Полимерлар кимёси ва физикаси институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsс


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/32
Sana18.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1572038
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
60053e918335b

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ипак саноати 
чиқиндисидан олинадиган хитин ва хитозаннинг технологиясини ишлаб 
чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:



“УЗХИТАН” препарати “Ўзбекистон-5” ва “Ўзбекистон-6” навли ипак 
қуртларини ва уларнинг озуқаларини ишлов беришда фойдаланилган 
(Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик уюшмасининг 2020 йил 30 июлдаги № 
4-2/1499-сон маълумотномаси). Натижада ипак қуртининг яшовчанлигини, 
ҳосилдорлигини ошириш имконини берган;
“УЗХИТАН” препарати Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида 
ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши 
фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари
дефолиантлар ҳамда ўсимликларнинг ўсишини бошқарувчи воситалар 
рўйхатига киритилган. (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида 
ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши 
фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, 
дефолиантлар ҳамда ўсимликларнинг ўсишини бошқарувчи воситалар 
рўйхати, 2016 йил, 219 бет). Натижада маҳаллий экологик хавфсиз биологик 
фаол препарат билан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини дорилаш 
имконини берган. 
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Диссертация бўйича 
олинган асосий натижалар 2 та халқаро ва 4 та республика илмий-амалий 
анжуманларида маъруза қилинган ва муҳокамадан ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси 
бўйича жами 19 та илмий ишлар чоп этилган, улардан 1 та ихтиро учун 
патент олинган. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг 
фалсафа докторлик (PhD) диссертациялари асосий илмий натижаларини 
нашр этиш учун тавсия этилган республика миқёсидаги илмий журналларида 
1 та ва хорижий илмий журналларда 1 та мақола чоп қилинган. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling