Презентация тайёрлашда нималарга эътибор қаратиш керак? Режа


Презентация муваффақиятининг 3 омили


Download 1.53 Mb.
bet3/3
Sana19.06.2020
Hajmi1.53 Mb.
#120381
TuriПрезентация
1   2   3
Bog'liq
8-МАВЗУ. ТАЪСИРЧАН ПРЕЗЕНТАЦИЯ


Презентация муваффақиятининг 3 омили.

  1. Ранглар. Тақдимотда биттадан учтагача асосий ранг бўлиши керак: фон, матн, пиктограммалар учун. Рангларни эҳтиёж бўлмаса ўзгартириш керак эмас. Ҳатто болалар мавзусида тайёрланадиган презентацияни ҳам камалакка айлантиришга ҳожат йўқ. Рангларнинг кўп бўлиши ўқиш ҳамда слайдлар маъносини тушунишга ҳалақит беради. Фондаги асосий рангни ҳисобга олган ҳолда битта слайд учун 2-3 хил ранг етарли. Бутун презентацияда эса 5 хил рангдан ошмаслиги керак. Рангларни мустақил танлашга қийналсангиз, ранг танлашга ёрдам берадиган сайтлардан фойдаланинг.

Чиройли ранглар намуналарини қуйидаги сайтдан олишингиз мумкин: https://flatuicolors.com/

НОТЎҒРИ

КЎЗНИ ЧАРЧАТАДИГАН

ЁРҚИН ВА РАНГ-БАРАНГ

ПРЕЗЕНТАЦИЯ




ТЎҒРИ

ИККИ-УЧ ХИЛ РАНГ

етарли

Жуда кўпчилик оқ фонда тайёрланган презентацияни жуда зерикарли ва профессионал эмас, деб ҳисоблашади. Ранг ўзгартирилса, бирдан “сеҳр-жоду” пайдо бўлади, деб ҳисоблашади. Лекин бу – хато фикр.



Ҳаворанг фонда оқ шрифтдаги ёзув компьютер экранида чиройли кўриниши мумкин. Лекин бу презентацияни экранда кўрсатишга тўғри келганда эса матнни ўқиш қийин бўлади. Шунинг учун контраст ранглардан фойдаланилган маъқул, яъни, оч рангли фонга тўқ рангли шрифт, тўқ рангли фон танланганда оч рангли шрифтдан фойдаланиш керак. Энг яхши контраст бу: қора ва оқ ранглар.



НОТЎҒРИ



ТЎҒРИ



  1. Шрифт. Презентация тайёрлаш учун бир хил шрифт етарли. Презентациялар бўйича мутахассис – Дейв Паради ўз сайтида тадқиқот ўтказган. У одамларга: Сизларга презентацияда нима ёқмайди? деб савол берган. Берилган жавоблар асосида эса спикерлар билиши керак бўлган иккита муҳим қоида шакллантирилди.

69% респондентлар спикернинг слайдда жойлаштирилган матнларни такрорлашини ёқтирмасликларини айтишган. Спикер ахборотни ўз сўзлари билан тушунтириб бериши керак. Акс ҳолда, аудитория презентация вақтида шунчаки ухлаб қолади.

48% респондентлар презентацияда жуда майда шрифтда ёзишни умуман ёқтиришмас экан. Слайдга жуда қизиқарли маълумотлар жойлаштиришингиз мумкин, лекин текстни ўқишнинг иложи бўлмаса, бундан ҳеч қандай наф йўқ.

Презентацияда қиррасиз шрифтлардан фойдаланиш керак: Arial Narrow, Arial Rounded MT Bold, Open Sans, Roboto, PT Sans. Бу шрифтларни ўқиш жуда қулай.


ҚИРРАСИЗ ШРИФТЛАРДАН

НАМУНАЛАР

ҚИРРАЛИ ШРИФТЛАРДАН

НАМУНАЛАР

Calibri

Arial Narrow

Arial Rounded MT Bold

Arial Unicode MS

Corbel

Malgun Gothic



Times New Roman

BatangChe

Bernard MT Condensed

Californian FB

Engravers MT

2012 йилда The New York Times шрифтларнинг инсон кайфиятига таъсирини ўрганиш учун тажриба ўтказади. Унинг иштирокчиларига “Сиз оптимистмисиз ёки пессимистми?” деган мавзуда саволлар берилади. Иштирокчилар китобдан парча ўқишлари ва бир нечта саволларга “ҳа” ёки “йўқ”деб жавоб беришлари керак эди. Тажрибадан мақсад, шрифтлар инсонни текстга бўлган ишончига таъсир ўтказишини аниқлаш бўлган.



Тажрибада иштирок этган 40 минг одамга турли шрифтлар: Comic Sans, Computer Modern, Georgia, Trebuchet, Baskerville, Helveticaда терилган бир хил абзац берилган. Натижа шундай бўлган: Comic Sans и Helvetica шрифтида терилган матнлар ўқувчиларда ишонч уйғотмаган, Baskerville шрифтини эса ўқувчилар маъқуллашган. Психологлар бу шрифтнинг расмий кўриниши билан боғлиқ эканлигини айтишган. Шунинг учун, текстлар учун расмий шрифтлардан, презентациялар учун эса ўқиш қулай бўлган, кўзни чарчатмайдиган, қиррасиз шрифтлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Ёдда тутинг! Барча слайдлар учун бир хил шрифтдан фойдаланинг;

Шрифт охирги қатордагилар ҳам ўқий оладиган даражада йирик бўлсин;

Матннинг энг муҳим жойларини бошқа ранг билан ажратиб кўрсатинг;

Жуда йирик шрифтлар билан ёзиб слайдни тўлдирманг.
НОТЎҒРИ



ТЎҒРИ


Ёдда тутинг! Ҳозир трендда минимализм – махсус эффектлар, соялар ва 3Д формалардан воз кечиш. Содда, аниқ ва тушунарли слайдлар тайёрлаш.

Яхши мутахассис ҳар доим янги тенденцияларни кузатиб боради ва ўзи ривожланади. Ёмони – ҳеч қандай янгиликни қабул қилишни истамайди ва ўзини аллақачон тўлиқ шаклланган мутахассис, деб ҳисоблайди.



  1. Тасвир. Одатда бирон фикр моҳиятини битта сўз ёки расм билан изоҳлашнинг иложи бўлса-да, кўпчилик слайдни кўп сонли объектлар билан безашга ҳаракат қилишади. Сифатсиз расмлар, ҳатто слайдларда ақлли фикрлар ёзилган бўлса-да, презентация ҳақида нохуш таассурот уйғотади. Кўпроқ вақт сарфлаб бўлса-да, ёқимли таассурот уйғотадиган расмларни қидириб топган маъқул.

Назорат жадвали: Слайдларни тайёрлаш

Матн

Қисқа тезислар

Қисқа гаплар (максимум – 7 та сўздан иборат)

Содда, барча учун тушунарли бўлган иборалар

Орфографияга эътибор қаратинг!

Ранглар

Бир слайдда уч хилдан ортиқ рангдан фойдаланманг

Барча слайдлар учун уйғун ранглар принципи

Шрифт

Очиқ ранглардан фойдаланманг

Асосий шрифт учун қора ёки тўқ кўк рангни танланг

Охирги қаторда ўтирганлар ҳам ўқий оладиган даражада йирик шрифтдан фойдаланинг

Барча слайдлар учун бир хил шрифтдан фойдаланинг

Дизайн

Барча слайдлар учун бир хил дизайн

“Қанча кам бўлса, шунча яхши” тамойилига амал қилинг


Слайдга расм қўйишда нималарга эътибор бериш керак?

  • Меъёрга амал қилинг. Расмлар тингловчиларнинг эътиборини чалғитмаслиги керак.

  • Расмлардан тақдимот вақтини чўзиш учун фойдаланманг!

  • Оддий расм ва символлардан фойдаланинг. Тингловчи бир неча сонияда тушунадиган бўлсин.

  • Сифатига эътибор қаратинг. Ранглар ва чизиклар аниқ ҳамда тиниқ бўлсин.

Назорат учун савол ва топшириқлар

  1. Презентацияларнинг қандай турлари ва шакллари бор? Ёритиб беринг.

  2. Презентацияга тайёрланишни нимадан бошлаш керак? Презентацияга тайёргарлик кўриш босқичларини кетма-кетликда ёритиб беринг.

  3. Слайдда матн қанча бўлиши керак? Эътиборни тортадиган слайд тайёрлаш учун матнни жойлаштиришда қандай талабларга амал қилиш лозим?

  4. “Тақдимотни ўтказишда йўл қўйиладиган хатоликлар” мавзуида 15 дақиқалик тақдимот тайёрланг.

  5. “Экологик маданиятни шакллантириш” мавзуида 10 дақиқалик презентация тайёрланг.

Ўқиш учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати

1. Алексей Каптерев. «Мастерство презентации. Как создавать презентации, которые могут изменить мир». М.: Издательство “Манн, Иванов и Фербер”. 2012.

2. Клаудиа Нёльке. Проведение презентаций. М.: Омега-Л. 2007.

3. Кармин Галло . «Презентация. Уроки убеждения от лидера Apple Стива Джобса». М.: Издательство “Манн, Иванов и Фербер”. 2012.

4. Робин Уильямс . «Дизайн для недизайнеров». Санкт-Петербург–Москва. 2008.
Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling