Поэтик тафаккурда анъана ва янгиланиш раъно муллахўжаева
Download 241.22 Kb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liqPOETIK-TAFAKKURDA-ANANA-VA-YANGILANISH.-Rano-MULLAHUJAEVA (1)
ПОЭТИК ТАФАККУРДА АНЪАНА ВА ЯНГИЛАНИШ Раъно МУЛЛАХЎЖАЕВА ЎзРФА Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили, адабиёти ва фольклор институти rano-05@list.ru ХIХ асрнинг сўнги – ХХ асрнинг аввали халқимиз ижтимоий-маданий ҳаётидаги янги босқични бошлаб берди. Ушбу жараён ХХ асрнинг 90- йилларигача изчил давом этди. Таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, қарийб минг йилдан ортиқ ислом маданияти билан боғлиқ шаклланиб, ривожланиб, ютуқларга эришган санъат ва адабиёт янги воқелик талаби билан ўзига хос шакл ва ифода воситаларини излади, топди. Бу эса ушбу улкан даврда бадиий тафаккурнинг ҳам янгиланишини таъминлади. ХIХ аср иккинчи ярмидан ХХ асрнинг сўнгига қадар яратилган ўзбек шеърияти намуналарини даврлаштириш мезонлари асосида ўзаро қиёсланса, уларда бадиий тафаккурнинг қуйидаги йўналишлари бўйича янгиланиш жараёни рўй берганлиги кузатилади: 1 ) шакл ва услубдаги янгиликлар; 2) ғоявий йўналишдаги янгиликлар; 3) мавзу танлашдаги ранг-барангликлар; 4) поэтик интонация ва оҳанг борасидаги изланишлар. Айни пайтда, ушбу янгиланишлар баробарида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа бир қатор омиллар билан боғлиқ барча даврларни боғлаб турувчи анъаналар (шакл ва мазмун, оҳанг ва ғоя кабилар) ҳам мавжуд. Лекин бу анъаналар ҳам муайян даврга мос янгиланиш босқичларидан ўтади. Ушбу улкан даврга хос яна бир жиҳат шеъриятнинг ижтимоийлашувидир. Ўтган асрнинг 80- йиллари шеърияти борасида фикр юритар экан, мунаққид Аҳмад Аъзам ўз тенгдошлари ижодида ижтимоий мазмуннинг етакчи ўринга чиқишини давр билан боғлиқ табиий ҳолат ва қонуният сифатида таъкидлаб, ёзади: “...шеърият завқ-шавқ учунгина ёхуд турмушни ўрганиш учунгина махсус ўйлаб топилган ақлий восита эмас, балки ижтимоий онг тараққиётидан қонуний тарзда юзага чиққан, инсон руҳиятининг узвий, зарурий ҳолати ва ифодасидир. У руҳнинг равшанлашган, аниқлашган, кучайган даражаси, бадиий шакл касб этган адабий кўриниши. Поэзиянинг моҳияти унинг маънодор гўзаллигида. Бу гўзаллик бевосита инсон руҳидаги ва у орқали борлиқдаги гўзалликнинг ижтимоий мазмунга йўғрилган инъикосидир. Худди шу мужассам уйғунлик ҳар қандай шеърият учун, жумладан, ёшлар поэзияси учун ҳам мезон бўлиб қолади”(1, 35). 82 Барча даврларда узлуксиз равишда куйланиб келинган ватан, эрк, озодлик мавзулари бу даврга келиб янада бўртиб кўринди. Эътиборли жиҳат шундаки, ХХ аср шеъриятида муайян даврнинг руҳи аниқ намоён бўлса-да, барча даврларга бирдек тегишли ички боғлиқлик мавжуд. Ватан мавзуси куйланган намуналарда қарийб юз йигирма йилдан ортиқ давом этган мустамлакачилик занжирларидан қутулиш, миллатни ҳур, озод кўриш орзу- интилишлари гоҳида очиқ-ойдин, гоҳида эса яширин тарзда ифодаланган. Бу жиҳатдан ушбу улкан даврнинг ёрқин намояндалари Чўлпон, Ҳамид Олимжон, Ойбек, Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Хуршид Давроннинг ватан мавзусидаги шеърлари ўзаро қиёслаб таҳлил этилса, бадиий тафаккурнинг ушбу ижтимоий йўналишидаги тадрижийликни қай йўсинда (шакл ва мазмун, оҳанг ва ғоя кабилар) воқе бўлганлигини яқиндан кузатиш имкони туғилади. Чўлпоннинг “Юпанмоқ истаги” шеърини шу жиҳатдан таҳлил қилиш мумкин. Билмадим, кўнглимни юпатгай кимлар: Боғларми, тошларми ё оқар сувлар, Ёки кишанлардан бўшалган қуллар, Ёки севилмасдан ташланган туллар? Ёки ойдин тунда кўзимни олмай, Кўклардан юпатқич юлдуз ахтарай? Ёки тонг чоғида “сабо” юпатгай, Ёки ойдан томган вафосиз нурлар?(5, 18). Барча орзу-истаклари армонга айланиб, бир юпанч, суянч тополмаган кўнгилнинг изҳори бўлмиш бу шеър қалбнинг ички изҳоридан навбатдаги семантик сатҳ – ижтимоий мазмунга кўтарилади. Айни ҳолат шеърдаги тасвирларга қўшимча рамзий маъно-мазмун юклайди. Лирик қаҳрамоннинг ушалмай сўнган орзулари, муродига етмаган истаклари биргина маҳбубага йўналтирилмаганлиги, балки халқнинг бой берилган эрки, озодлиги, мустақиллиги борасида сўз айтилаётганлиги ойдинлашади. Дастлабки тўртликнинг биринчи “Билмадим, кўнглимни юпатгай кимлар” мисраси бутун шеърга оҳанг, мазмун, маъно берувчи таянч мисра ҳисобланади. Аниқроғи, шеър ҳар жиҳатдан ана шу мисра асосига қурилган. Ўйланган ўйлар-ла кўнгил юпанмас, Кўнгилнинг истаги ўй билан қонмас. Айталар, бу тунда ёруғ шам ёнмас, Чақмаса гугуртни асл ўғуллар... (5,19) тўртлиги беради. Шоирнинг истаги юртни озодликка олиб чиқувчи куч – асл ўғлонларнинг саъй-ҳаракатида эканлиги маълум бўлади. Улар “ўчган шаъмни 83 ёндирса”, озодлик курашининг гулхани аланга олади. Чўлпоннинг шеъри 1922 йили ёзилган. Орадан олтмиш олти йил ўтиб, 1988 йили Хуршид Даврон ушбу шеърга назира ёзиб, дастлабки мисрасини эпиграф сифатида келтирган ва худди Чўлпондек шеърни айнан шу мисра билан бошлаган: Билмадим, кўнглимни юпатгай кимлар, Дўстларми, ҳисларми ё мунглиғ қизлар, Ёки саратонда келгувчи кузлар Ва ёки қалбимнинг дўсти – юлдузлар?(2,115). Хуршид Даврон шеърининг Чўлпон асари билан ҳар томонлама уйғунлигини сўнгги тўртликлардаги жавоб ҳам кўрсатиб турибди: Ватан, деб шайланиб чиқса ўғиллар, Жаҳолат деворин йиқса ўғиллар, Карахтлик саройин ёқса ўғиллар, Балки юпатғуси очилган юзлар? Бу дунё қародир, у дунё ёлғон, Ватан, деб жўшмаса томирларда қон, Ҳуррият қуёши қолмагай омон, Дилни ёритмаса ўч тўла ҳислар!(2, 116). Ҳар иккала шеър ўртасидаги уйғунлик уларнинг ягона оҳанги, туроғи ва ғояси билангина чегараланмайди. Шеърлардаги муштарак рамзий образлар ҳам фикримизга далилдир. Чўлпон шеъриятида бир қанча образлар ягона рамзий мазмун касб этиб, шеърдан-шеърга ўтиб келиши кузатилади. Жумладан, “ёруғ юлдуз” образини олиб кўрайлик. Чўлпон ёзади: Чарчаган йўловчи йўлдан адашса, Текис йўл қолса-да, тоғларни ошса, Download 241.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling