Подавалик кичик ватанпарвар
Download 29.5 Kb.
|
podavalik1
Подавалик кичик ватанпарвар. Йўқ, мен қурқоқ аскар бўлмайман. Фақат, муаллимимиз эрталабкидай хар ой бизга битта эртак айтиб берса., мактабга ўз хохишим билан бораман. Ўрнак олишимиз учун бизга хар ой битта хикоя сўзлаб беришини айтди. Улар болаларнинг ижобий хусусиятлари хақида бўлади. Бугунги хикоямизнинг номи “Подовалик кичик ватанпарвар”. Ичида французлар, итальянлар, ва швецияликлар бўлган француз кемаси Барселонадан Генуяга кетарди. Атрофдагиларнинг хуник ва қўпол нигохларига кўзи тез-тез тушиб турган ўн бир ёшли паришонхотир бир боланинг оломон ичида ажралиб тургани киши диққатини тортар эди. Унинг одамларга бундай қарашига ҳақи ҳам бордир?! Подова қамбағал қишлоқларидан бўлган ота-онаси уни икки йил олдин озгина пул эвазига чайқовчилик компаниясига беришган. Ўз хунарларини калтак ва хақорат билан ўргатган у пасекашт компания, бечорани ярим оч, ярим яланғоч, итдан баттар қилиб францияга, ундан кейин Испанияга судради. Барселонага борганларида бу қадар йўқсил ва тубан бир хаётга чидаёлмаган боланинг хаёлига Италия элчисига учрашиш фикри келди. Элчи ачинганидан уни Генуяга борадиган кемага миндирди-да, қўлига Генуя хокимига ёзилган, уни ўзроқ пул эвазига қулдек ҳайвон каби сотган оиласига қайтарилишини илтимос қилинган бир мактуб берди. Қашшоқлик ичида қолган бечора боланинг кийимлари жанда бўлиб кетган. Йўловчилар боланинг гапга солиш учун хар ҳил саволлар беришар, лекин у ҳеч қандай сўроқларга жавоб бермас, бу дунёга нафратлангандай боқарди. Йўқсиллик ва муҳитнинг ёмон муносабати унинг қалбига бадбин туйғулар уруғини қадаган эди. Шундай бўлса-да, бола уч йўловчига ярим итальянча, ярим испанчава французча бир неча сўз билан бошидан ўтганларини тушунтирди. Итальян бу уч йўловчи бечора боланинг аянчли аҳволини англаган бўлишди. Бироз ачингалари ва бироз маст бўлганлари учун яна гапиртириш умидида унга бир икки чақа беришди. Шу пайт уларнинг катютасига бир нечта аёл кириб келди. Бояги эркаклар аёллар олдида ўзини кўрсатиш учун болага яна пул берар: ”ол буни, шуни ҳам ол” дея пулларини стол устига отишарди. Бола уни чўнтагига солди-да, қишлоқликларга ҳос самимий кулимсираб ботиний қарашлари билан миннатдорчи лик билдирган бўлди. Сўнгра ўрнига кириб, пардани тортди. Икки йилдан бери тўйиб овқат емаган. Бу пулга, аввал қорнини яхшигина тўйдириш лозим. Устидаги кийимининг ҳам жандаси чиқиб кетган. Генуяга боргач, ўзига бир камзул олишни режалаштирди. Уни яхши кутиб олишлари учунота-онасига бир оз пул олиб бормоқчиҳам бўлди. Умуман айтганда бу арзимаган пул у учун катта бир хазина баҳосида эди. Бола ширин хаёлларбилан ўзини овутиб ўтирибди, бояги уч йуловчи эса каюта ўртасидаги стол атрофида ичишарди. Улар ўз кўрган ўлкаларидан гап бошлаб қолишди. Гап айланиб келиб Италияга келиб тақалди. Биринчиси мехмонхоналардан, бошқаси поездлардан шикоят қилди. Баҳс-мунозара қизибкетиб Италиянинг ҳамма нарсаси ёмон деган ҳулосага келишди. Бири Лапонияда кезишни Италияда саёхат қилишдан афзал кўришди, иккинчиси Италияда ёлғончи талончи инсонлардан бошқасини учратмаганини айтди. Учинчиси эса гапига давлат ходимларининг саводсизлигини кўшиб қўйди. Биринчиси “тартибсиз!” деб шеригининг гапини мақуллаган бўлди. Учинчиси ҳам “ўғри!” деб бақирарлан, гапини тугатмасдан оқ ва сариқ тангалар ёмғири жаранглаб столга урилиб йўловчиларнинг устига ёғилди. Улар бу тангаларнинг қаердан тўкилганини билишлари учунжойларидан сакраб турганларида иккинчи пул ёмғирига тутилдилар. Кичик подовалик пардани очиб бақирди: -Олинглар! Пулларинг ўзларинга буюрсин. Ватанимни хақорат қилганларнинг ҳайр-эҳсонини олмайман. Download 29.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling