вақтда дунёда эритилаётган пўлатнинг фақатгина 5% га яқини тўғридан-тўғри тикловчи ускуналарда олинмоқда. Пўлатнинг асосий қисми ананавий усулларда эритилиши қачонгача давом этиши хақидаги саволни ечишда, узлуксиз харакатланувчи пўлат эритиш агрегатларини (САНД-сталеплавильнқй агрегат непрерқвного действия, УХПЭА- узлуксиз харакатланувчи пўлат эритиш агрегати) яратишни, хамда, хозирги вақтда фойдаланилаётган юқори эффективли, қудратли агрегатларни инобатга олиш керак:
а) хажми 4-5 минг м2 бўлган домна печлари;

б) хажми 300-350 тонна бўлганконвертерлар;

в) хажми 250-300 ва ундан юқори бўлган ёйли электро печлар.

Конструкцион пўлатнинг бир тоннасининг нархи сифатига қараб 150-400 АҚШ долларига тенг.



2-мавзу. Пўлат ва уни ажратиб олиш усуллари классификацияси.

2-маъруза. МДҲда пўлат ишлаб чиқариш.

Таянч сўзлар: пўлат классификацияси, пўлат маркаси, кимёвий таркиб, пўлат сифати, зарарли қўшимчалар, пўлат қуювчи агрегатлар, легирлаш, легирловчи элементлар, тинч, ярим тинч, қайнаётган пўлат.
У ёки бошқа усул билан пўлат олиш ўзининг таркиби ва хоссаларига асосан турличадир. Пўлатнинг ягона дунёвий системаси йўқ.

МДҲда пўлат классификацияси ва унинг таркиби, сифатига қўйиладиган талаблар ўша давлатнинг стандарт ва техник шароитларига асосланади. Улар қуйидаги аломатларга биноан таснифланади.

1. Ишлатилиш мақсади бўйича. Ушбу аломатга асосан пўлатни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: ёниш ва қозонхона, темирйўл транспорти усули (темирйўллар, темирйўл ғилдиракларини бандажи учун ва бошқалар), конструкцион (бино қурилиши учун, металл конструкциялари ишлаб чиқариш учун, кўприк, машина ва бошқалар), золдрли подшипник, инструменталь (турли асбоблар тайёрлаш учун, кескичлар ва ҳ.к.), рессор пружинали, трансформаторли, зангламайдиган, қурол, трубина ва ҳ.к.лар учун. Пўлат маркасининг бошида турувчи Р ҳарфи тез кесувчи пўлат эканини англатади. ШХ6, ШХ15 – кенг подшипникли , Э – электротехник, У7, У8, У13 – углеродли инструменталь пўлат (0,7% углерод ва ҳ.к.). У7А, У8А – юқори сифатли углеродли инструменталь пўлат эканини кўрсатади.

2. Сифат бўйича. Пўлат одатда қуйидаги гуруҳларга бўлинади: оддий сифатли, сифатли ва юқори сиқатли. Ушбу гуруҳлардаги фарқ уларнинг таркибидаги зарарли фўшимчаларга боғлиқ (биринчи ўринда олтингугурт ва фосфорга боғлиқ), ҳамда металлмас қўшимчаларнинг асосий шартларига биноан таркибига қараб. Масалан, оддий сифатли пўлат таркибидаги олтингугурт ва фосфор 0,055 – 0,060% гача бўлиши мумкин, сифатли пўлатда – 0,040 – 0,045% дан ошмаслиги керак, юқори сифатли пўлатда эса 0,020-0,030% дан ошмаслиги керак.

3. Кимёвий таркиб бўйича. Пўлат углеродли (шу билан бирга паст углеродли, ўртача углеродли, юқори углеродли), паст лигерланган, ўртача лигерланган ва юқори лигерланган (шу билан бир қаторда хромли, марганецли ва ҳ.к.).

МДҲ давлатларида пўлатларни кимёвий таркибини белгилашнинг қуйидаги ягона шартли белгилари ўрнатилган.



Элемент

C

Mn

Si

Cr

Ni

Mo

W

V

Al

Ti

Белгиланиши

У

Г

С

Х

Н

М

В

Ф

Ю

Т

Пўлат маркаси белгиларида, ГОСТга асосан марка бошида турган рақамлар углеродна фоизининг юздан бир бўлагидаги ўртача таркибини белгилайди (инструменталь пўлатлар учун фоизнинг мингдин бир бўлагида). Рақамларнинг ўнг томонида турган ҳарфлар пўлатдаги тегишли элементнинг борлигини билдиради. Ҳарфлардан кейин турадиган рақамлар тегишли элементлар (бир фоиздан юқори бўлса) фоиздаги таркибини кўрсатади. Марка охиридаги “А” ҳарфи пўлатнинг юқори сиқатлилигини билдиради. Масалан, юқори сифатли конструкцион пўлат таркиби 0,12% га яқин углерод, 2% хром ва 4% никель бўлса, 12Х2Н4А; пўлатнинг 30ХГС маркаси ушбу пўлатда 0,30% га яқин углерод ва тахминан 1% хром, марганец ва кремний борлигини билдиради. Легирланган пўлат кам легирланган (2,5% гача легирловчи элементлар) ва юқори легирланган (10% дан юқори) пўлатларга бўлинади. Пўлатни легирловчи элементларга асосан бир компонентли (марганецли 0,9Г2, 14Г2, 35Г2, 40Г2, кремнийли 55С2, 60С2, 80С), икки компоненли (кремнемарганецли 60С2ХА, хромникелли 40ХН), уч компонентли (хрокремнемарганецли 30ХГСА, хромникелмолибденли 20ХНМ), тўрт компонентли ва ундан ортиқ компонентлига бўлинади.

4. Пўлатни қолипда қотиш хусусияти бўйича. Тинч, қайновчи ва ярим тинч пўлатлар фарқланади. Металлни қолипда кристаллизацияланиши унинг кислороддан тозаланиш даражасига боғлиқ. Пўлат кислороддан қанча тўлиқ тозаланса, қуйма кристаллизацияси шунча тинч бўлади. Кислороддан тозаланиш даражасига қараб пўлат А, Б, В гуруҳларга ажратилади. Марка номери 1, 2, 3 бўлса қайновчи, яримчинч ва тинч пўлат тайёрланади. 5 ва 6 номерли маркалар – яримтинч ва тинч ҳисобланади. Кислороддан тозалаш даражасини белгилаш учун пўлатнинг марка номеридан сўнг индекс қўшилади: КП – қайновчи, яримтинч, СП – тинч, масалан: Ст3пс; БСт3кп2; ВСт4пс2.

5. Пўлат ишлаб чиқариш усули бўйича классификацияланади:

а) агрегат турига асосан – конвертерли (шу жумладан кислород-конвертерли, бессемеров, томасов), мартен, электропўлат, электрошлак қуйиш ва ҳ.к.

б) технологияга асосан – асосий ва нордон мартенли ,асосий ва нордон электро пўлат, вакуумда ишлов берилган,синтетик шлаклар билан, инерт газлар билан пуфлаб тозалаш ва бошқалар.

в) ҳолатига биноан – қаттиқ ҳолатда (шимувчан темир – тўғридан – тўғри тиклаш маҳсулоти), электролитик (таркибида темир бўлган материаллар электролизи маҳсулоти), кукунсимон (суюқ пўлатни майда заррачаларга бўлиш жараёни маҳсулоти), хамирсимон (“Астон - Байерс” жараёни маҳсулоти), суюқ, қуйма (конвертер, мартен жараёнлари маҳсулоти).

МДҲ давлатларидан Россия, Украина, Қозоқистон, Грузия, Ўзбекистонда пўлат қуйилади. Умуман олганда МДҲ давлатлари дунё бўйича энг кўп пўлат қуювчи давлат ҳисобланади. Пўлатнинг асосий миқдори Россияда қуйилади – бир йилда тахминан 80 млн. тонна.

Пўлат ишлаб чиқариш бўйича Россиядан кейин Украина – йилига 40 млн. тонна Қозоқистон – 12 млн. тонна, Ўзбекистон – йилига 1,2 млн. тонна. Россиядаги энг йирик пўлат қуювчи корхоналар – Магнитогорск, Кузнецск, Нижнетагиль, Новолипецск, Новотульск комбинатларидир. Украинада – Днепропетроск, Днепродзержинск, Донецск, Кривойрог комбинатлари, Қозоқистонда – Қарағанда металлургия комбинати, Ўзбекистонда – Бекобод комбинати. Бошқа Ўрта Осиё Республикаларида пўлат ишлаб чиқарилмайди. Саноати ривожланган давлатларда бир йилда ҳар бир аҳоли бошига 400-600 кг дан кўпроқ пўлат тўғри келади. МДҲда ҳар бир аҳолига бир йилда 600 кг дан тўғри келади. 1999 йилда Ўзбекистонда 400 мин тонна пўлат қуйиб олинган. Бу Республикамизнанг ҳар бир аҳолисига 20 кг дан тўғри келади. Ҳозирги кунда маҳсулотни ҳажмини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш масаласи кўрилмоқда. Легирланган пўлат ишлаб чиқариш такомиллаштирилмоқда.

Ўзбекистонда фақат битта комбинат – Бекобод металлургия комбинати қора металл ишлаб чиқариш учун ихтисослаштирилган. Бу комбинатда асосан мартен усулида пўлат қуйилади.

Қора металлургияни ривожлантириш учун мини заводларда пўлатни рудадан бевосита ажратиб олишни йўлга қўйиш керак.

Бундай усул ХХI асрда айниқса Ўзбекистон учун характерлидир.Чунки Тошкент вилоятининг Паркент туманида темир рудаларининг унча кўп бўлмаган захиралари мавжуд, тамир-терсак ва чиқиндилари захиралари чегараланган ва нисбатан арзон ёқилғи – тикловчи бор. Бизнинг республикамиз учун бундай схеманинг актуаллиги шундаки, Бекобод шахрида бундай электропеч анчадан бери ишлаб турибди.



3-маъруза. Шихтанинг металл қисми.

Таянч сўзлар: қайта ишланган чўян, темир-пўлат темир-терсаги, ферросплавлар (темир қотишмалари), кремний, марганец, фосфор, олтингугурт, аралашмаларни ажратиш.

Қайта ишланган чўян

Шихтанинг металл қисмини асосан қайта ишланган чўян, темир-пўлат темир-терсаги ва темир қотишмалари ташкил қилади.



Мартен, кислород-конвертер, икки ваннали пўлат қуйиш агрегатларида пўлат эритишда кимёвий таркиби ГОСТ 805-80 талабига жавоб берадиган чўян ишлатилади. Қуйидаги жадвалда ГОСТ 805-80 бўйича кимёвий таркиб келтирилган.

Чўян маркаси

Si

Mn %

Чўян гуруҳи

I

II

III

IV

111

0,5-0,9

0,5 гача

0,51-1,0

1,01-1,5

-

112

0,5 гача

0,5 гача

0,51-1,0

1,01-1,5

-




Чўян маркаси

Р, % дан паст

S, % дан паст

Чўян синфи

Чўян тоифаси

А

Б

В

I

II

III

IV

V

111

0,1

0,2

0,3

0,01

0,02

0,03

0,04

0,05

112

0,1

0,2

0,3

0,01

0,02

0,03

0,04

0,05

Чўян маркировкасида унинг кимёвий таркиби шифрланган. Масалан, “Чўян 112 I гуруҳ, Б синфи, II тоифаси” металлда  0,5% Si;  0,5% Mn; 0,2% P, 0,2 % S борлигини билдиради. Гуруҳдаги углероднинг таркиби Si, Mn, Р ва бошқа аралашмаларнинг концентрациясига боғлиқ ва у ГОСТ билан белгиланмайди. Одатда қайта қуйилган пўлатда 4,0 – 4,3% гача углерод бўлади.

Ишлаб бўлинган чўяндаги кремний мартен жараёни учун зарарли элемент ҳисобланади. Чунки у оксидланганда кислотали оксид SiO2 ҳосил қилади. SiO2 ни асосий жараёнда оҳактошни кўп миқдорда сарфланиши нейтраллашни талаб қилади. Бунда эритиш агрегатидаги шлакнинг миқдори ошади. Ҳар 100 тонна чўянга 0,1% оксидланган кремний ва шлакланишда асосий мартен печида 1,3 тонна шлак ҳосил бўлади. Таркибида 0,5% кремний бўлган чўян кимёвий совуқ, 0,8% кремний кимёвий иссиқ ҳисобланади. Ишлаб бўлинган чўянда марганец (0,15-0,4%) пўлатни мартен печида ишлаб чиқаришни чеклаб қўяди.

Бундан ташқари таркибида марганец бўлган маъданларни асосан марганец кам бўлган чўян (0,2-0,4% марганец) эритишда ишлатилади.

Чўян таркибидаги фосфор 0,1 дан 0,3% гача бўлиши мумкин. Ушбу кўрсатилган оралиқдаги фосфорни пўлат қуйишда осонлик билан чиқариб ташлаш мумкин. Чўян таркибидаги фосфорнинг кўпайиши қўшимча оҳактош ишлатишни талаб қилади ва бунинг натижасида агрегатларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги камаяди. Натижада жараён иқтисодий жиҳатдан зарар кўради. Фосфорли чўян таркибида 1,0-2,2% гача (мартен, конвертерда ишланган) фосфор бўлиши мумкин.

Чўяндаги олтингугурт ишлаб чиқариш корхоналари стандартларига (ИЧКС) мос келиши керак. Олтингугуртнинг кўплиги эритиш вақтининг узайишига олиб келади. Таркибида кам миқдорда олитнгугурт бўлган чўяндан пўлат қуйиш иқтисодий жиҳатдан қопланмайди.

Баъзи заводларнинг чўянлари таркибидаги Cu, Ni, As лар пўлат қуйиш жараёнида металлдан ажралиб чиқмайди. Бундай чўянлар табиий минераллашган чўян дейилади. Бундай чўянларни пўлат қуйиш агрегатларида қайта ишлашда тайёр металлда ушбу элементларнинг сақланиб қолиш мақсадга мувофиқдир.

S ва P ни, баъзида чиқариб ташлаш учун чўянни домнадан ташқари тайёрлаш керак бўлади.

Si ни йўқотиш учун қаттиқ ёки газсимон оксидловчиларни қўшиш билан амалга оширилади. Биринчи ҳолатда Ковшга домна печидан чўянни чиқариш вақтида чўян массасининг 3-4 % миқдорида янчилган руда ёки окалина қўшилади. Бунда кремнийнинг таркиби 50-60 % гача, чўяннинг ҳарорати эса 30-60 оС гача камаяди. Иккинчи ҳолатда эса миксер ёрдамида кислород пуркалади. 50-60 % Si ва 25-50 % гача Mn йўқотилади. Чўяннинг ҳарорати 80-100 оС гача кўтарилади.

Чўянни десульфурати сифатида S га ўта яқин бўлган моддалар қўлланилади. Кенг тарқалган десульфурат – бу натрий карбонат (сода)дир. Сода билан десульфуратлаш жараёни чўяндаги углерод иштирокида содир бўлади. Термодинамик жиҳатдан Ha2O билан чуқурроқ десульфурация бўлиши мумкин. Аммо натрий оксиди мустаҳкам бўлмаганлиги учун 1300 оС да S ни йўқотиш 40-60 % дан ошмайди.

Чўян десульфурацияси учун кукунсимон оҳак кальций карбид CaC2 ва магний метали қўлланилади. Оҳак юқори сифатли бўлиши керак. Куйдирилганда йўқотилиш 7 % дан ошмаслиги керак. 0,15 мм гача майдаланган таркибида 90-95 % фракцияси бўлган кукунсимон оҳак металга сиқилган ҳавонинг сарфи 1 кг оҳакга 0,005 м3 ни ташкил қилади. Десульфурация даражаси бу ҳолатда 40-45 % ни, азот пуркалганда эса 65 % ни ташкил қилади.

Ҳаво кислороди оксидловчи муҳит ҳосил қилган ҳолда десульфурация эффектини камайтиради. Кальций карбид жуда ҳам яхши десульфуратордир. Десульфурация қуйидаги реакция орқали оқиб ўтади.

CaC2+[S]=(CaS)+2C

Кальций карбид реакция зонасига углеродни киритади. Бу десулбфурация жараёнини чуқурлашишига ва тикланиш атмосфераси (муҳит)ни яратишга имкон беради. Кальций карбидни пуркаш учун фақатгина нейтрал оксидсиз газлар ишлатилади, масалан азот. Ишлаб чиқаришда чушка, гранула ёки инерт материал (кокс, доламит), шлаклидаги магний билан десулбфурация усули қўлланилади. Ушбу ҳолатда темирда эримайдиган мустаҳкам магний сульфид MgS ҳосил бўлади.



Пўлат темир терсаги

Пўлат қуйиш ишлаб чиқариш учун пўлат ва оз миқдорда чўян темир терсакларни ишлатилади.

Айланма темир терсак - Металлургик ишлаб чиқаришнинг прокат ва ишлов бериш, ҳамда эритиш жараёнида ҳосил бўлувчи чиқиндиларидир.

Корхоналарда айланма темир терсак миқдори яроқли қуймалар массасининг 10 дан 35 % оралиғида ўзгариб туради.

Четдан келадиган темир терсак ҳам хўжалиги (ишлаб чиқариш, транспорт, қишлоқ хўжалиги) ва маиший техниканинг амартизацион темир терсагидан ҳосил бўлади. Чўян темир терсаги – домна ва чўян қуювчи цех чиқиндилари, ҳамда яроқсиз ҳолга келган алмаштирилувчи жиҳоздан иборатдир.

Бўлаклар ўлчами ва уларнинг уюмдаги массаси металл темир терсакги зичлиги бўйича катта нисбий юзага эга бўлган енгил массали ва оғир массали темир терсакга бўлинади.

Эритиш жараёнига таъсири бўйича металломдаги углеродан бошқа барча элементлар шартли равишда тўртта гуруҳга бўлинади. 1-гуруҳга тез оксидланувчи ва биринчи бўлиб шлакга ўтувчи Si, Ti, Zr, B,V киради. 2-гуруҳга металладан тўлиқ чиқиб кетмайдиган элементлар P, S, Cr киради. 3-гуруҳга эса металлдан мутлақо чиқиб кетмайдиган Cu, Ni, Sb, Mo киради. 4-гуруҳни парланиш ҳарорати пўлат қуйиш жараёни ҳароратидан паст бўлган ва шунинг учун пар кўринишида чиқиб кетадиган элементлар Zn, Cd, Bi киради. Кейинчалик бу гуруҳдаги элементлар регениратор насадкалари трубаларда чўкиб қолади. Бу печнинг иссиқлик ишини қийинлаштиради. Асосий ўринни қўрғошин эгаллайди.

Қўрғошин эриш ҳарорати паст ва юқори зичликга эга. Печ тубида тўпланиб уни секин-аста емира бошлайди.

Кимёвий таркиби, миқдори ва ташқи ўлчамига биноан темир-терсак 2 турга бўлинади: пўлат ва чўян, 2 та категорияга: А – углеродли, Б- легирланган, 67 та гуруҳ – легирловчи элементларнинг таркибига кўра ва 28 тур – сифат кўрсатгичи бўйича.

Пўлат қуйиш агрегатига юклашдан олдин темир-терсак одатда махсус иккиламчи чора металл заводларида тайёргарликдан ўтади. Темир- терсак рангли металл бўлаклари портловчи предметлар, ҳамда сув билан тўлдирилган предметлардан тозаланади. Оловли кескич, пресс-қайчи, тегирмон ёрдамида темир-терсак бирламчи майдаланилади. Майдаланган темир-терсак рангли металл ва пластмассалардан тозалаш учун магнит сеператордан ўтқазилади. Сўнгра механик ёки гидравлик прессларда пакетланади.



Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4


Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2019
ma'muriyatiga murojaat qiling